Март ойидан бошлаб «Бухоро-Хива-Бухоро» йўналиши бўйича тезюрар поезд қатнови бошланади. Сафар беш соат давом этади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти аҳолисини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Унинг биринчи босқичи якунланган.
Фуқароларнинг шикоятларидан сўнг Recruit consulting work хусусий бандлик агентлиги лицензиясининг амал қилиши вақтинча тўхталди. Агентлик 10 кун муддатда фуқаролар олдида мажбуриятини бажариши лозим.
Томск областида юз берган ёнғинда вафот этган ўн биринчи жасад шахси ўрнатилди. Бирламчи таҳлил маълумотига кўра, у Ўзбекистон фуқароси бўлган.
Дам олиш кунлари ҳавонинг совуқ бўлиши кутилмоқда, айрим жойларда ёғингарчиликлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кундузи 0…+5, кечаси — −5…0 даражагача пасаяди.
Бокс бўйича Олимпиада лицензиясини берувчи мусобақа хавфли вирус тарқалиши туфайли Хитойдан бошқа мамлакатда ўтказилиши мумкин. Турнир мартга кўчирилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис аъзоларига анъанавий мурожаатномани ўқиб эшиттирди. «Газета.uz» давлат раҳбари билдирган фикр ва вазифаларни қисқача мазмунда баён этади.
Президент парламентга мурожаатида тадбиркорларни кўп қийнайдиган соҳа — лицензиялаш ва рухсатномалар бериш тартибларини жиддий ўзгартирилиши таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва инфляцияни жиловлаш — иқтисодий ислоҳотлар жараёнидаги бош вазифа эканини айтди.
Боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш учун жорий йилда бюджетдан қарийб 2 триллион сўм маблағ ажратилади."Рақамли Ўзбекистон — 2030″ дастурини ишлаб чиқиш икки ойда якунланиши зарур.
Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида виртуал ва Халқ қабулхоналарига йилига 1 миллиондан зиёд мурожаат келиб тушаётгани, халқ билан мулоқотни янги босқичга олиб чиқишни талаб этишини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев парламентга йўллаётган мурожаатномасида Ўзбекистонда ўтган йили иқтисодий ўсиш 5,6 фоизни ташкил этганини билдирди.
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномасида ислоҳотлар натижасида халқ учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратиб бериш кераклигини айтди.
Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йилга Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб ном беришни таклиф қилди.
Ўзбекистон Transparency International халқаро ташкилотининг коррупцияни қабул қилиш рейтингида 5 поғона юқорилаб, 153-ўринни эгаллади.
2018 йил октябридан бошлаб Ўзбекистон 3323 нафар ўз фуқароси — Россиянинг чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказларидаги меҳнат муҳожирларининг ватанга қайтишига ёрдам берди.
Вазирлар Маҳкамаси янги Humo Air авиакомпанияни ташкил этиш бўйича топшириқлар берди. Компания муассиси Давлат активларини бошқариш агентлиги бўлади.
Ўзбекистон жанубидаги Афғонистонда 12 минг АҚШ ҳарбий аскарлари фаолият олиб боради. Президент Ашраф Ғани уларнинг 1/3 қисми исталган пайтда Афғонистонни тарк этиши мумкинлигини айтмоқда.
Президент Абдулла Ариповни 2016 йили давлат хизматига қайтиши ижтимоий адолатни тиклаш учун хизмат қилганини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев у ҳақда фикр билдириб, кўп туҳматларга дучор бўлгани, аммо ҳеч қачон синмаганини айтди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Хитойдаги коронавирус бўйича эпидемик вазиятдан хавотирланишга асос йўқлигини таъкидлади. Мутасаддилар коронавирусга қарши профилактик ишлар режасини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг