Россиянинг Пермь вилоятида ЙТҲга учраган 32 йўловчини қутқарган Данил Юлдашев Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги жамоасига қабул қилинди.
ИИВ автомобилларнинг орқа ён ойналарига парда илиш борасидаги баҳсларга уларни қонун йўли билан тақиқлаш орқали чек қўйиш ниятида. ЙПХ ходимлари узоқ йиллар давомида ҳатто болаларни қуёш нуридан сақлаш учун илинган пардалар учун ҳам ҳайдовчиларни жаримага тортишга ҳаракат қилар эди.
Сўнгги йилларда автомобиль йўлларига кўп миқдорда маблағ ажратилди, бироқ кўплаб йўллар бугун талабларга мутлақо жавоб бермайди, деди Шавкат Мирзиёев.
Профессионал боксчи Исроил Мадримов 5 октябрь куни Нью-Йоркдаги Madison Square Garden аренасида WBC Fecombox чемпиони Алехандро Баррерага қарши рингга кўтарилади. Боксчи шаҳардаги кўчалардан бирида машғулот ўтказди.
Пойтахтнинг Юнусобод туманида тез тиббий ёрдам шифорига ҳужум қилган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
ХТВ Фарғонадаги мактаб ўқувчилари нима учун полда дарс ўтаётганига изоҳ берди. Эски парталар янгиларига алмаштирилгани учун синфда парталар 20 дақиқа давомида бўлмаган, дея хабар қилди вазирлик.
Самарқандга сайёҳлар оқимини ошириш учун МДҲ, Европа ва Осиё давлатларидан янги авиайўналишларни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
Маҳаллий ундан «буханка» нон ишлаб чиқарувчилар 2020 йил 1 июлигача ҚҚСдан озод қилинди.
Наманганда ота 2018 йилда туғилган ўғлини алимент тўламаслик учун Шимолий Фарғона каналига улоқтириб, ҳаётига зомин бўлди.
Тошкентдаги Mont Blanc пластик хирургия клиникасида икки бемор аёл жарроҳлик амалиётидан сўнг вафот этди. Улардан бири ҳомиладор бўлган.
ИИВ малака ошириш курси тингловчиларининг пахта теримига олиб чиқилишига қарши «норозилик намойиши» бўйича изоҳ берди. Видеода ёш ходимлар овқатланиш учун ойликларидан 800 минг сўмдан олиб қолинганидан шикоят қилади.
Намангандаги маданият ва истироҳат боғида қурилиши якунланмаган аттракционни синаш вақтида боғ ишчиси вафот этди.
Ўзбекистонда 9 ёшли қизларнинг одам папиллома вирусига қарши биринчи эмланиши бошланади. Хўш, ОПВ ўзи нима? Эмлаш нима учун зарур? Сиз нимани билишингиз керак? Биз шифокорлардан ва олимлардан ўқувчиларнинг саволларига жавоб беришларини сўрадик.
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳукуматга мурожаатида буғдой, ун ва нон нархини либераллаштиришга чақирди.
Самарқандда «Боғи баланд» ва «Боғи Шамол» боғлари жойлашган жойлар аниқланиб, қайта ташкил этилади. «Университет ҳиёбони» ва бир қатор кўчаларда туризм инфратузилмаси барпо қилинади.
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси депутатнинг уйида энагалик қилган Нодира Қодированинг ўлими билан боғлиқ вазият ўз назорати остида эканини маълум қилди.
Ўзбекистон ТИВ Ҳиндистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини табиий офат ҳудудларига вақтинчалик бормасликка чақирди.
Шаҳрисабзда ўтган Қашқадарё инвестиция форумида 302,6 млн долларлик 25 га яқин ҳужжатлар имзоланди.
Фарғона вилоятининг Данғара туманида учта мактабнинг директор ўринбосари ва туман ХТБ қоровули кетаётган машина аварияга учради, икки киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг келгуси йил февралида Россияга ташриф буюриши режалаштирилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг