Давлат хизматлари ягона реестрининг янги таҳриридан аввалги талқиндаги 693 та давлат хизматлари ўрнига 716 турдаги давлат хизмати ўрин олди.
Шавкат Мирзиёев Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифани қабул қилди.
Самарқанд ҳокимияти етти кишининг овқатдан заҳарланганини хабар қилди. Маълум бўлишича, улар тўйдан кейин уйга олиб келинган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилган.
2019−2020 йилларда Самарқанд халқаро аэропортида хизмат кўрсатишни ривожлантириш учун янги терминал қурилади.
Шавкат Мирзиёев Россия Федерал Мажлисининг Давлат думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигида Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган делегацияни қабул қилди.
ММА бўйича -84 кг вазн тоифасида октагонга чиқиб келаётган Маҳмуд Муродов мазкур спорт турининг энг нуфузли йўналиши саналган UFC билан шартнома имзолади.
Эндиликда судга мурожаат қилганлик учун тўловларни автоматлаштирилган электрон тўлов тизими орқали амалга ошириш мумкин.
АҚШ Ўзбекистонга Афғонистон билан чегарада радиоактив материаллар контрабандасини аниқлаш учун ускуна тақдим этди.
Парасузувчилар Шоҳсанам Тошпўлатова, Ислом Асанов ва Фирдавс Мусабеков Токиодаги Паралимпиада-2020 йўлланмасини қўлга киритди.
Чегарачилар Тошкент вилоятида чегара орқали дрон ёрдамида 600 пластинкадаги «Трамадол» дори воситасининг олиб ўтилишига чек қўйди.
Жангарилар электр узатиш линиясини портлатгани сабабли Ўзбекистондан Афғонистоннинг 11 та провинциясига элекр узатиш кескин қисқарди.
Кўриш бўйича ногиронлиги бўлган ёшлар Ўзбекистондаги ўрта махсус ва олий ислом таълим муассасаларида таҳсил олиш имкониятига эга бўла оладиларми? Дилмурод Юсупов ва Улуғбек Маматхонов ушбу масалани ўрганди.
Сурхондарё вилояти прокурори Улуғбек Қосимов ва Фарғона вилояти прокурори Садриддин Турдиев ўрин алмашди.
Наманганда ўтказилган «ХХI асрда тиббиёт ва фармацевтиканинг ривожланишида инвестициялар ва инновацияларнинг роли» мавзуида халқаро конференцияда 92,7 млн. долларлик келишувга эришилди.
Кореянинг Шинхан университети билан Тошкент шаҳрида университетнинг филиалини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Президент қарорига асосан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йўл жамғарамасига амалга ошириладиган йиғим ишлаб чиқарувчилар томонидан тўланади.
Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон ЎФА таклифи билан Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битими (Нахичеван, 2009 йил 3 октябрь) Ўзбекистонда ратификация қилинди.
Самарқандда ЙПХ ходими томонидан урилгани айтилган аёл аслида қон босими кўтарилиб йиқилиб тушган. Унинг турмуш ўртоғи ва ўғиллари инспекторнинг погони ва кўкрак нишонини юлиб олган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг