«Фарход» чегара божхона пости орқали АҚШ доллари ва қозоқ тенгесининг олиб чиқилиши ҳолати тўхтатиб қолинди.
Қарағандада (Қозоғистон) уйда таъмирлаш ишларини олиб бораётган 16 нафар Ўзбекистон фуқароси маиший газдан заҳарланди.
«Новза» метроси яқинидаги йўл ўтказгичда бешта автомобиль иштирокидаги авария Бунёдкор шоҳ кўчасида бир соатдан ортиқроқ вақт давомида тирбандликларга сабаб бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон байрами арафасида жазо ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 575 нафар фуқарони афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Агроэкспертлар Ўзбекистонга пахта ва буғдой квоталарини бекор қилиш, улар нархини оширишга рухсат бериш ва қишлоқ хўжалиги ерлари бозорини либераллаштиришни тавсия қилмоқда.
Марказий банк томонидан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматида бир АҚШ доллари 8513,57 сўм этиб белгиланди.
Халқ таълими тизимида хорижлик эксперт таклифи билан ижобий психология ва стресс бошқарувини ўқитиш бўйича 700 дан зиёд тренерлар тайёрланди.
Навоий шаҳар суди очиқ судида вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази врачи фирибгарликка қўл ургани учун жазога тортилди.
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, янги корхоналар ва иш ўринлари яратиш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб берди.
Фижида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Адҳамжон Эргашев учта олтин медални қўлга киритди.
Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди.
Президент Оҳангарон туманидаги маиший чиқиндилар полигони тўлиб қолганини маълум қилди. Ушбу полигонни ёпиш ва янгисини қуриш керак, деди Шавкат Мирзиёев.
Эндиликда АҚШ визасига ариза топширувчилар ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳаволарини кўрсатишлари лозим.
ХДПнинг собиқ раиси Хотамжон Кетмонов Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Ҳукумат 1 июндан газ ва электр энергияси тарифларини ошириш тўғрисидаги қарорни бекор қилди.
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги иқтисодий ҳолатни танқид остига олиб, одамлар қуруқ сўзларга ишонмаслигини маълум қилди. Қуйичирчиқ туман ҳокими вазифасидан озод қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликлар «аҳволимиз хароб бўлгани», шароит бўлмагани учун Сурияга кетишга мажбур бўлганини таъкидлади.
Тошкент вилоятида Ўзбекистон ва Жанубий Корея мактабгача таълим тизими тажрибаларини ўзида мужассам этган инновацион болалар боғчаси очилди.
Қашқадарёнинг Чироқчи туманида аҳоли хонадонларига кириб, томорқаларни пайхон қилган ва одамлар ҳаётига хавф туғдирган қўнғир айиқ отиб ташланди.
Тошкентда кундуз куни яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб юришга мажбур эмаслигини маълум қилган ППХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг