21 январдан бошлаб Ўзбекистон Туркманистондан газ импортини қайта тиклади, бироқ ҳозирча газ совуқ кунларгача бўлган босимдан пастроқ. Газ етказиб бериш 12 январь куни тўхтатилганди.
Ўзбекистон бўйлаб совуқ ҳаво массасининг таъсири иш ҳафтасининг охиригача сақланиб туради. Ёғингарчилик кутилмайди, фақат 25 январда мамлакатнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларда бироз қор ёғади.
Ҳукумат қарори билан «Тошкент иссиқлик маркази» давлат унитар корхонаси масъулияти чекланган жамиятга айлантирилади. Жамият «Тошкент иссиқлик маркази» ДУКнинг шартномалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
Ҳукумат Тошкент шаҳрининг 11 та туманидаги иссиқлик тармоқлари сўнгги қисмларида жойлашган уйларни иссиқлик ва электр билан таъминлашни яхшилаш бўйича қарор қабул қилди. Бунинг учун зудлик билан когенерация ускуналари сотиб олинади.
Тижорат банклари 23 январь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 240 — 11 345 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 365 сўм.
Ўзбекистонда 23 январдан ваниҳоят мактабларда учинчи чорак бошланади. Бироқ иситиш билан боғлиқ муаммолар бўлган мактаблар ҳозирча дарсларни онлайн шаклда давом эттиради. Хусусан, Тошкент шаҳрида 57 та, Намангандаги 17 та мактабда ўқувчилар дарсларни масофадан бошлайди (рўйхат).
27 январдан бошлаб электр энергиясидан қарзи бор истеъмолчилар яна автоматик тарзда тармоқдан узилади. Аввалроқ ўчиришлар аномал совуқ об-ҳаво сабаб тўхтатилганди.
22 январга ўтар кечаси Мирзо Улуғбек туманида тезликни ошириб ҳаракатланган Tracker йўл четидаги автобусга урилди. Оқибатда Tracker`нинг олд қисмида ёнғин чиқди, ундаги йўловчилар турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.
ИИОнинг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузурида «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади. Улар қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши билан боғлиқ масалаларни аниқлашда кўмаклашади. Гуруҳ аъзоларига тест синовларисиз квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.
Зангиота туманида 3 та иссиқхона 5000 та хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Оқибатда давлатга 87 млн сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Қўқон шаҳрида вилоят ЙПХ отряди командир ўринбосари Tracker автомашинасини пиёдалар ўтиш жойида қолдирди. Вилоят ИИБ бунинг учун ходим 600 минг сўм жаримага тортилганини маълум қилди.
2022 йилда Ўзбекистоннинг Хитойга қувур орқали газ етказиб бериш ҳажми 1,07 млрд долларни ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 33,9 фоизга кўпдир.
Андижон туманидаги чойхонада ёнғин келиб чиқди. Оқибатда 70 квадрат метр майдонда том, шифт ва жиҳозлар ёниб зарарланди.
Каттақўрғон туманида чилласи чиқмаган келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди. Хонадон эгалари уларни кўмган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бу ҳақда хабар бермаган. Ҳозирда прокуратура ҳолатни ўрганмоқда.
Латент (яширин) туберкулёз бўйича скрининг текширувлари сони ҳар йили 1 миллионтага, беморларни даволаш қамрови 21 минг нафаргача етказилади. Мутахассислар томонидан ўсмирлар ва катталар рентгенологик, болалар эса иммунологик текширувдан ўтказилади.
Ўзбекистонда 2027 йилга бориб ОИВ юқтириб олган шахсларнинг 95 фоизи ўз мақомини билиши, махсус даволаш курслари билан қамраб олиниши, 95 фоизининг қонида вирус юкламаси аниқланмайдиган даражага тушиши режалаштирилмоқда. Шу вақтга келиб, ОИВнинг онадан болага юқишига барҳам бериш ҳам кўзда тутилган.
Поп туманида тўхтатилган икки машинадан салкам 3 килограмм опий мусодара қилинди. ДХХ маълумотига кўра, наркотик моддалар Тожикистон ва Қирғизистондан олиб кирилган. Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Очиқ расталарда сақланаётган пиёз музлаб қолган. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги нарх ошишига ёнилғи етишмаслиги сабабли етказиб беришдаги узилишлар ҳам таъсир кўрсатганини билдирди. Вазирликка кўра, мамлакатда пиёз захираси мавжуд ва маҳсулотни четга сотиш 4 ойга тўхтатилди.
Карам баргларидан дўлма, бедана тухумли тефтеллар, қозонда пиширилган қиймакабоб, нон-палов, печда пиширилган товуқ ва картошка ҳамда бошқалар — Zira.uz мазали ва тўйимли иссиқ таомлар рўйхатини тақдим этади.
Расул Кушербаев интернетда уни Тошкент ҳокими этиб тайинлаш таклифига жавобан: «бу халқнинг хоҳиши бўлиши мумкин, аммо раҳбариятнинг эмас», — деди. У бунга рози бўлмаслигини, чунки «ноқонуний топшириқлар»ни бажаришни истамаслиги, раҳбарият ҳам буни хоҳламаслигини билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг