Коронавирусдан тузалган кишини ҳақоратлаган шахс жаримага тортилади
15 апрель 2020, 16:02

Коронавирусдан тузалган кишини ҳақоратлаган шахс жаримага тортилади

Коронавирусдан тузалган ёки карантинда бўлган кишини ҳақорат қилган шахсга 9 млн сўмгача маъмурий жарима белгиланган.

ХВЖ: 2020 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 1,8 фоизни ташкил этади
15 апрель 2020, 15:22

ХВЖ: 2020 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 1,8 фоизни ташкил этади

Халқаро валюта жамғармаси 2020 йилда жаҳон иқтисодиёти 3 фоизга тушишини прогноз қилмоқда. Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг эса 1,8 фоизгача пасайиши кутилмоқда.

Бахром Ашрафханов Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси этиб тайинланди
15 апрель 2020, 15:16

Бахром Ашрафханов Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси этиб тайинланди

Пенсия жамғармасига раҳбарлик қилган Бахром Ашрафханов Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси этиб тайинланди.

Андижонда 74 нафар тиббиёт ходими коронавирусга чалинган
15 апрель 2020, 14:45 2

Андижонда 74 нафар тиббиёт ходими коронавирусга чалинган

Андижон вилоятида 74 нафар тиббиёт ходими коронавирусга чалинган.

Тадбиркор бош вазир ўринбосарини босим ўтказаётганликда айблади
15 апрель 2020, 14:32

Тадбиркор бош вазир ўринбосарини босим ўтказаётганликда айблади

Sulton Tex Group хусусий корхонаси раҳбари Нурбек Эргашев президентга мурожаат қилиб, бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев «ноқонуний талаблари» бажарилмагани учун унинг компаниясини пахта-тўқимачилик кластерлари рўйхатидан чиқариб юборганини маълум қилди. Фермерлар уларни кластер билан шартномаларни бекор қилиш ва кооперативга ўтишга мажбурлашаётганини хабар қилди. Корхона автомобиллари жарима майдончасига олиб кетилмоқда.

Транспорт вазирига янги ўринбосар тайинланди
15 апрель 2020, 13:59

Транспорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

Чориев Жасурбек Эргашевич Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг даромад ва харажатлари — Молия вазирлиги
15 апрель 2020, 13:47

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг даромад ва харажатлари — Молия вазирлиги

Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг ҳисобига 1,596 трлн сўм (157,7 млн доллар) келиб тушган бўлса, жамғарма харажатлари 756 млрд сўмга (74,7 млн доллар) тенг бўлди. Маблағларнинг катта қисми шифохона ва карантин учун махсус муассасаларни қуришга йўналтирилган.

Ўзбекистон Венгрияга 500 мингта тиббий ниқоб жўнатди
15 апрель 2020, 12:32

Ўзбекистон Венгрияга 500 мингта тиббий ниқоб жўнатди

Ўзбекистон Венгрияга коронавирус билан курашиш учун 500 мингта тиббий ниқоб жўнатди.

Карантин май ойида ҳам давом этиш эҳтимоли юқори — бош вазир ўринбосари
15 апрель 2020, 12:29

Карантин май ойида ҳам давом этиш эҳтимоли юқори — бош вазир ўринбосари

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров карантин чораларининг май ойида ҳам давом этиш эҳтимоли юқорилигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг ЯИМи биринчи чоракда 4,1−4,4 фоиз атрофида ўсган, экспорт 11 фоизга, импорт эса 10 фоизга қисқарган.

АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни тўхтатади
15 апрель 2020, 11:55

АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни тўхтатади

АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни вақтинча тўхтади. Трамп бу қарорни ташкилот ўзининг асосий вазифасини бажара олмагани билан асослади. Ўз навбатида, БМТ бош котиби ҳозир ЖССТ учун ресурсларни камайтириш вақти эмаслигини таъкидлади.

Марказий банк асосий ставка пасайтирилганига изоҳ берди
15 апрель 2020, 11:46 1

Марказий банк асосий ставка пасайтирилганига изоҳ берди

Марказий банк асосий ставканинг 16 фоиздан 15 фоизга пасайтирилиши юзасидан изоҳ берди. Асосий омиллар ташқи ва ички талабнинг қисқариши шароитида иқтисодий фаолликнинг секинлашуви ҳамда инфляция прогнозларининг пасайиши билан боғлиқ.

Долларнинг расмий курси 10,1 минг сўмдан ошди
15 апрель 2020, 11:40

Долларнинг расмий курси 10,1 минг сўмдан ошди

Марказий банк ҳафтада иккинчи марта валюта курсларини янгилади. Доллар 427 сўмга кўтарилиб, 10121 сўмга етди.

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари 1214 тага етди
15 апрель 2020, 10:11

Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари 1214 тага етди

Ўзбекистонда янги тасдиқланган коронавирус ҳолатлари 49 тага ошиб, жами 1214 тага етди.

Коронавирус беморлари сони 1165 кишига етди
14 апрель 2020, 23:36

Коронавирус беморлари сони 1165 кишига етди

14 апрель кни Ўзбекистонда яна 167 нафар коронавирус бемори аниқланиб, умумий 1165 кишига етди.

Йирик объектлардаги қурилишлар қайта тикланади
14 апрель 2020, 22:50

Йирик объектлардаги қурилишлар қайта тикланади

Махсус комиссия йирик объектларда санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда қурилиш, реконструкция ва таъмир ишларини олиб боришга рухсат берди. Чирчиқ, Олмалиқ, Бекобод, Янгийўл ва Чинозда ҳам карантин чекловлари жорий этилди.

Пандемия ва иқтисодий кома: Яшаб қолиш режими
14 апрель 2020, 22:35

Пандемия ва иқтисодий кома: Яшаб қолиш режими

Иқтисодчи Ботир Қобилов — коронавирус пандемияси келтириб чиқарган иқтисодий комалар давридаги карантин чоралари, иқтисодиёт ва аҳолини қўллаб-қувватлаш тўғрисида.

Дизель баҳоси 5600 сўмга туширилди
14 апрель 2020, 22:29 1

Дизель баҳоси 5600 сўмга туширилди

14 апрель кунидан эътиборан «Ўзбекнефтгаз» дизель ёнилғиси литрининг баҳосини 5600 сўм этиб белгилади. Уч ой ичида дизель нархи деярли 2000 сўмга арзонлашди.

Шавкат Мирзиёев: «Карантинни қачон бекор қилишни халқимиз билан бамаслаҳат кўриб чиқамиз»
14 апрель 2020, 21:01

Шавкат Мирзиёев: «Карантинни қачон бекор қилишни халқимиз билан бамаслаҳат кўриб чиқамиз»

Ўзбекистон президенти коронавирус билан курашда унинг барвақт олдини олиш учун барча имкониятларни ва ресурсларни ишлатиш кераклигини эслатиб ўтди. Карантиннинг қачон бекор қилиниши бўйича халқ билан маслаҳат қилиниши айтилди

Пенсия ҳуқуқи ва паспорт муддати тугаганлар учун тўловлар 4 ойга узайтирилди
14 апрель 2020, 20:04

Пенсия ҳуқуқи ва паспорт муддати тугаганлар учун тўловлар 4 ойга узайтирилди

Пенсияга бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш муддати келган ёки паспорт муддати тугаган фуқаролардан ҳужжат талаб этмаган ҳолда тўлов муддатлари 4 ойга узайтирилди.

Томорқага экин экмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда
14 апрель 2020, 19:32

Томорқага экин экмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда

Ўзбекистонда томорқага экин экмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилади. Шунингдек, томорқасига экин экмаган ер эгасига ер солиғини оширилган ставкада қўллашни назарда тутувчи туман ҳокимлари қарорлари қабул қилинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг