Тошкент ҳокимлиги Капитал қурилиш бошқармаси раҳбари ўринбосари қўлга олинди
1 июль 2020, 23:53

Тошкент ҳокимлиги Капитал қурилиш бошқармаси раҳбари ўринбосари қўлга олинди

50 минг доллар миқдорида пора олиш тўғрисидаги иш бўйича Тошкент ҳокимлигининг Капитал қурилиш бошқармаси ўринбосари ҳам қўлга олинди. Аввалроқ Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғининг ушлангани хабар қилинган эди.

1-синфга қабул 6 июлдан бошланади
1 июль 2020, 23:40 1

1-синфга қабул 6 июлдан бошланади

6 июлдан 2020−2021 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синф ўқувчиларининг қабул жараёни бошланади. Пандемия муносабати билан қабул жараёнида бир қанча ўзгаришлар бор.

Ҳиндистонда COVID-19дан ўлганларнинг жасадлари чуқурга улоқтирилган видео тарқалди
1 июль 2020, 23:29

Ҳиндистонда COVID-19дан ўлганларнинг жасадлари чуқурга улоқтирилган видео тарқалди

Ҳиндистоннинг жанубидаги Карнатака штатида COVID-19 қурбони бўлганларнинг жасадлари чуқурга улоқтирилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Расмийлар узр сўради.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта электрон қонун ҳужжати қабул қилинди
1 июль 2020, 22:14

Ўзбекистон тарихида биринчи марта электрон қонун ҳужжати қабул қилинди

Ўзбекистонда биринчи марта электрон қонун ҳужжати қабул қилинди. Мазкур ҳужжат соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланган бўлиб, унга асосан тиббиёт ходимлари томонидан беморларга рецепт ёзишда дори воситаларининг савдо номини эмас, балки унинг таркибидаги таъсир қилувчи моддаларни ёзиш талаб этилади.

ИИВ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзув юзасидан ахборот берди
1 июль 2020, 21:47

ИИВ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзув юзасидан ахборот берди

Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда яна бир фуқаронинг қийноқлардан вафот этгани ҳақидаги видеоёзув бўйича ахборот берди. Қайд этилишича, марҳум ОИТС, ўпка сили ва бошқа касалликлар асоратидан вафот этган.

Президент администрацияси ва МТРКда бир қатор тайинловлар амалга оширилди
1 июль 2020, 21:35

Президент администрацияси ва МТРКда бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Фарҳод Маҳмудов Миллий телерадиокомпания раисининг биринчи ўринбосари, Хайрулла Нуритдинов эса «Ўзбекистон 24» телеканали директори этиб тайинланди. Президент администрациясида ҳам бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

Ўқитувчилар энди биттагина журнал тўлдириш билан чекланишади
1 июль 2020, 18:25

Ўқитувчилар энди биттагина журнал тўлдириш билан чекланишади

Ўқитувчилар учун «қоғозбозлик» юки кескин қисқартирилди. Энди улар фақат синф журналини, жумладан, электрон равишда Kundalik тизими орқали, тўлдириб борадилар. Бундан ташқари, ўқитувчиларнинг анъанавий ўқув дастурлари «Ўқитувчи китоби»га алмаштирилади.

Қашқадарёда ёш аёл осилган ҳолда топилган. Онаси куёвини айбламоқда
1 июль 2020, 17:58

Қашқадарёда ёш аёл осилган ҳолда топилган. Онаси куёвини айбламоқда

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 18 ёшли Моҳинур Жўраева осилган ҳолатда топилди. Унинг онаси куёвини айбламоқда, деб ёзди Daryo.uz. «Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Хушнудбек Худойбердиев ЎзА бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди
1 июль 2020, 17:48

Хушнудбек Худойбердиев ЎзА бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистондаги таниқли блогер ва Масс-медиа фонди директори Хушнудбек Худойбердиев Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Таъкидлашича, Х.Худойбердиев Масс-медиа фондининг директори лавозимини тарк этади.

Яна 44 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 8671)
1 июль 2020, 17:28

Яна 44 нафар кишида коронавурус аниқланди (жами — 8671)

Коронавирус ҳолатлари 44 тага кўпайиб, жами 6535 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 9 нафари аҳоли орасида қайд этилди. Кун давомида мамлакатда 168 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди
1 июль 2020, 16:20

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди

Италиялик Марко Мантованелли Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига раҳбар этиб тайинланди. У иқтисодий ривожланиш бўйича Лотин Америкаси, Африка ва Европада 20 йилдан ортиқ тажрибага эга.

ХМТ: Инқироздан чиқиш осон ва тез кечмайди
1 июль 2020, 16:14

ХМТ: Инқироздан чиқиш осон ва тез кечмайди

Йилнинг иккинчи чорагида иш вақти ҳажми 14 фоизга камайди, бу — 400 млн иш жойининг йўқолишига тенгдир. ХМТ экспертлари иш ўринлари яна 11,9 фоизга, яъни 340 миллион иш жойига қисқариши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Қашқадарёда янги геология миллий боғи ташкил этилади
1 июль 2020, 15:53

Қашқадарёда янги геология миллий боғи ташкил этилади

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида «Зинзилбан» кесмасининг ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш, ҳудуднинг геотуризм ва иқтисодий салоҳиятини янада ошириш мақсадида янги геология миллий боғи ташкил этилади.

Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусдан вафот этган шифокор оиласи билан учрашди
1 июль 2020, 15:44

Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусдан вафот этган шифокор оиласи билан учрашди

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирусдан вафот этган шифокор Алишер Ураловнинг хонадонига ташриф буюриб, оиласига ҳамдардлик билдирди.

ИИВ Андижондаги жиноят иши юзасидан узр сўради
1 июль 2020, 13:59 1

ИИВ Андижондаги жиноят иши юзасидан узр сўради

Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти Андижонда қийноқ оқибатидаги вафот этган марҳумнинг оиласидан узр сўради. Шу билан бирга, ушбу ҳолат юзасидан суд ишлари очиқ ва шаффоф бўлиши, унга журналистлар ҳам киритилиши маълум қилинди.

Microsoft ва Google энг қиммат брендлар учлигида ўрин алмашишди
1 июль 2020, 13:15

Microsoft ва Google энг қиммат брендлар учлигида ўрин алмашишди

Microsoft Googleни энг қиммат брендлар учлигидан чиқариб ташлади. Microsoft 326 млрд долларга, Google эса 323 млрд долларга баҳоланди. Amazon яна биринчи ўринда. TikTok бренди деярли 17 млрд долларга баҳоланиб, Uber ва Adidas каби компаниялардан қимматроқ бўлди.

«Ўзагротехсаноатхолдинг» фаолияти тугатилади
1 июль 2020, 12:23

«Ўзагротехсаноатхолдинг» фаолияти тугатилади

Президент қарорига биноан «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ фаолияти тугатилади. Акциадорлик жамиятнинг тугатиш бўйича «Йўл харитаси» икки ҳафта муддатда тасдиқланади ва бажарилиши таъминланади. Холдингга берилган имтиёзлар ва преференциялар белгиланган муддат тугагунга қадар сақлаб қолинади.

Ҳиндистонда TikTok ва бошқа Хитойда ишлаб чиқилган дастурлар тақиқлаб қўйилди
1 июль 2020, 12:21 1

Ҳиндистонда TikTok ва бошқа Хитойда ишлаб чиқилган дастурлар тақиқлаб қўйилди

Ҳиндистон расмийлари TikTok, WeChat, Weibo ва Helo каби бир қатор дастурларни «Ҳиндистоннинг суверенитети ва яхлитлигига путур етказади» деб топди. Ушбу тақиқ оқибатида Хитой мобил иловалари ҳидистонлик 300 миллион фойдаланувчисини йўқотиши билдирилмоқда.

Вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси билан учрашувларида чекловлар бекор қилинди
1 июль 2020, 11:16

Вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси билан учрашувларида чекловлар бекор қилинди

Вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси билан учрашувларида чекловлар бекор қилинди ва маҳкума аёлларнинг вояга етмаган фарзандлари билан учрашувларининг алоҳида тартиби белгиланди.

Тошкентда 6 та янги кўприк қурилиши режалаштирилмоқда
1 июль 2020, 11:14

Тошкентда 6 та янги кўприк қурилиши режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳрида 6 та янги кўприк қурилиши режалаштирилмоқда. Кўприкларнинг аксарияти Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб ҳамда Амир Темур ва Боғишамол кўчалари кесишмаларида барпо этилиши кутилмоқда. Уларни қуриш учун қарийб 640 млрд сўм сарфланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг