Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти жойлашган ҳудудни қўриқлаш билан шуғулланган 24 ёшли наманганлик йигит Ўзбекистонга олиб келинди. Унга нисбатан 9 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Пишлоқ ва кўкатли, кефирдан тайёрланган қуймоқлар, Венгрияча гўштли қуймоқ, начинкали, шоколадли қуймоқлар, cметанали крем сурилган қуймоқли торт ва бошқалар — Zira.uz ширин ва осон тайёрланадиган қуймоқлар рўйхатини тақдим этади.
Тўрткўл туманида 8 та уй ва 2,5 гектар экин майдонини сув босди. Бунинг оқибатида уй деворлари қулаб тушган. Ҳодисага сув сатҳи кўтарилгач, канал ёқасидаги кемирувчилар уяси орқали ўпқон олиб, чиқиб кетгани сабаб сифатида кўрилмоқда.
Туркиянинг зилзила содир бўлган ҳудудларида қидирув-қутқарув ишларини олиб борган Ўзбекистон ФВВ ходимлари шанба куни Тошкентга қайтиб келди. Улар 2 ҳафтадан кўпроқ вақт давомида вайроналар остидан 18 нафар тирик одам ва 200 га яқин жасадни олиб чиқди.
Қарши шаҳридаги газ қўйиш шохобчасида Nexia-3 портлаб кетди. Оқибатда автомобиль орқа қисми тўлиқ шикастланиб, яроқсиз ҳолга келган.
Шоир, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ошиқ Эркин 86 ёшида вафот этди. У «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Машҳур PUBG стримери Aslamboi Magic City`да мухлислари билан учрашувда қўлга олинди. Шундан сўнг ўнлаб ўсмирлар унинг озод этилишини талаб қилиб, юришга чиқишди. Стримерга «йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини бузганлик» учун баённома тузилди.
Қашқадарёга борган президент: унинг курсантлар билан қилган тушлиги, сўз эркинлиги ҳақидаги гаплари, Жиззахда бўлган зилзила, йўлкира ҳақи ошиши, 83 ёшли эркакнинг оёғини поезд босиб кетгани, даромад солиғи тўламайдиган пахта-ғалла экувчи фермерлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Президент Шавкат Мирзиёев Қаршида фаоллар билан суҳбатда ОАВ, сўз эркинлиги ҳақида тўхталди. У кўпчилик ОАВни ёпиб қўйишни айтишини маълум қилди. «Йўқ, ёпмайман. Яна олдингидай прокурор, СНБ (МХХ) текширувчи бўлаверсинми? Биз ниятимизга етдикми? Биримиз икки бўлдими?» — дея сўради у.
Ўзбекистон президенти Қаршидаги ҳарбий авиация билим юрти курсантлари билан тушликда Россия ва АҚШ президентлари нутқларини тилга олди. «Ҳар бир давлат ўз суверенитети, ўз халқи манфаатлари ҳақида ўйлаши учун кучли мудофаа бўлиши керак. Шунда давлат ўзини ҳурмат қилишга мажбур қилади», — деди у.
Москвада ноябрдан буён иш ҳақини ололмаётган мингдан зиёд ўзбекистонлик ва тожикистонлик мигрантлар норозилик ҳаракати уюштирди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги жароҳатланган ва ҳибсга олинганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини маълум қилди.
Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Россиянинг тажовузкор ревизионизми ва беқарорлаштирувчи ҳаракатлари Марказий Осиё мамлакатларига ҳам таъсир қилувчи глобал таҳдид эканини айтди. Унга кўра, Россия истилоси Европа ва Марказий Осиё учун ҳаддан ташқари қарамликдан қочиш зарурлигини таъкидлади.
Журналистлар ва кўнгиллилар жамоаси 1 йил давомида Украина ерларида Россия армиясининг 15 136 нафар вакили ҳалок бўлганини аниқлади. Бу Совет иттифоқи Афғон урушида йўқотганлар сони — 15 051 дан кўпроқдир.
1 апрелдан пойтахт жамоат транспортида йўлкира нархини ошириш таклиф этилмоқда. Унга кўра, бир марталик тўлов нақд пулда 2000 сўм, электрон тўловда 1800 сўм, ATTO орқали 1600 сўм бўлиши мумкин. Бир соат ичида автобусдан автобусга ўтиш арзонлашади, кейинги ўтишлар эса бепул бўлади.
Нурафшон шаҳрида «Улкан Тўйтепа» археология ёдгорлигига 300 млн сўмдан ортиқ зарар етказган фуқаро 1 йилу 7 ойга, Қибрай туманида «Қиличли ота» зиёратгоҳини таъмирлаш учун ажратилган маблағнинг 263 млн сўмини талон-торож қилган шахс эса 5 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Қонунчилик палатасидаги қўшма йиғилишда қонун билан «ҳоким лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида тегишли халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас» деган норма ўрнатилаётгани маълум қилинди.
Ўзбекистонда муқобил энергия объектларини ишга тушириш учун ажратилаётган кредитлар бўйича таваккалчилик даражаси 1 декабргача ноллаштирилиши мумкин. Шундай қарор қабул қилинса, муаммоли кредитлар бўйича 2 хонали рақамларга дуч келиш эҳтимоли бор, — дейди иқтисодчи Отабек Бакиров.
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида магнитудаси 3,9 бўлган зилзила содир бўлди. Зилзила кучи Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов ва Бахмал туманларида сезилди.
Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи чоғида Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юрти курсантларининг жанговар тайёргарлиги билан танишди, муассаса ошхонасида улар билан бирга тушлик қилди.
Тошкент туманининг Келес-Сариағач темир йўлида юк поезди фуқаро оёғини босиб кетди. Ҳозир жабрланувчининг аҳволи яхшилиги айтилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг