Пенсионер вақтинча бошқа ҳудудда яшаётган бўлса, пенсия унга қандай етказилади?
11 апрель 2020, 16:44 1

Пенсионер вақтинча бошқа ҳудудда яшаётган бўлса, пенсия унга қандай етказилади?

Марказий банк вакили карантин даврида доимий турар жойида яшамаётган фуқаролар пенсиясини қандай олиши мумкинлигини маълум қилди.

Коронавирус ҳолатлари сони яна ошди
11 апрель 2020, 15:08

Коронавирус ҳолатлари сони яна ошди

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 729 тага етди.

Иқтисодиётдаги йўқотишлар қисман қишлоқ хўжалиги ҳисобига қопланади
11 апрель 2020, 13:27

Иқтисодиётдаги йўқотишлар қисман қишлоқ хўжалиги ҳисобига қопланади

Президент иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидаги йўқотишлар ўрнини қисман тўлдириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун резервларни аграр соҳага сафарбар қилишга топшириқ берди.

Коронавирус ҳолатлари 700 га яқинлашди
11 апрель 2020, 13:04

Коронавирус ҳолатлари 700 га яқинлашди

Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус ҳолатлари сони 694 тага етди.

Яна 28 кишида коронавирус аниқланди (жами — 669 та)
10 апрель 2020, 23:55

Яна 28 кишида коронавирус аниқланди (жами — 669 та)

Ўзбекистонда яна 28 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Жами тасдиқланган ҳолатлар — 669 та.

Ҳимоя қўлқопларидан тўғри фойдаланиш бўйича тавсиялар
10 апрель 2020, 23:01

Ҳимоя қўлқопларидан тўғри фойдаланиш бўйича тавсиялар

Карантин вақтида фуқаролар тиббий ҳимоя қўлқопларидан ҳам фойдаланишмоқда. «Газета.uz» ушбу қўлқоплардан фойдаланиш қоидалари ва, асосийси, уни қандай қилиб тўғри ечиш кераклиги ҳақидаги тавсияларни иллюстрация тарзида ҳавола этади.

Коронавирус ҳолатлари 641 тага етди
10 апрель 2020, 22:45

Коронавирус ҳолатлари 641 тага етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси яна 17 кишида аниқланиб, жами тасдиқланган ҳолатлар 641 тага етди.

Хитойдан коронавирус учун дори-дармон ва ускуналар олиб келинди
10 апрель 2020, 22:12

Хитойдан коронавирус учун дори-дармон ва ускуналар олиб келинди

Хитойдан олиб келинган коронавирус профилактикаси ва уни даволаш учун зарур дори-дармон ҳамда тиббий жиҳозлар ортилган юк Ўзбекистонга етиб келди. Уларни олиб келишда Хитой компаниялари, футболчи Одил Аҳмедов, тадбиркор Гулбаҳор Тожимирзаева ва Alibaba Group асосчиси Жек Ма жамғармаси ҳисса қўшди.

Ортиқхўжаев ижара пулини вақтинча талаб қилмай туришни сўради
10 апрель 2020, 21:46 1

Ортиқхўжаев ижара пулини вақтинча талаб қилмай туришни сўради

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ижара берувчилардан ижара пулини вақтинча талаб қилмай туришларини сўради. Ҳоким вақтинчалик тўланмаган ижара ҳаққи кейинчалик тўлаб бериш шарти билан ижарада турувчи фуқароларга тақдим этилиши адолатли бўлишини айтди.

Ўзбекистонга яна 250 мингта тест олиб келинмоқда
10 апрель 2020, 21:23

Ўзбекистонга яна 250 мингта тест олиб келинмоқда

Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш доирасида Россиядан 500 та сунъий нафас бериш аппарати харид қилинган. Хитойдан касалликни аниқловчи 200 минг дона ва Германиядан 50 минг дона тест олиб келинмоқда

Ўзбекистонда нима учун фавқулодда ҳолат эълон қилингани йўқ?
10 апрель 2020, 21:18 2

Ўзбекистонда нима учун фавқулодда ҳолат эълон қилингани йўқ?

Адлия вазирлиги нима учун ҳозиргача Ўзбекистонда фавқулодда ҳолат жорий қилинмаганига изоҳ берди.

Карантин вақтида электрон хизматлар портали яратилди
10 апрель 2020, 20:41

Карантин вақтида электрон хизматлар портали яратилди

Карантин вақтида уйда қолиб, онлайн хизматлардан фойдаланиш учун Uydaqoling.uz портали ишга туширилди. Порталда овқатларга буюртма бериш, онлайн иш топиш, маҳсулотлар харид қилиш, тиббий маслаҳатлар олиш бўйича интернет-хизматлари ҳақидаги барча маълумотлар йиғилган.

Ўзбекистон президенти Туркий кенгашнинг навбатдан ташқари саммитида иштирок этди
10 апрель 2020, 20:25

Ўзбекистон президенти Туркий кенгашнинг навбатдан ташқари саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдан ташқари саммитида коронавирус пандемияси оқибатларига қарши самарали курашиш бўйича бир қатор таклифларни илгари сурди.

Ўзбекистонда коронавирус беморларини даволашда янги усулдан фойдаланилади
10 апрель 2020, 19:03

Ўзбекистонда коронавирус беморларини даволашда янги усулдан фойдаланилади

Ўзбекистонда COVID-19 инфекцияси оғир кечаётган беморларни даволашда соғайган беморлар қон плазмасидан фойдаланиш бўйича янги усулнинг амалиётга жорий этилиши кутилмоқда.

Россия ва ОПЕК нефть қазиб олишни камайтиришга келишиб олди
10 апрель 2020, 17:23

Россия ва ОПЕК нефть қазиб олишни камайтиришга келишиб олди

Саудия Арабистони, Россия ва бошқа ОПЕК+ давлатлари 30 июнгача нефть қазиб олишни кунига 10 млн баррелга камайтиришга келишиб олди. 2022 йилга қадар бу кўрсаткични 6 млн баррелгача қисқартириш режалаштирилмоқда. Келишувга қўшилишдан фақат Мексика бош тортди.

Ғузор туманига янги ҳоким в. б. тайинланди
10 апрель 2020, 16:57

Ғузор туманига янги ҳоким в. б. тайинланди

Ғузор туман прокурори Бекзод Суюнов туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тошкентда ёққан кучли қор қарийб 7 мингта дарахтни шикастлагани маълум бўлди (фото)
10 апрель 2020, 16:40

Тошкентда ёққан кучли қор қарийб 7 мингта дарахтни шикастлагани маълум бўлди (фото)

8 апрель куни ёққан қор Тошкентда 7 мингга яқин дарахтни шикастлагани маълум бўлди. Ободонлаштириш бошқармаси йўлларни тозалашда давом этмоқда. Лекин автомобиль ҳаракатланишига чекловлар сабабли экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари қийинчиликларга дуч келишмоқда.

ССВ: Ўзбекистонда коронавирус чет элдан келган 94 фуқаро орқали 440 кишига юққан
10 апрель 2020, 16:17

ССВ: Ўзбекистонда коронавирус чет элдан келган 94 фуқаро орқали 440 кишига юққан

Ўзбекистонда коронавирус чет элдан келган 94 нафар фуқарода аниқланган бўлиб, улардан 440 кишига инфекция юққан. Ушбу касалликнинг эпидемиологик суриштирув ишлари бўйича электрон тизим яратилиб, беморларнинг эпидемиологик маршрути аниқланмоқда.

Наманганда тўрт нафар бемор коронавирусдан тўлиқ соғайди
10 апрель 2020, 15:41

Наманганда тўрт нафар бемор коронавирусдан тўлиқ соғайди

Наманган вилоятида тўрт нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайиб, реабилитацияга олинди. Жами тузалганлар сони 42 нафарга етди.

Коронавирусга чалинган Британия бош вазири реанимациядан чиқарилди
10 апрель 2020, 13:59

Коронавирусга чалинган Британия бош вазири реанимациядан чиқарилди

Коронавирус инфекцияси аниқланган Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон интенсив терапия бўлимини тарк этди. У ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. Энди Жонсон касалхонада шифокорлар кузатувида қолади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг