«Жар ёқалаб мактабга кетаётган болалар». Ҳокимият муаммони йил охиригача ҳал қилишга ваъда берди
26 сентябрь 2022, 10:01

«Жар ёқалаб мактабга кетаётган болалар». Ҳокимият муаммони йил охиригача ҳал қилишга ваъда берди

Паркент туманининг Обишер кўчасида болалар мактабга жар ёқалаб қатнаётгани акс этган тасвирларга туман ҳокимлиги муносабат билдириб, ҳашар йўли билан қурилган йўлга баҳордаги ёғингарчилик жиддий зарар етгазганини айтди. Ҳокимият муаммони йил охиригача ҳал қилишга ваъда берди.

Андижондан Урганч ва Хивага поезд қатновлари йўлга қўйилди
26 сентябрь 2022, 09:34

Андижондан Урганч ва Хивага поезд қатновлари йўлга қўйилди

28 сентябрдан «Андижон — Хива — Андижон», 29 сентябрдан эса «Андижон — Урганч — Андижон» йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилди. Аввалроқ президент водий вилоятларидан бошқа вилоятлар марказларига темир йўллар сони ва сифати талаб даражасида эмаслигини таъкидлаганди.

Фарғона водийсида уяли алоқа операторларининг интернет ва алоқаларида муаммолар кузатилди
25 сентябрь 2022, 21:36

Фарғона водийсида уяли алоқа операторларининг интернет ва алоқаларида муаммолар кузатилди

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида иккита уяли алоқа операторининг интернет ва алоқаларида муаммолар юзага келди. Mobiuz ва Ucell компаниялари узилишларни магистралда содир бўлган авария билан изоҳлади.

FlyDubai авиакомпанияси Наманганга биринчи рейсни амалга оширди
25 сентябрь 2022, 21:29

FlyDubai авиакомпанияси Наманганга биринчи рейсни амалга оширди

Flydubai авиакомпанияси Наманганга мунтазам қатновларни йўлга қўйди. Дубайдан Наманганга мунтазам қатновлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Президент тиббиёт кластери, янги университет ва Олимпия шаҳарчаси лойиҳалари билан танишди
25 сентябрь 2022, 21:25

Президент тиббиёт кластери, янги университет ва Олимпия шаҳарчаси лойиҳалари билан танишди

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси, Янги Ўзбекистон университети ва тиббиёт кластери лойиҳалари билан танишди. Ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев университет ҳақида гапирар экан, у «нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда ҳам намунали таълим муассасасига» айланишини таъкидлади.

Ўзбекистон маданий мерос обидаларини рақамлаштиришда Япония билан ҳамкорлик қилади
25 сентябрь 2022, 12:11

Ўзбекистон маданий мерос обидаларини рақамлаштиришда Япония билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон маданий мерос обидаларини асраш ва рақамлаштиришда Япониянинг JICA агентлиги билан ҳамкорлик қилади. Қолаверса, япониялик мутахассислар билан узоқ тоғли ва чўл ҳудудларда инфратузилма лойиҳалар амалга оширилиши мумкин.

Владимир Норов БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлади
25 сентябрь 2022, 11:12

Владимир Норов БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТ минбарида нутқ сўзлади. Вазир нутқи давомида иқлим ўзгариши, таълим, яшил иқтисодиёт, конституциявий тузатишлар ва Тараққиёт стратегияси борасида гапирди. Ўзбекистон Афғонистонга халқаро эътиборнинг пасайишидан хавотирда эканлигини билдирди.

«Ҳаёт шиддат билан ривожланмоқда, биз эса тезликни секинлаштирмоқчимиз». Пойтахт депутатлари тезликни пасайтиришга қарши чиқди
25 сентябрь 2022, 07:37 1

«Ҳаёт шиддат билан ривожланмоқда, биз эса тезликни секинлаштирмоқчимиз». Пойтахт депутатлари тезликни пасайтиришга қарши чиқди

Пойтахтда қарийб 50 фоиз авария тезликни ошириш туфайли содир бўлади. Кўплаб давлатларда шаҳарларда тезлик чегараси 50 км/соатни ташкил қилади. Бироқ тошкентлик депутатлар бу чора самарадорлигига шубҳа қилмоқда. Муҳокамаларда: «70 — шусиз ҳам паст тезлик» эканлиги, «ҳеч нарса ўзгармаслиги» айтилди.

Тошкент-Чирчиқ-Ҳожикент йўналишида тезюрар поезд йўлга қўйилди
24 сентябрь 2022, 20:00

Тошкент-Чирчиқ-Ҳожикент йўналишида тезюрар поезд йўлга қўйилди

Тошкент-Чирчиқ-Ҳожикент йўналишида тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилди. Чирчиқ шаҳрига саёҳат вақти 45 минут. Поезд дам олиш кунлари ишлайди. Кейинчалик қатновлар ҳар куни бўлиши мумкин.

Олис ва бориш қийин бўлган қишлоқларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади
24 сентябрь 2022, 14:51

Олис ва бориш қийин бўлган қишлоқларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади

Ҳукумат қарори билан 2022−2023 йилнинг куз-қиш даврида республика бўйлаб 13 та мактаб, 74 та шифохона ва поликлиника, 7 та ОТМ, спорт объектлари мукаммал таъмирланади. Шунингдек, қарор билан 400 дан ортиқ олис қишлоқ (овул)ларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилиши кўзда тутилмоқда.

Самарқанд халқаро аэропортида «Очиқ осмон» режими жорий этилади
24 сентябрь 2022, 12:47

Самарқанд халқаро аэропортида «Очиқ осмон» режими жорий этилади

1 октябрдан бошлаб Самарқанд халқаро аэропорти «Очиқ осмон» режимида ишлай бошлайди. Бунда аэропортга хорижий авиакомпаниялар ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимсиз ҳам авиақатновларни амалга ошириши мумкин.

Нима тайёрлаймиз: Шоколадли пишириқлар
24 сентябрь 2022, 10:47

Нима тайёрлаймиз: Шоколадли пишириқлар

Шоколад асосли торт, шоколад ва ялпизли торт, Брауни печеньеси, «Орео» печеньели брауни, Қовоқчали маффинлар, шоколад паста солиб пиширилган кранч, газ печида пиширилган пончиклар — Zira.uz мазали ва ноодатий шоколадли пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Метрополитен ходими ишга киритиб қўйиш учун $1000 пора олганликда гумонланмоқда
24 сентябрь 2022, 10:41

Метрополитен ходими ишга киритиб қўйиш учун $1000 пора олганликда гумонланмоқда

22 сентябрь куни «Тошкент метрополитени» тузилмаси ходими фуқарони ишга киритиб қўйиш учун ундан 1000 АҚШ доллари пора олаётганда ушланган. Ходим Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан ўрнатилган тартибда қамоққа олинди.

ДХХ Наманган ва Самарқандда психотроп моддалар айланмасига чек қўйди
24 сентябрь 2022, 10:24

ДХХ Наманган ва Самарқандда психотроп моддалар айланмасига чек қўйди

ДХХ иккита ҳолатда қиймати 34,4 млн сўм бўлган жами 1372 дона «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олди. Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозов вафот этди
24 сентябрь 2022, 09:38

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда Равшан Намозов 61 ёшида узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди. У «Чипрадалли», «Ковушим», «Ёр-ёр ёрон-эй», «Биё-биё», «Хаёл», «Мана шунақа» каби қўшиқлари билан танилган.

Юқори синф ўқувчиларига ишга жойлашганда керак бўладиган кўникмалар ўргатилади
23 сентябрь 2022, 23:40

Юқори синф ўқувчиларига ишга жойлашганда керак бўладиган кўникмалар ўргатилади

Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларида ишга жойлашиш ва ҳаётда ўз ўрнини эгаллашда зарур бўладиган кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган дастур ишга туширилди. Бюджети 10 млн долларни ташкил этувчи дастурда қизлар ва ногиронлиги бўлган ёшларга алоҳида эътибор қаратилади.

Тошкент ИИБ ўқувчиларнинг ташқи кўриниши учун жарима солингани ҳақидаги хабарларни рад этди
23 сентябрь 2022, 23:07

Тошкент ИИБ ўқувчиларнинг ташқи кўриниши учун жарима солингани ҳақидаги хабарларни рад этди

Интернетда мактаб ўқувчиларининг ташқи кўриниши, жумладан соч ва соқоллари учун ота-оналар жаримага тортилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Тошкент ИИБ бу хабарлар «ҳақиқатдан йироқ» эканлигини ва ўқувчиларнинг ташқи кўриниши учун ота-оналар жавобгар эмаслигини маълум қилди.

Ўзбекистон миллий каратэ федерациясига янги раҳбар сайланди
23 сентябрь 2022, 22:49

Ўзбекистон миллий каратэ федерациясига янги раҳбар сайланди

Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти масъул ходими бўлиб ишлаб келган Рашид Талипов Ўзбекистон миллий каратэ федерацияси раиси лавозимига сайланди.

Касалхонада боласини калтаклаган она икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
23 сентябрь 2022, 22:36

Касалхонада боласини калтаклаган она икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги касалхонада ёш боласини калтаклаган аёл суд томонидан 2 йилга озодликдан маҳрум этилди. Судда у стресс ҳолатида бўлгани ва қилган ишидан пушаймонлигини айтди. Қайнона эса келинини оналик ҳуқуқидан маҳрум қилишни сўради.

23 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
23 сентябрь 2022, 22:00

23 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистон учун асосий экспорт бозорига айланган Россия, Янгиҳаётдаги 409 та ёғоч уй эгаларига шу тумандан уй берилиши, салқин об-ҳаво, Пискентда кесилган дарахтлар, Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш вақтинча тўхтатилгани, тандирчилар ҳаёти ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг