Тошкентда тез ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
14 апрель 2020, 17:24

Тошкентда тез ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентнинг Олмазор туманида тез тиббий ёрдам машинаси енгил автомобиль билан тўқнашди. Беш киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилди.

Чернобиль зонасидаги ўрмон ёнғинлари АЭСга яқинлашмоқда
14 апрель 2020, 17:16

Чернобиль зонасидаги ўрмон ёнғинлари АЭСга яқинлашмоқда

Чернобиль зонасидаги ўрмон ёнғинлари АЭСнинг радиацион чиқиндилар омборига яқинлашди. Ёнғиннинг қасддан ўт қўйиш сабабли юзага келгани тахмин қилиниб, 2 гумондор қўлга олинди. Аланга тарқалишининг олдини олиш учун авиация ҳам жалб қилинган.

Коронавирус ҳолатлари 1113 тага етди
14 апрель 2020, 15:45

Коронавирус ҳолатлари 1113 тага етди

Ўзбекистонда янги тасдиқланган коронавирус ҳолатлари 59 тага ошиб, жами 1113 тага етди.

ИИВ: 60 мингга яқин ҳолатларда карантин қоидалари бузилган
14 апрель 2020, 15:31

ИИВ: 60 мингга яқин ҳолатларда карантин қоидалари бузилган

Карантин эълон қилингандан буён Ўзбекистонда қарийб 60 мингта карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланди.

Илк бор коронавирусга чалинган беморларнинг 10 нафари тўлиқ соғайди
14 апрель 2020, 14:30

Илк бор коронавирусга чалинган беморларнинг 10 нафари тўлиқ соғайди

Ўзбекистонда илк бор коронавирусга чалинган беморларнинг 10 нафари тўлиқ соғайди. Жами тузалганлар сони 100 кишига яқинлашди.

Тошкентдаги 17-сонли шифохона ва 8-сонли оилавий поликлиника карантинга ёпилди
14 апрель 2020, 14:13

Тошкентдаги 17-сонли шифохона ва 8-сонли оилавий поликлиника карантинга ёпилди

Тошкентдаги 17-сонли шифохона ва 8-оилавий поликлиника шифокор ва беморлари билан карантинга ёпилди.

Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосарлари тайинланди
14 апрель 2020, 14:02

Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосарлари тайинланди

Миллий гвардия қўмондонига ўринбосарлар тайинланди. ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи полковник Бекмурод Абдуллаев Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари бўлди.

JICA Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш учун 213 млн доллар ажратди
14 апрель 2020, 12:30

JICA Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш учун 213 млн доллар ажратди

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини яратиш учун 213 млн доллар ажратди. 6 йилга мўлжалланган лойиҳа доирасида тижорат банклари ушбу соҳадаги тадбиркорларга кредитлар тақдим этади.

Бухорода яна тўрт нафар бемор коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди
14 апрель 2020, 12:20

Бухорода яна тўрт нафар бемор коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди

Бухоро вилоятида тўрт нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайди. Ўзбекистон бўйича жами тузалганлар сони 89 нафарга етди.

Бобур Парпиев Orient Finans Bank раҳбари лавозимини тарк этди
14 апрель 2020, 11:39

Бобур Парпиев Orient Finans Bank раҳбари лавозимини тарк этди

Бобур Парпиев Orient Finans Bank раҳбари лавозимини муддатидан олдин тарк этди. У банкнинг кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолиятини давом эттиради.

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1054 нафарга етди
14 апрель 2020, 10:13

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1054 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1054 нафарга (+56) етди.

COVID-19 тасдиқланган ҳолатлар 1000 тага яқинлашди
13 апрель 2020, 23:54

COVID-19 тасдиқланган ҳолатлар 1000 тага яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 998 нафарга (+64) етди. Уларнинг 85 нафари соғайди.

Мусулмонлар идораси Рамазонни ўтказиш бўйича баёнот берди
13 апрель 2020, 22:49

Мусулмонлар идораси Рамазонни ўтказиш бўйича баёнот берди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши Рамазон ойини ўтказиш ҳақидаги баёнотни эълон қилди. Хусусан, барча мусулмонлар таровеҳ намозларини оила аъзолари билан ўз уйларида ўқиш ҳамда қариндош-уруғ, қўни-қўшнини йиғиб ифтор ўтказмасликка чақирилди.

Fitch Ўзбекистоннинг кредит рейтингини сақлаб қолди
13 апрель 2020, 20:27 1

Fitch Ўзбекистоннинг кредит рейтингини сақлаб қолди

Fitch Ўзбекистоннинг суверен рейтингини барқарор прогноз билан «BB-» даражасида сақлаб қолди. Агентлик 2020 йилда мамлакат иқтисодиёти ўсиши 2 фоизга тушиши, бироқ 2021 йилда 6,8 фоизга ўсишини тахмин қилмоқда.

Андижонда 4, Наманганда 11 нафар коронавирус бемори тўлиқ соғайди
13 апрель 2020, 20:07

Андижонда 4, Наманганда 11 нафар коронавирус бемори тўлиқ соғайди

Андижон вилоятида 4, Наманган вилоятида эса 11 нафар коронавирус бемори тўлиқ соғайди. Мамлакатда жами соғайган беморлар сони 85 нафарга етди.

Ватанпарвар блогерлар гуруҳини ташкил этиш таклиф қилинган қарор лойиҳаси қайта кўриб чиқилади
13 апрель 2020, 19:39 1

Ватанпарвар блогерлар гуруҳини ташкил этиш таклиф қилинган қарор лойиҳаси қайта кўриб чиқилади

Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалардан сўнг ИИВ ватанпарвар блогерлар гуруҳини ташкил этиш ҳақидаги таклиф ўрин олган президент қарори лойиҳаси қайта кўриб чиқилишини маълум қилди. Янги қарор лойиҳаси келишиш учун мутасадди идораларга киритилади.

Коронавирус беморлари сони яна ошди
13 апрель 2020, 19:19

Коронавирус беморлари сони яна ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар сони 934 тага етди.

Наманганда коронавирусга чалинган кассирнинг 6 та маҳаллага пул тарқатгани рад этилди
13 апрель 2020, 19:03 1

Наманганда коронавирусга чалинган кассирнинг 6 та маҳаллага пул тарқатгани рад этилди

Наманганда коронавирусга чалинган кассирнинг 6 та маҳаллага пул тарқатгани ҳақидаги хабарлар рад этилди. Ижтимоий тармоқларда видеоёзув орқали бу ҳақда маълум қилган ИИБ ходими эса ишдан бўшатилди.

Коронавирус оқибатларини юмшатиш учун яна 100 млн доллар жалб этилади
13 апрель 2020, 18:44

Коронавирус оқибатларини юмшатиш учун яна 100 млн доллар жалб этилади

Пандемия оқибатларини юмшатишга яна 100 млн доллар жалб қилинади. Ушбу маблағларнинг катта қисми нафақа олувчи кам таъминланган, 14 ёшгача фарзанди бўлган кам таъминланган оилалар сонини ошириш ҳамда бандлик марказларидан рўйхатдан ўтган ишсиз фуқароларга ишсизлик нафақасини тўлашга йўналтирилади.

Тожикистондаги Ўзбекистон фуқароларининг визалари узайтирилади
13 апрель 2020, 18:14

Тожикистондаги Ўзбекистон фуқароларининг визалари узайтирилади

Тожикистонда вақтинча бўлиб турган хорижий мамлакатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза ҳамда рўйхатда туриш муддатлари эпидемиологик вазият барқарорлашгунича узайтирилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг