Ягона порталда кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар учун сиҳатгоҳларда ётиб даволаниш учун онлайн навбатга туриш хизмати йўлга қўйилди. Хизматдан фойдаланиш учун ариза берувчи керакли сиҳатгоҳни белгилайди ва сўров юборади. Шундан сўнг у ўз навбатини онлайн кузатиб боради.
«Ўзкимёсаноат» компанияси «Maxam Chirchiq» заводида аввал портлаш бўлгани, кейин бунинг натижасида ёнғин юзага келгани, атроф-муҳитга зарарли газлар тарқалмаганини маълум қилди. Воқеа жойига энергетика вазири етиб борди. Портлаш оқибатида заводнинг икки ходими жароҳатлангани айтилмоқда.
Оила кодексида ён шажара бўйича қариндошлар ўртасидаги никоҳни тақиқлаш таклиф этилмоқда. 2021 йилнинг иккинчи ярмида республика бўйича жами 1210 та яқин қариндошлар (529 та — холавачча, 307 та — тоғавачча, 178 та — амакивачча, 196 та — аммавачча) ўртасида никоҳ ҳолатлари қайд қилинган.
Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида Будапештга етиб борди. Олий мартабали меҳмонларни Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь кутиб олди. Ўзбекистон — Венгрия саммитнинг асосий тадбирлари сешанба куни бўлиб ўтади.
Сешанба тонгида Чирчиқ шаҳридаги «Maxam Chirchiq» кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи заводда ёнғин юзага келди ва портлаш содир бўлди. Вилоят ҳокимлиги айни вақтда ФВВ ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ёнғинни ўчириш чораларини кўраётганини маълум қилди.
Ўзбекистонда ҳар йили 1000 га яқин аёлнинг ўлимига сабаб бўладиган бачадон бўйни саратонини эрта аниқлашда одам папиллома вируси тестини ўтказиш бўйича синов лойиҳаси ўз самарасини кўрсатди. Бундай скринингни доимий ўтказиш дастури касалланиш ва ўлим даражасини пасайтиришга ёрдам бериши кутилмоқда.
Душанба куни Марказий банк, ЎзРВБ ва бошқа мутасадди вакиллар иштирокида янги фьючерс платформаси ва мобил илованинг тақдимоти бўлиб ўтди. Намойишда шунингдек, ликвидлик провайдерлари, конртагент фаолият ҳамда риск дефолт менежменти каби мавзуларга ҳам эътибор қаратилди.
Самарқандда ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити, Венгрияга кетган президент, Чирчиқ дарёсидан топилган ИИВ ходимининг жасади, ўз онасини ўлдирган эркак, пахта ташувчи тракторга урилган Cobalt, NASAнинг халқаро танловида иштирок этадиган ўзбеклар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманидаги оилавий шифокорлик пункти фельдшери кўрикка келган 2-гуруҳ ногиронининг банк картасидан 5 млн сўм пулини ўзлаштиргани маълум бўлди. Гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Наманган вилоятида Cobalt автомашинаси ва пахта ташувчи тракторнинг тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди, уч киши касалхонага ётқизилди. Трактор ҳайдовчилари ўртасида тунги вақтда ёритиш чироқлари ва нур қайтаргичлар соз ҳолда ҳаракатланиш бўйича суҳбатлар ўтказилмоқда, дейилган ЙҲХБ хабарида.
Тошкентда ўтказилган хакатонда учта жамоа — «SpaceY», «Astrea» va «AvacadOS» ғолиб бўлди. Улар Ўзбекистон номидан NASAнинг халқаро танловида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.
Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида 29 ёшли фуқаро онасидан яшаш уйига бегона эркакларни олиб келмасликни сўраб, у билан жанжаллашиб қолган. Оқибатда у онасини ошхона пичоғи билан жароҳатлаб, ўлдириб қўйди. Прокуратура воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатди.
Нукус ва Мўйноқда Аҳмад Яссавийнинг шогирди, Занги отанинг устози — Сулаймон Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Австралия, Афғонистон, Россия ва Марказий Осиё давлатларидан олим ва тадқиқотчилар иштирок этди.
Туркий кенгаш ўрнига қайта ташкил этилган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити 11 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтади.
Венгрия томонининг таклифига биноан, Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Ташриф давомида Венгрия президенти ва бош вазири билан бир қаторда мамлакатнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
Марказий банк 3 октябрда амалда бўладиган АҚШ долларининг расмий курсини 9,07 сўмга пастлаб, 11 004,94 сўм этиб белгилади. Шундан сўнг, тижорат банклари ҳам сотиш ва сотиб олиш бўйича ўз таклифини янгилади.
Ҳафта давомида Ўзбекистонда нисбатан совуқ об-ҳаво кузатилади. Кундузи ҳарорат +26 даражага етади, кечалари +8…+13 даражагача тушиши кутилмоқда.
Икки шахс Ички ишлар вазирлигида ишлаган бошқарма тезкор ходими билан келишолмай қолиб, уни қасддан ўлдиргани ва жасадини дарёга оқизиб юборгани айтилмоқда. Текширув натижасида унинг жасади Чирчиқ дарёсидан топилди. Гумонланувчилар ҳибсга олинди.
Андижон вилояти Избоскан туманида эркак хотини, қайнонаси ва қайнукасини пичоқлади. Оқибатда турмуш ўртоғи ва қайнонаси ҳодиса жойида, қайнукаси эса шифохонада вафот этди. Воқеага оилавий келишмовчиликлар сабаб бўлгани айтилмоқда.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали автоуловга тақиқ борлиги ёки мавжуд эмаслигини электрон шаклда аниқлаш имконияти яратилди. Хизмат кўрсатиш бепул. Автоуловни ишончнома асосида бошқарувчилар бу хизматдан фойдалана олмайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг