Коронавирус инфекцияси туфайли Ўзбекистон ва Жанубий Корея авиаташуви қисман чекланиши кутилмоқда. Манбаларга кўра, Uzbekistan Airways йўловчиларга чекланган хизмат кўрсатиши режалаштирилмоқда.
Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат улуши бўлган корхоналар, жумладан, банклар, «Қўйлиқ», «Ўрикзор» ва «Авиасозлар» каби бозорлар, «Пахтакор» ва «Нефтчи» каби футбол клублари, газета таҳририятлари ва бошқаларни тўлиқ хусусийлаштиришни таклиф қилмоқда.
Хитойнинг АҚШдаги элчиси, ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган олий мартабали сиёсатчи Ян Цзечи Ўзбекистонга ташриф буюради. У Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига боришни ҳам режалаштирган.
Абдулазиз Камилов Доҳада бошлаган Афғонистон тинчлик музокарасида иштирок этмоқда. Унинг айтишича, афғон муаммоси минтақа давлатларининг қайғуси. Вазир ўринбосари Илҳом Неъматов музокарадан сўнг Ўзбекистонда учрашув ташкил этиш бўйича фикрини билдирди.
Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Яшнобод туманидаги технопаркка, жумладан «ақлли» газ ҳисоблагич ишлаб чиқариш корхонасига ташриф буюрди. Президент корхона ишлаб чиқариш билан чекланмай, уларни ўрнатиш ва хизмат кўрсатиш билан ҳам шуғулланиши кераклигини таъкидлади.
Бешта ҳудудий университет негизида педагогика институтлари ташкил этилмоқда. Бир қатор педагогик йўналишлар бўйича таълим уч йилга қисқартирилади.
Сенат Ўзбекистон фуқаролигини олишнинг янги тартиб ва талабларини маъқуллади. Фуқароликка қабул қилишнинг асосий шартларидан бири сифатида давлат тилини етарли даражада билиш талаби жорий этилди.
Мартнинг илк кунлари қуёшли ва илиқ бўлади — ҳаво +23 даражагача илийди, бироқ сўнгра ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади.
Туркия армияси Идлибда ўз ҳарбийларининг ҳалок бўлиши ортидан Сурия қўшинлари позицияларига жавоб зарбаларини берди. Туркияда можаролар манзарасида ижтимоий тармоқларга ва YouTube видеохостингига кириш чекланган.
Суд Давлат тест марказининг «Газета.uz» ва унинг муаллифи Комил Жалиловга қарши шаъни, қадр-қиммати ва обрўсини ҳимоя қилиш ҳамда 200 млн сўм миқдорида маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги даъвосини қаноатлантирмади.
Аҳоли камбағаллигини тугатиш сенаторлар зиммасига юклатилган бевосита вазифа ҳисобланади, дея фикр билдирди Сенат раиси Танзила Норбоева. Сенат раиси ялпи мажлис йиғилишида кириш нутқ сўзлаб, айрим масалаларга тўхталди.
Uzbekistan Airways Тошкентдан Жидда ва Мадинага парвозларни тўхтатди. Яқин вақтларда Саудия Арабистонидаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун бир қанча рейслар ташкиллаштирилади.
Тошкент шаҳар Маҳаллалар кенгаши бошқаруви раиси бўлиб ишлаган Фурқат Маҳмудхўжаев пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари — ҳокимнинг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Тадбиркорликни ривожлантириш ва касбга тайёрлаш орқали камбағалликни камайтириш чоралари белгиланди. «Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 12−15 фоиз ёки 4−5 миллион аҳолимиз камбағал», — дея маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев.
Хусусий мактаблар ўқувчиларининг ташқи қиёфасига қатъий талаблар қўйилиши болаларнинг танлаш ва ўзини ифода этиш эркинлигини чеклашга олиб келади, деб ҳисоблайди «Юксалиш» Умумиллий ҳаракати.
Тошкентда Фарғона йўли кўчасида эски трамвай йўли ўрнида 6,6 км масофада тезюрар автобуслар қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Саудия Арабистони коронавирус тарқалиши туфайли зиёратчилар учун Макка ва Мадинага киришни тўхтатди.
Тошкентда 2,4 млрд сўмлик товарларни нақд пулга сотиб, 471,7 млн сўмлик ҚҚСни тўлашдан бўйин товлаган шахсларга жиноят иши қўзғатилди.
Сеулдан келган йўловчилар коронавирус сабабли вақтинча санитария изоляциясига жойлаштирилди.
Бухоро шаҳридаги савдо мажмуасида юзага келган ёнғин натижасида 520 кв. м. майдондаги бино ва мол-мулкларга зарар етди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг