Баҳром Баҳодирович Ашрафхонов Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланди.
Самарқанд вилоятидаги шахтада ўзбошимчалик билан олтин қазиётганларни тош босиб қолиши натижасида икки киши вафот этди, бири жароҳатланди. Прокуратура терговга қадар текширув олиб бормоқда.
Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финалида Шаҳобиддин Зоиров 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
21 декабрь куни Тошкентда катта ММА кечаси ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Ҳамроев «Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида"ги қонунни қўллаб-қувватламаслигини билдирди.
Икки нафар Ўзбекистон фуқароси Санкт-Петербургда ҳужжатлари йўқлиги учун бўлимга боришни таклиф қилган ЙПХ ходимига ҳужум қилди. Жиноят иши қўзғатилди.
Мобил қурилмаларни IMEI ўрқали рўйхатга олиш тартиблари белгиланди. 1 ноябргача автомат равишда бепул, 1 декабрдан эса пулли асосда рўйхатга олинади.
Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида тўққизинчи кун беллашувларига кўра, ўзбекистонлик беш нафар боксчи иштирокини давом эттирмоқда.
Шавкат Мирзиёев раислигида саноатни ривожлантириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
2022 йилда Ижтимоий ҳимоя вазирлигини ташкил этиш, 2021 йилгача Миллий ижтимоий ҳимоя стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилмоқда.
Самарқандда бутун шаҳар бўйлаб ўтадиган осма йўл қуриш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари иштирокидаги стратегик қўмондонлик штаб машғулотлари доирасидан ўрин олган «Марказ — 2019» ўқувига старт берилди.
Белгиялик 50 ёшли мутахассис Ханс Клюге олти нафар номзод орасидан Европа минтақавий бюросининг янги директори этиб сайланди.
UFC билан шартнома тузган Маҳмуд Муродов Дания пойтахти Копенгаген шаҳрида ташкил этиладиган UFC Fight Night 160 турнирида дебют қилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Олимхон Рустамов иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги президент қарори қабул қилинди
Яккабоғ туман ҳокимининг собиқ ўринбосари Мансур Туймаев ва унинг устига бензин сепиб ёқиб юборган тадбиркор Баҳриддин Исомов устидан очиқ суд жараёни бошланди.
Бепул метро куни станцияларда кўргазма ва мусиқий перформанслар, вагонларда эса эрталаб ва кечқурун — раққослар, аниматорлар, иллюзиячилар, кўча мусиқачилари ва опера қўшиқчилари чиқишлари бўлиб ўтади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг