«Дори-дармон» Россиянинг гриппга қарши вакцина ишлаб чиқарувчилари билан ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари учун 1 миллион дозадан ортиқ гриппга қарши вакцинани ҳарид қилиш бўйича шартнома имзолади. Ҳозирда 250 минг доза вакцина ҳудудларга етказиб берилди.
Қирғизистонда Жогорку Кенеш спикери ва бош вазир ўзгарди. Мухолифатчи депутат Миктибек Абдилдаев парламент спикери этиб сайланди, яқинда қамоқдан озод қилинган Садир Жапаров эса ҳукумат раҳбари в. б. бўлди. Президент Сооронбай Жээнбеков қонуний президент эканлигини маълум қилди.
Қирғизистонда юзага келган кескин вазият ва воқеалар ривожи Ўзбекистонда жиддий ташвиш уйғотмоқда. Ўзбекистон вазият тез орада барқарорлашувига умид қилмоқда.
2022 йил якунига қадар ҳар бир аҳоли пункти 10 Мбит/с дан кам бўлмаган маълумотларни узатиш тезлигидаги Интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминланади.
Давлат тест маркази ҳарбий тавсияномаларга эга абитуриентлар рўйхати қайтадан кўриб чиқилишини маълум қилди. Аввалроқ тест натижаларидан норози бўлган ёшлар марказ биноси олдига йиғилган эди.
2021 йил 1 августдан давлат божлари, йиғимлар, жарималар ва бошқа мажбурий тўловларни онлайн режимда тўлаш имконияти яратилади.
Uzbekistan Airways рақобат муҳити йўқлиги сабабли компания самарадорлигини оширишни хоҳламаяпти. Сўнгги 10 йил давомида авиаташувчи парвозлар сонини атиги 15 фоизга оширди.
Ҳоким Шукрулла Ҳакимов Шофиркон тумани кўрсаткичлари «қониқарсиз» деб баҳолангани сабабли халқдан узр сўради ва йил охиригача вазиятни тўғирлаб, келаси йил туманни «яхши» деб баҳоланувчи даражага олиб чиқишга ваъда берди. Daryo нашри унинг нутқи вақтида айрим тингловчиларнинг мудраётганига эътибор қаратди.
Ўзбекистонда янги KIA моделлари — Seltos ва K5 тақдимоти бўлиб ўтди (фото). Roodell бош директори Дониёр Давлатёров Ўзбекистон учун эксклюзив тақдим этилаётган моделлар сафини кенгайтириш, шунингдек, «Ўзавтосаноат» билан ҳамкорликнинг мураккабликлари ҳақида сўзлаб берди.
Швеция Қироллик Фанлар академияси томонидан физика бўйича Нобель мукофоти Рожер Пенроуз, Рейнхард Генцель ва Андреа Гезга қора туйнуклар борасида олиб борган тадқиқотлари учун топширилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Паркент тумани ҳокимлиги Captiva автомашинасини ҳокимнинг ўғли муассислар рўйхатида бўлган компаниядан сотиб олиб, давлат харидлари тўғрисидаги қонун талабларини бузганини маълум қилди. Автомобиль сотиб олиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди. Тошкент вилояти прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда.
6 октаябрдан бошлаб Бишкекдаги тартибсизликлар манзарасида Ўзбекистон Қирғизистондан киришга чекловлар қўйди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон оммавий ахборот воситалари. Юк ташиш чекловларсиз амалга оширилмоқда. Ўзбекистон томони эса чекловлар йўқлигини эълон қилди.
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 4 октябрда бўлиб ўтган Жогорку кенеш сайловларидаги овоз бериш натижаларини ҳақиқий эмас деб топди. 5 октябрда минглаб фуқаролар норозилик намойишига чиқиб, натижаларни бекор қилишни талаб қилган эди.
6 октябрь куни Қирғизистонда 4,5 магнитудалик зилзила содир бўлиб, унинг таъсири Наманган, Андижон ва Фарғона ҳудудларида ҳам сезилди.
«Сардоба иши» бўйича бугунги кунда 17 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчиларнинг 7 нафарига қамоққа олиш, 6 нафарига гаров, 4 нафарига муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қашқадарё вилоятида Nexia автомашинасининг йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди.
Бишкекда парламент сайловлари натижаларидан норози бўлган минглаб фуқаролар намойиш ўтказди. Улар Оқ уй, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биноларини эгаллаб олди ва собиқ президент Алмазбек Атамбаевни озод қилди. Давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков сиёсий кучларни ақл билан иш кўришга чақирди ва овоз бериш натижалари бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида айтди.
Кириш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган абитуриентлар Давлат тест маркази биноси олдида тўпланишди. Натижалар ҳисобланганда, уларнинг ҳарбий хизмат имтиёзлари ҳисобга олинмаган.
Сенат раҳбари Танзила Нарбаева Наманганга сафари вақтида туман ҳокимларини «яхши» рейтинг баҳоларини олган ҳудудлардан ўрнак олишга, депутатларни эса янада талабчан бўлишга чақирди.
Туманларда якуний манзилга етказиш тизими тажрибадан ўтказилиб, 2021 йил 1 мартдан вилоят марказларида, 1 июлдан мамлакат бўйича жорий этилади. Президент бунинг учун жўнатмаларни қабул қилиш, саралаш ва онлайн кузатувчи автоматлашган ахборот тизимини ишга тушириш кераклигини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг