Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро кимё олимпиадаси кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди
30 июль 2020, 23:27

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро кимё олимпиадаси кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди

Коронавирус пандемияси сабабли масофавий тарзда ўтказилган 52-Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик 4 нафар ўқувчи кумуш ва бронза медаллари ҳамда диплом соҳибларига айланди. Таъкидланишича, бу йилги олимпиадада ўқувчилар лаборатория кимёвий тажрибаларисиз, фақат назарий босқични ўтказишди.

Тез ёрдам ходимларини мукофотлашга 200 млрд сўм, жумладан, Алишер Усмонов маблағлари йўналтирилади
30 июль 2020, 22:19

Тез ёрдам ходимларини мукофотлашга 200 млрд сўм, жумладан, Алишер Усмонов маблағлари йўналтирилади

Тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларини мукофотлашга давлат бюджетидан 100 млрд сўм, Алишер Усмонов хайрия ёрдами маблағларидан — 100 млрд сўм ажратилади.

Байрам кунлари ҳаво салқинроқ бўлади
30 июль 2020, 21:39

Байрам кунлари ҳаво салқинроқ бўлади

Якунига етаётган июль ойи аввалги йилларга нисбатан унчалик ҳам иссиқ бўлмади, тоғли ҳудудларда эса ёмғир кўпроқ ёғди. Июлнинг охирги кунлари — август бошида мамлакат бўйлаб ҳарорат +30…+33 даражагача пасаяди. Ёзнинг охирги ойи қандай бўлиши тўғрисида — Ўзгидромет бош синоптиги шарҳида.

Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Беҳзод Мусаевга юклатилди
30 июль 2020, 21:19

Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Беҳзод Мусаевга юклатилди

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир вақтнинг ўзида соғлиқни сақлаш вазири вазифасини ҳам бажаради. Аввалроқ ССВ раҳбари Алишер Шодмоновнинг даволанишда экани хабар қилинган эди.

400 мингдан кўпроқ оилаларга бир марталик моддий ёрдам ажратилади
30 июль 2020, 20:50 1

400 мингдан кўпроқ оилаларга бир марталик моддий ёрдам ажратилади

Ўзбекистонда аъзолари 1,7 млн нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга бир марталик моддий ёрдам ажратилади. Бунинг учун 380 млрд сўм йўналтирилади. Шунингдек, Қурбон ҳайити байрами муносабати билан яна 150 минг оила 1 млн сўмдан ёрдам олади.

Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда — штаб
30 июль 2020, 20:26

Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда — штаб

Коронавирусдан даволанаётган Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов оғир аҳволда, у ЎСВ ускунасига уланган.

Бухоро вилояти ҳокими COVID-19 дан даволанмоқда
30 июль 2020, 18:59

Бухоро вилояти ҳокими COVID-19 дан даволанмоқда

Бухоро вилояти ҳокими Карим Камоловда коронавирус инфекцияси аниқланди. У Тошкентда даволанмоқда.

Ўктам Барноев коронавирусдан даволанмоқда
30 июль 2020, 18:50

Ўктам Барноев коронавирусдан даволанмоқда

Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари Ўктам Барноев Тошкентдаги хусусий клиникада даволанмоқда, унга коронавирус ташхиси қўйилган.

Коронавирусга чалинган тиббиёт ходимлари сони маълум қилинди
30 июль 2020, 17:57 1

Коронавирусга чалинган тиббиёт ходимлари сони маълум қилинди

Ўзбекистонда энг камида 540 нафар тиббиёт ходими коронавирус инфекциясига чалинган. Икки шифокорнинг COVID-19 сабабли вафот этгани расман қайд этилган, дея хабар қилди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Улуғбек Собиров.

Соғлиқни сақлаш вазирининг даволаш муолажаларини олаётгани хабар қилинди
30 июль 2020, 17:09

Соғлиқни сақлаш вазирининг даволаш муолажаларини олаётгани хабар қилинди

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида режали даволаш муолажаларини олаётгани хабар қилинди.

Коронавирус ҳолатлари 23 мингдан ошди
30 июль 2020, 17:04

Коронавирус ҳолатлари 23 мингдан ошди

Коронавирус беморлари сони 206 нафарга ортиб, жами 23078 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 130 нафари Тошкент шаҳрида, 40 нафари Бухоро вилоятида, 20 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистонда, 7 нафари Тошкент вилоятида аниқланди. Шу билан бирга, яна икки нафар коронавирус бемори вафот этди.

Шаҳрисабз туманига янги ҳоким тайинланди
30 июль 2020, 16:36

Шаҳрисабз туманига янги ҳоким тайинланди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Исроил Аманов вазифасидан озод этилиб, унинг ўрнига Муборак тумани прокурори вазифасида ишлаб келаётган адлия маслаҳатчиси Самад Ҳасанов ҳоким лавозимига маъқулланди.

ИИВ: Ярим йилда содир этилган жиноятларнинг 95,2 фоизи фош этилган
30 июль 2020, 16:35 1

ИИВ: Ярим йилда содир этилган жиноятларнинг 95,2 фоизи фош этилган

Сенат қўмитаси мажлисида ИИВнинг биринчи ярим йиллик бўйича ҳисоботи тингланди. Унга кўра, ушбу даврда мамлакатда содир этилган умумий жиноятларнинг 95,2 фоизи фош этилган. Шунингдек, оила-турмуш доирасида тазйиққа учраган хотин-қизларнинг 2776 нафарига «ҳимоя ордери» берилгани маълум қилинди.

Пенсия ва нафақалар 10 фоизга оширилиши режалаштирилмоқда
30 июль 2020, 15:32

Пенсия ва нафақалар 10 фоизга оширилиши режалаштирилмоқда

1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 10 фоизга оширилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, 14 ёшгача болалари бўлган оилалар ва 2 ёшгача бўлган болага қараш учун нафақа олувчилар сонини ошириш кўзланмоқда. Бу тўғрисидаги фармон яқин орада имзоланиши режалаштирилмоқда.

Facebook, Google, Amazon ва Apple АҚШ Конгресси томонидан сўроқ қилинди
30 июль 2020, 14:22

Facebook, Google, Amazon ва Apple АҚШ Конгресси томонидан сўроқ қилинди

«Энг йирик IT-корпорациялар фойдаланувчилар маълумотларини рақобатчиларини „йўқ қилиш“ учун қўллашмоқда, бу компаниялар жуда йирик», — дейди АҚШ конгрессменлари. Шу масалада ушбу йирик компаниялар, Apple, Facebook, Google ва Amazon раҳбарлари Конгресс саволларига жавоб беришди.

Ташқи қарз чегарасини $5 млрдгача ошириш таклиф этилди
30 июль 2020, 13:31

Ташқи қарз чегарасини $5 млрдгача ошириш таклиф этилди

Молия вазирлиги 2020 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни таклиф этмоқда. Хусусан, мамлакат кафолати остида жалб этиш ташқи қарз чегарасини $1 млрдга ($4 млрддан $5 млрдгача) ошириш, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари прогнози ҳамда уларнинг харажатларини ўзгартириш кўзланган.

Маст ҳайдовчи профилактика инспекторининг ўлимига сабабчи бўлди
30 июль 2020, 13:22 1

Маст ҳайдовчи профилактика инспекторининг ўлимига сабабчи бўлди

29 июль куни Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида маст ҳолатда автотранспорт бошқарган ҳайдовчи профилактика катта инспекторининг ўлимига сабабчи бўлди.

Эҳтиёжманд оилаларга жами 150 млрд сўм моддий ёрдам тарқатилади
30 июль 2020, 12:15

Эҳтиёжманд оилаларга жами 150 млрд сўм моддий ёрдам тарқатилади

«Саховат ва кўмак» фонди орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга жами 150 млрд сўм миқдорида моддий ёрдам тарқатилади. Ҳудудлардаги сектор раҳбарлари 2 кун муддатда ушбу маблағларни аҳолига тарқатилишини таъминлайди.

Давлат хизматлари агентлигига директор тайинланди
30 июль 2020, 11:40

Давлат хизматлари агентлигига директор тайинланди

Улуғбек Муҳаммадиев Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланди.

ХТВ: Ўқув йилини бошлаш бўйича учта сценарий мавжуд
30 июль 2020, 11:29

ХТВ: Ўқув йилини бошлаш бўйича учта сценарий мавжуд

Халқ таълими вазирлиги эпидемиологик вазиятга қараб янги ўқув йилини бошлаш бўйича учта сценарий устида иш олиб бораётганини маълум қилди. Жумладан, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди ёки таълим онлайн тартибда давом эттирилади ёки гибрид сценарий бўйича таълим ҳам онлайн тарзда ҳам синф тизимида бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг