Тошкентни ривожлантириш лойиҳаларига 1 трлн сўм ажратиш режалаштирилмоқда
29 июнь 2020, 18:56

Тошкентни ривожлантириш лойиҳаларига 1 трлн сўм ажратиш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳасига 1 трлн сўм ажратиш режалаштирилмоқда. Хусусан, пойтахтда 656 км пиёдалар ва велосипед йўлларини қуриш, Ишбилармонлик марказлари ва бизнес-инкубаторлари ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди
29 июнь 2020, 17:59

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш учун алоҳида орган ташкил этилди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги президентга бўйсунади ва Олий Мажлис палаталари олдида ҳисоб беради.

Сешанба куни айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда
29 июнь 2020, 17:45

Сешанба куни айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда

Сешанба куни тоғ ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳафта ўртасида кўтарилган ҳарорат дам олиш кунларига бориб бир оз пастлайди.

Бухорода 58 ёшли аёл коронавирус асоратларидан вафот этди
29 июнь 2020, 17:20

Бухорода 58 ёшли аёл коронавирус асоратларидан вафот этди

Бухоролик коронавирус инфекциясига чалинган 58 ёшли аёл ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда ушбу инфекция асоратларидан вафот этганлар сони 23 нафарга етди.

Коронавирус ҳолатлари 168 тага ошди (жами — 8199)
29 июнь 2020, 17:03

Коронавирус ҳолатлари 168 тага ошди (жами — 8199)

Ўзбекистонда яна 168 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 8199 тага етди. Янги касалланиш ҳолатларининг 151 таси карантин марказида қайд этилди. Жиззах вилоятида ҳам COVID-19 ҳолатлари сони ошди.

Озодбек Назарбеков «Туркманистонда хизмат кўрсатган артист» унвони билан тақдирланди
29 июнь 2020, 16:50

Озодбек Назарбеков «Туркманистонда хизмат кўрсатган артист» унвони билан тақдирланди

Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековга икки мамлакат ўртасидаги маданий ва гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари учун «Туркманистонда хизмат кўрсатган артист» унвони берилди.

Тошкент шаҳри бўйича 87 та ҳудуд «сариқ», 99 та ҳудуд «қизил»га киритилган
29 июнь 2020, 16:23

Тошкент шаҳри бўйича 87 та ҳудуд «сариқ», 99 та ҳудуд «қизил»га киритилган

Тошкент шаҳри бўйича 333 та «яшил», 87 та «сариқ» ва 99 та «қизил» маҳалла, мавзе ва даҳа ҳудудлари бўйлаб карантин ва профилактик тадбирлар белгиланган.

Бойкот сабабли Facebook раҳбари Цукерберг $7 млрд йўқотди
29 июнь 2020, 14:40

Бойкот сабабли Facebook раҳбари Цукерберг $7 млрд йўқотди

Дунёдаги бир қатор йирик компаниялар Facebook ижтимоий тармоғига қарши уюштирган бойкотдан сўнг компания акциялари 8,3 фоизга тушиб кетди. Марк Цукерберг эса 7,2 млрд доллар йўқотди.

Сурхондарёда икки киши ЙТҲ оқибатида вафот этди
29 июнь 2020, 14:22

Сурхондарёда икки киши ЙТҲ оқибатида вафот этди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида Matiz ва ВАЗ-2101 русумли автомобиллар тўқнашиши оқибатида икки киши, шу қаторида вояга етмаган шахс вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Бухорода 1 июлдан карантин чоралари кучайтирилади
29 июнь 2020, 13:41

Бухорода 1 июлдан карантин чоралари кучайтирилади

Бухоро вилоятда аҳоли орасида коронавирус инфекцияси кўпайиб бораётгани сабабли Бухорода 1 июлдан номаълум муддатга қадар жамоат транспортлари сони ва ҳаракатланиш вақти вақтинча чекланади ҳамда буюм бозорлари фаолияти тўхтатилади.

Марказий банк иккита банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади
29 июнь 2020, 12:34

Марказий банк иккита банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади

Марказий банк 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида «Агробанк» ва Халқ банки фаолиятида банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатларини аниқлади. Шу сабабли, ушбу банкларга нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.

Россияда патент олиш учун коронавирусга тест топшириш талаби қўйилди
29 июнь 2020, 11:51

Россияда патент олиш учун коронавирусга тест топшириш талаби қўйилди

Эндиликда хориж фуқаролари Россияда патент ёки ишлаш учун рухсатнома олиш ва вақтинча рўйхатдан ўтишга ариза беришда COVID-19 учун текширувдан ўтишлари шарт қилиб қўйилди.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
29 июнь 2020, 11:36

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси деярли 1 сўмга қимматлаб, жами 10 173 сўм этиб белгиланди.

Туман ва шаҳарлар кесимида карантин ҳудудлари рўйхати янгиланди
29 июнь 2020, 10:21

Туман ва шаҳарлар кесимида карантин ҳудудлари рўйхати янгиланди

Республика махсус комиссияси шаҳар ва туманлар бўйича карантин даражаларини қайта кўриб чиқди. Тошкент «сариқ» ҳудудда қолди.

Коронавирус беморлари сони 8000 нафардан ошди
29 июнь 2020, 10:02

Коронавирус беморлари сони 8000 нафардан ошди

Коронавирус беморлари сони 83 нафарга ортиб, жами 8031 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 47 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 32 нафари Тошкент шаҳрида ва 4 нафари Жиззах вилоятида аниқланди. Шундан 18 нафари аҳоли орасида қайд этилди.

Оҳангарондаги дўконларнинг бирида келиб чиққан ёнғин бартараф этилди
29 июнь 2020, 09:52

Оҳангарондаги дўконларнинг бирида келиб чиққан ёнғин бартараф этилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Оҳангаронда кўп қаватли уйнинг 1-қаватидаги дўконда келиб чиққан ёнғин бартараф этилганини маълум қилди. Келиб чиққан ёнғинда ҳалок бўлган ва жабрланган фуқаролар бўйича маълумот келиб тушмаган.

Тошкентда коронавирусга чалинган шифокор вафот этди
28 июнь 2020, 19:42

Тошкентда коронавирусга чалинган шифокор вафот этди

Тошкентда коронавирусга чалинган шифокор миокард инфарктидан вафот этди. У Юқоричирчиқ карантин марказида фаолият кўрсатаётган эди. Бу мамлакатда COVID-19 га чалинган тиббиёт ходимлари орасидаги биринчи ўлим ҳолатидир.

Дунё бўйлаб COVID-19 ҳолатлари 10 млн кишидан ошди
28 июнь 2020, 16:05

Дунё бўйлаб COVID-19 ҳолатлари 10 млн кишидан ошди

Дунё бўйлаб аниқланган коронавирус ҳолатлари 10 млндан ошди. Бунда, 5 млн нафар бемор COVID-19 инфекциясидан соғайган ва 500 минг нафари эса ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, АҚШ, Бразилия ва Россияда энг кўп коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари қайд этилган.

«Тарбия» дарслигининг нашр этилиши Kolorpak га ишониб топширилди
28 июнь 2020, 13:19

«Тарбия» дарслигининг нашр этилиши Kolorpak га ишониб топширилди

2020−2021 ўқув йилидан бошлаб мактабларнинг 1−9-синфларида янги «Тарбия» фани жорий этилмоқда. 6 миллион нусхада янги дарслик ва 2 миллион нусхада информатика дарслигини нашр этишда Kolorpak компанияси бош пудратчи бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда бизга нима маълум ва нима учун ўқув йили бошланишига 2,5 ой қолганда бошқа ноширлар билан тузилган шартнома ўзгартирилди.

Коронавирус беморлари сони 7725 нафарга етди
28 июнь 2020, 10:30

Коронавирус беморлари сони 7725 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 43 нафарга ортиб, жами 7725 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 30 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 11 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг