Орол денгизи тубидаги суви қуриган майдонларда «Яшил қопламалар» ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ишларига киришилди.
ШҲТга аъзо давлатлар томонидан қўшма аксилтеррор ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонун имзоланди.
Навоийдаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудудида улкан Ўзбекистон давлат байроғи қад ростлади.
Ўзбекистон «мобил қуллик"дан воз кечишни мўлжалламоқда — АКТ вазирлиги мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириш тўғрисидаги низом лойиҳасини эълон қилди.
Ўтказилган хатлов натижасида республика бўйича 48 минг 150 бўш турган ва фойдаланилмаётган объектлар мавжудлиги аниқланди.
Сурхондарё вилоятидан Тошкент шаҳрига «кириб келган фуқаро Ш. Ш.нинг ёнидан 117.87 гр. «опий» ва 33.81 гр. «гашиш» гиёҳвандлик воситалари топилди.
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньони истеъфога чиқарилди. Янги мураббий мавсум охирига қадар бўлган муддатга тайинланади.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит ўтишга доир айрим қоидаларга тузатишлар киритилди.
Турин политехника университети кампуси базасида «Ювентус академияси"ни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Ўзбекистон темир йўллари» 30 декабрдан 2019 йилнинг 3 январига қадар барча ички рейсларга ҳамда «Афросиёб» поездлари чипталарига чегирмалар эълон қилди.
Суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки судга узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича топшириқларни ижро этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
БМТ Бош Ассамблеяси Қримни ҳарбийлаштириш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Ўзбекистон 19 мамлакат қаторида резолюцияга қарши овоз берди.
Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармасига компьютер, принтер, сканер ва интернетга уланиш мосламаларига эга автобус ажратиб берилди.
Шавкат Мирзиёев Қатар давлати амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни Мустақиллик куни билан табриклади.
Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказига 45 гектарга яқин ер майдони ажратилди.
Фарғона туманида яшовчи Р.Эргашевнинг хонадонида бир дона ўқ отар ов қуроли ҳамда 100 грамм порох борлиги аниқланди ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, Молия вазирлиги томонидан давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигациялари муомалага чиқарилади.
Сув таъминоти оғир маҳаллаларда аҳоли томорқалари учун суғориш қудуқларини қазишга имтиёзли кредит ресурслари тасдиқланди.
Умумхитой дўстликка кўмаклашиш ассоциацияси Тошкент ҳокимига Ўзбекистон пойтахтининг Буюк Ипак йўли шаҳарлари уюшмасига қабул қилингани тўғрисидаги сертификатни топширди.
Дунёда йилига 2,5 млн гўдак бартараф этиш мумкин бўлган сабаблар билан вафот этди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг