Бу йил октябрь ойи қуруқ об-ҳаво билан бошланади, ҳаво ҳарорати кечаси +5… +10 даража, кундузи +25 даражагача бўлиши кутилмоқда. Кузнинг иккинчи ойи прогнози Ўзгидромет шарҳида.
Ўзбекистонда KIA Seltos кроссовери учта, K5 седани эса олтита комплектацияда таклиф қилинмоқда. Компания мазкур моделлар нархларини ҳам эълон қилди.
Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишда давлат тили бўйича имтиҳондан ўтиш талаб қилинади. Имтиҳонлар марказлар томонидан тўлов асосида амалга оширилади.
АҚШда президентликка номзодлар Дональд Трамп ва Жо Байден ўртасида илк дебатлар бўлиб ўтди. Сиёсатчилар COVID-19 пандемияси, иқтисодиёт ва ирқчиликни муҳокама қилишди. Томонлар бир-бирларига гап бермасдан, бир-бирини ёлғончиликда айблашди.
Абхазияда қийин аҳволда қолган 400 нафарга яқин ўзбекистонликнинг аёллар, ҳомиладолар, қариялар ва болалардан иборат биринчи гуруҳини октябрь ойи бошларида ватанга қайтариш режалаштирилмоқда.
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистонга ажратаётган 40 млн долларлик кредитлари кичик ва ўрта бизнесни, шунингдек, тадбиркорлик билан шуғулланувчи аёлларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшган Абдулла Авлоний (1878−1934), Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875−1919) ва Мунавварқори Абдурашидхонов (1878−1931) «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирлангани
Ўзбек қизларини Жанубий Корея фуқароларига турмушга беришга тайёрлаш билан пойтахтдаги SEJONG HAKDANG ўқув маркази шуғулланаётгани маълум бўлди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар кўриб чиқилади ҳамда уларни юборганлар ҳуқуқбузардан ундирилган жариманинг 15 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Ўзгараётган акциз солиғи ставкалари, тадбиркорлар учун янги имтиёз, кучга кираётган янги тартиблар — 1 октябрдан нималар ўзгаради?
Suntronix консалтинг компанияси халқаро экспертиза ва илғор IT технологияларни бизнес рақамли трансформациясининг асоси сифатида таклиф этади.
Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 56 519 нафарга етди. Яна 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Ҳозирда республика бўйлаб 3081 нафар бемор даволанмоқда.
«Ибрат» тарихий бадиий фильми шоир, таржимон, тарихчи, тилшунос ва жадидчи Исҳоқхон Ибрат тақдири ҳақида сўзлаб беради.
Ўзбекистонда кун давомида 476 та коронавирус ҳолати аниқланди. Умумий кўрсаткич 56,3 мингдан ошди.
Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков ушбу эпидемик мавсумда иккинчи марта касалланиш эҳтимоли йўқлигини маълум қилди. Антитаначалар титри кам бўлса ҳам, улар касаллик билан кураша олади, деди у. Бироқ уларнинг қанча вақт организмни ҳимоя қила олиши ҳозирча номаълум.
Самарқанд халқаро туризм университети проректор Азамат Акбаровнинг дипломи сохта экани ҳақидаги мақолаларга саккиз ой ўтганидан сўнг раддия бериб, улардаги иддаолар ўз исботини топмаганини маълум қилди.
Андижон вилоятида Хонобод ҳокими Мусахон Мамадалиев вафот этди. Ўлимига ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабаб бўлгани маълум қилинди. Аввалроқ эса унинг пневмония билан даволанаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистонда 1995 йилгача қабул қилинган ва ҳозирда эскирган 5000 дан ортиқ стандартлар бекор қилинади. Президент маҳсулот хавфсизлиги бўйича техник регламентни Европа ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи талабларига ммослаштириш тўғрисида кўрсатмалар берди.
Мол-мулк ва ер солиғини тўлашда Хоразм, Навоий ва Наманган вилоятлари аҳолиси етакчилик қилаётгани маълум бўлди. Энг кўп солиқ имтиёзларини олаётганлар эса Тошкент шаҳри, Тошкент, Андижон ва Самарқанд вилоятларида.
2022 йилдан бошлаб Хивада ҳар икки йилда бир марта «Лазги» халқаро рақс фестивали ҳамда унинг доирасида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг