16−17 декабрь кунлари Тошкентга 204 та янги автобус олиб келиниб, йўналишга чиқарилди. Натижада автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти 25−30 дақиқадан 10−12 дақиқага қисқаргани айтилмоқда. Бироқ аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун яна 21 та янги автобус йўналиши шакллантирилиши зарур.
Яккабоғ туманида 45 ёшли эркак ҳовлисининг молхонасида ўзини осиб қўйди. Ишда тумандаги 94-мактаб директорининг «қўли борлиги» айтилмоқда. Директор эса воқеа рўй берган куни шифохонада бўлганини таъкидламоқда.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кам таъминланган оилаларга телевизор ёки бошқа техникалар совға қилиш уларнинг электр учун харажатларини ошираётгани, ёрдам сўраётганларнинг аксарияти электрдан қарздорлигини маълум қилди. У техникалар ўрнига қуёш панеллари беришни таклиф қилди.
Қўшкўпир туманидаги фермер хўжалигида 83 туп ҳар хил катталикдаги дарахтлар қўпорилган, 3 туп дарахт шикастлангани аниқланди. Ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш мақсадида хужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси 20 декабрь куни бўлиши кутилмоқда.
Қуйи палатанинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси 15 декабрга қадар қабул қилиниши керак бўлган 2023 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги лойиҳани кўриб чиқмоқда. Ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилмади.
ИҲТ Туризм вазирларининг IV йиғилиши якунига кўра, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ташкилотнинг 2024 йилдаги туризм пойтахти этиб тасдиқланди.
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов 17 декабрь куни ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.
ЖБ стратегик ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистонга $470 млн имтиёзли ва $480 млн қийматдаги паст ставкали кредитлар тақдим этишни маъқуллади. Ушбу маблағлар Халқаро тараққиёт ассоциацияси ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 12 йилдан 34 йилгача муддатга берилади.
Президент фармони билан Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бунга қадар у Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.
Янги йил муносабати билан пойтахтда 25 декабрдан 5 январгача болалар ва катталар учун кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтади. Байрам дастурлари ташкилотчиси — Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ҳисобланади.
Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида яшовчи олти нафар шахс пойтахтнинг Чилонзор туманида жойлашган кўчмас мулк ҳужжатларини сохталаштириб, уни $150 минг эвазига харидор номига расмийлаштириб беришда гумонланмоқда. Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалар билан жиноят иши қўзгатилди.
Ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари жами 91,1 млрд сўмлик 203 357 та жаримани ижрога юбормагани аниқланди, дея маълум қилди Бош прокуратура. Қолаверса, МИБ томонидан 27,6 млрд сўмлик 62 мингта жаримани қўллаш тўғрисидаги қарорлар асоссиз равишда ЙХҲБ органларига қайтарилган.
Президентнинг тегишли фармони билан 2018 йилдан буён Хоразм вилояти ҳокими сифатида ишлаб келаётган Фарход Эрманов лавозимидан озод этилди. У Кахрамон Сариев ўрнига Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси этиб тайинланди.
Кахрамон Куранбаев ва Кахраман Сариев (Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси) президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисига биринчи ўринбосарлар, Умар Исмаилов, Улуғбек Мухаммадиев эса ўринбосарлар этиб тайинланди.
Крем билан безатилган шоколадли капкейк, «Қизил бахмал», «Oreo» капкейклари, шоколад пастали ва атиргулли капкейк ва бошқалар — Zira.uz дастурхон безаги бўлган ширин ва ноодатий капкейклар рўйхатини тақдим этади.
Республика Марказий банки лицензия олинган кундан бошлаб бир йил давомида тўлов ташкилоти фаолиятини амалга оширмагани учун International Eco Pay, Panda Internet Technology ва UGNIS корхоналарининг лицензияларини чақириб олди.
Митинг бўйича қонун лойиҳаси, қотиллик сабаб 11 йилга қамалган эркак, электр корхона раҳбарларига жиноят иши қўзғатилгани, ҳануз парламентга киритилмаган давлат бюджети лойиҳаси, Қозоғистондаги Ўзбекистон элчихонасига погром уюштирган эркак судлангани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Украина энергетика объектларига оммавий ракета ҳужуми уюштирилиши оқибатида мамлакат ягона энергетика тизимининг 50 фоизи йўқотилди. Шунингдек, Кривой Рогдаги турар-жой биноси ҳам ўққа тутилди.
Жорий йилнинг январь ойида маст эркак Остонадаги Ўзбекистон элчихонасига бостириб кириб, катта миқдорда зарар етказган эди. Унга уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, етказилган зарар миқдори ундирилди, шунингдек, ичкиликбозликдан мажбурий даволаниш белгиланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг