Намангандаги ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди
15 декабрь 2020, 13:16

Намангандаги ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди

Наманган вилоятида ЗИЛ-130 ва Нексия-1 русумли автомашиналар тўқнашди. ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди, икки нафар йўловчилар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Почта бўлимларида банк ва давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилади
15 декабрь 2020, 13:03

Почта бўлимларида банк ва давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилади

Почта бўлимларида аҳолидан тўловларни қабул қилиш кенгайтирилиб, аутсорсинг асосида банк ва давлат хизматларини тақдим этиш йўлга қўйилади.

2021 йил 1 мартдан электрон суғурта жорий қилинади
15 декабрь 2020, 12:42

2021 йил 1 мартдан электрон суғурта жорий қилинади

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, 2021 йил 1 мартдан Молия вазирлиги суғурта ташкилотлари билан биргаликда Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштиришни амалга оширади.

Тошкентдаги ноқонуний диний мактабларда болалар калтакланиб келингани аниқланди
15 декабрь 2020, 12:30

Тошкентдаги ноқонуний диний мактабларда болалар калтакланиб келингани аниқланди

Тошкентда ноқонуний диний ҳужралар фаолият юритганлиги аниқланди. Ҳужраларда ўқиган 30дан ортиқ болалар калтакланиб, мунтазам равишда оч қолдириш орқали жазоланган.

Туркия Янги йил байрамларида 24 соатлик комендантлик соатини эълон қилди
15 декабрь 2020, 12:20

Туркия Янги йил байрамларида 24 соатлик комендантлик соатини эълон қилди

Туркияда 31 декабрдан 4 январга қадар 24 соатлик комендантлик соати жорий қилинди. Ўтган кунлар давомида мамлакатда 29 617 коронавирус инфекцияси аниқланди ва бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Сайловчилар коллегияси Жо Байденнинг АҚШ президентлик сайловларидаги ғалабасини тасдиқлади
15 декабрь 2020, 11:01

Сайловчилар коллегияси Жо Байденнинг АҚШ президентлик сайловларидаги ғалабасини тасдиқлади

Жо Байден 306 та сайловчининг овозини қўлга киритди ва бу АҚШ президентлик сайловларидаги ғалабасини тасдиқлади. Дональд Трамп ноябрь ойидаги сайловлардан сўнг мағлубиятини тан олмади.

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида асирлар алмашинуви бўлиб ўтди
15 декабрь 2020, 10:56

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида асирлар алмашинуви бўлиб ўтди

Россия тинчликпарвар кучлари воситачилиги билан Арманистон ва Озарбайжон ўртасида асирлар алмашинуви бўлиб ўтди. Арманистонга 44 нафар, Озарбайжонга 12 нафар асирлар етказилди.

Бухоро прокурорининг иши юзасидан Республика идоралараро комиссияси тузилди
15 декабрь 2020, 00:15

Бухоро прокурорининг иши юзасидан Республика идоралараро комиссияси тузилди

Бош прокурорни бир нечта ҳуқуқбузарликлард айблаган Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг важларини «ҳар томонлама ва холисона текшириш» мақсадида Республика идоралараро комиссияси тузилди.

ОТБ Ўзбекистон аҳолиси бандлигини таъминлашга 93 млн доллар ажратади
14 декабрь 2020, 19:01

ОТБ Ўзбекистон аҳолиси бандлигини таъминлашга 93 млн доллар ажратади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда ишсизликни қисқартиришга, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳа учун 93 млн доллар ажратади.

Россия қурилиш вазирлиги ҳукуматдан мигрантларнинг мамлакатга кириш шартларини соддалаштиришни сўради
14 декабрь 2020, 19:00

Россия қурилиш вазирлиги ҳукуматдан мигрантларнинг мамлакатга кириш шартларини соддалаштиришни сўради

Россия қурилиш вазирлиги ва коммунал хизматлар бошқармаси мигрантларнинг қурилиш ишларига келишлари учун мамлакатга кириш шартларини соддалаштиришни сўради. Қурилиш вазирлиги 1 декабрь ҳолатига кўра мамлакатнинг 77 вилоятидан 50 тасидаги қурилиш майдонларида муҳожирлар етишмовчилиги кузатилаётганини айтган.

УЕФА Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига қуръа ташланди
14 декабрь 2020, 16:49

УЕФА Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига қуръа ташланди

14 декабрь куни футбол бўйича УЕФА Чемпионлар лигасининг 2020/2021 йил 1/8 финал учрашувлари учун қуръа ташланди. 1/8 финалнинг дастлабки баҳслари 16, 17, 23 ва 24 февраль кунлари ўтказилади.

Тошкент шаҳрида 4 миллион сўмга яқин пиротехника воситалари ушлаб қолинди
14 декабрь 2020, 16:45

Тошкент шаҳрида 4 миллион сўмга яқин пиротехника воситалари ушлаб қолинди

Тошкент шаҳар Бектемир туманида ИИО ходимлари томонидан 4 млн сўмга яқин пиротехника воситалари ушлаб қолинди.

Хоразм ва Қорақалпоғистонни боғлайдиган авто ва темир йўл кўприги қурилади
14 декабрь 2020, 16:13

Хоразм ва Қорақалпоғистонни боғлайдиган авто ва темир йўл кўприги қурилади

Амударё бўйлаб Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонни боғлайдиган деярли 413 м узунликдаги автомобиль ва темир йўл кўприги қурилади. Шунингдек, Шовот туманидан Кораузоқ туманигача 79 километрлик темир йўл қурилади. Қурилишни январь ойида бошлаш режалаштирилган.

Музлаган йўллар сабаб Қамчиқ довонида 13 та автомашина ЙТҲга учради
14 декабрь 2020, 15:54

Музлаган йўллар сабаб Қамчиқ довонида 13 та автомашина ЙТҲга учради

Қамчиқ довонида музлаган йўллар сабабли 13 та автотранспорт воситалари ЙТҲга учради. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳафта охирида ҳаво илиқлашади
14 декабрь 2020, 15:14

Ҳафта охирида ҳаво илиқлашади

Ҳафтанинг ўрталаридан бошлаб ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади. Сешанба куни кечаси Фарғона водийси ҳудудлари ва шанба куни Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида қор ёғиши мумкин.

«Универсам»да ички ишлар органлари ҳодимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал юзага келди
14 декабрь 2020, 14:35

«Универсам»да ички ишлар органлари ҳодимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал юзага келди

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани «Универсам» савдо мажумуасида ички ишлар орган ходимлари ер ости йўлагида ноқонуний савдо билан шуғулланувчи фуқароларга йўлакни бўшатиш тўғрисида огоҳлантириш беришган. Огоҳлантиришларга мазкур фуқаролар рад жавобини бериб, жанжал кўтарган.

Болалар учун Aqlvoy телеканали ташкил этилади
14 декабрь 2020, 13:21

Болалар учун Aqlvoy телеканали ташкил этилади

Ҳукумат қарори билан ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий Aqlvoy телеканали (болалар телеканали) ташкил этилади. Телеканал ўзини-ўзи молиялаштириш асосида фаолият юритади.

«Тонировка» учун онлайн рухсатнома олиш хизмати йўлга қўйилиши мумкин
14 декабрь 2020, 12:18

«Тонировка» учун онлайн рухсатнома олиш хизмати йўлга қўйилиши мумкин

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2021 йил 1 апрелдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали автотранспортларнинг ойналарини «тонировка» қилиш учун онлайн тарзда рухсатнома бериш давлат хизмати йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Ғузор туманининг собиқ ҳокими судьяга босим ўтказгани учун лавозимидан бўшатилгани маълум бўлди
14 декабрь 2020, 12:16

Ғузор туманининг собиқ ҳокими судьяга босим ўтказгани учун лавозимидан бўшатилгани маълум бўлди

Ғузор туманининг собиқ ҳокими Саъдулла Бобоқулов деҳқон бозори раҳбарини ноқонуний равишда ишдан бўшатиб, унинг ўрнига ўз яқинини ишга тайинлагани ортидан бошланган суд жараёнларида судьяга босим ўтказгани сабабли ишдан олингани аниқланди. Вилоят ҳокимлиги эса у соғлиғи ёмонлашгани сабабли лавозимини тарк этганини маълум қилган эди. «Газета.uz» собиқ ҳоким иши бўйича ўтказилган хизмат текшируви натижаларини қўлга киритди. Ҳодиса тафсилотлари.

Долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда
14 декабрь 2020, 11:53

Долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда

Долларнинг расмий курси 20 сўмга кўтарилди ва жами 10 463 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль ва евро курслари ҳам бироз ошди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг