Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рецептсиз бериладиган дорилар рўйхатини тасдиқлаш ва дори моддаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинади. Фармацевтика маҳсулотлари ҳисоби ва назорати ахборот тизими жорий этилади.
Президентнинг маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга доир қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, Шаҳрисабз ва Сариосиё аэропортлари фаолияти тикланади. Зоминга авиақатновлар йўлга қўйилади.
Марказий банк 27 октябрь учун доллар курсини 11 155,12 сўм этиб белгилагандан сўнг, тижорат банклари ҳам ўз таклифларини ўзгартирди.
Халқ банки томонидан туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида юридик шахсларга меҳмонхона ва хостеллар фаолиятини ташкил этиш учун 22 млрд сўмдан зиёд имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
Ижтимоий тармоқда Наманган вилояти ҳокимлиги тасарруфидаги Land Cruiser машинаси 5 ёшли болани уриб юборгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳокимлик баёнотига кўра, воқеа 7 октябрда содир бўлган. Шунингдек, ҳозирда пиёданинг аҳволи яхши экани ва ҳолат ИИБ томонидан расмийлаштирилгани қайд этилди.
Тошкент метросидаги станцияларда ногиронлиги бор шахсларга шароитлар яратилиши, Ҳисоб палатаси раиси ўринбосарига танбеҳ берган Акмал Саидов, жанжал сабаб хотинини уриб ўлдирган сирдарёлик эркак, Тошкент бош режасини ишлаб чиқувчилар билан суҳбат ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
UzAuto Motors 2023 йилдаёқ 500 мингта автомобиль ишлаб чиқариш, истиқболда эса бу кўрсаткични 1 миллионтага етказишни режалаштирмоқда. «Ўзавтосаноат», UzAuto Motors ва General Motors ўртасида ишлаб чиқаришни кенгайтириш тўғрисидаги шартнома имзоланди.
Сенат Кенгаши мажлисида автовокзаллар, метро станциялари, бекатларда пандуслар йўқлиги, ногиронларга шароитлар яратилмагани, ҳожатхоналар, йўл инфратузилмалари ва кўприклар билан боғлиқ муаммолар кўриб чиқилди. Транспорт вазирлиги шароитлар келгуси икки йилда яратилишини маълум қилди.
Ўзбекистон ҳарбийлари ва куч тузилмалари шимолда мудофаа жангини ташкил этиш бўйича мажмуавий тактик ўқувлар ўтказди. Уларда жанговар навбатчилик ўтказаётган чегарачиларга шартли террорчилар ҳужумини қайтариш, гаровга олинганларни озод этиш ва бошқалар бўйича амалий ҳаракатлар намойиш этилди.
Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси муаллифлари айрим кўчаларга автомобиль катновини чеклашни, велосипед йўлаклари ҳисобига йўл қисмини торайтириб, кўп қаватли уйлар жойлашган мавзеларни маҳалла тамойили асосида кўкаламзорлаштиришни таклиф қилмоқда.
Қоҳирада (Миср) бўлиб ўтган ўқ отиш спорти бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 10 метрдан пневматик тўппончадан отиш бўйича жамоавий баҳсларда кумуш медални қўлга киритди.
ЮНИСEФ ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат болалар яшаш шароитига, хавфсизлигига, овқатланишига ва сувдан фойдаланишига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Ташкилотнинг маълум қилишича, ҳозирда тахминан 559 млн бола ўта иссиқ иқлим шароитида яшайди.
Чилонзор туманида жойлашган Ғафур Ғулом боғи «Dream Park» номи билан қайта очилганидан сўнг, унинг номланиши муҳокамаларга сабаб бўлди. Туман ҳокими маслаҳатчиси Ботир Расулов бу борада жамоатчилик фикри ҳам эътиборга олиниши ва Ғафур Ғулом номидаги боғ бўлиб қолишини маълум қилди.
Президентнинг «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Туркия ҳукуматлари ўртасида давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённома тасдиқланди.
Тошкентнинг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси лойиҳасида пойтахтни бошқа ҳудудга кўчириш кўзда тутилмаган. Бироқ, «ТошкентбошпланЛИТИ»га кўра, маъмурий марказ қисман «Янги Тошкент»га кўчади. Институт мутахассисларининг қайд этишича, шошилинч кўчиш муаммолар келтириб чиқариши ҳам мумкин.
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида эркак ўзаро жанжал сабаб турмуш ўртоғини уриб ўлдирди. Оқибатда икки нафар вояга етмаган бола етим қолди.
Президент қарори билан ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, аммо ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳага қўшимча 335 млрд сўм йўналтирилади.
Муборак туманида ўзаро тўқнашган Lacetti автомашиналардан бири ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида икки нафар йўловчи шифохонага ётқизилди. ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Пойтахтнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси лойиҳасида Тошкент халқаро аэропортини шаҳар ташқарисига кўчириш назарда тутилмаган. «ТошкентбошпланЛИТИ» институти маълумотларига кўра, буни амалга оширишнинг ҳозирча имкони йўқ. Объектни кўчириш вариантларини кейинги авлод шаҳарсозлари кўриб чиқади.
Қашқадарёдаги айрим мактабларда 2023−2024 ўқув йилидан бошлаб Финляндия таълим тизими жорий этилади. Президент бунинг учун бир ой муддатда 48 та мактабни танлаб олиш бўйича топшириқ берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг