Чирчиқ дала-ўқув майдонида шартли душманни йўқ қилиш бўйича ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилиб, Қозоғистон президенти сайловида ишончли ғалабага эришгани билан табриклади.
Самарқанд шаҳрининг Сартепа масканидаги 9 қаватли уйнинг 1-қаватида портлаш содир бўлди, жароҳат олганлар йўқ.
Навбаҳор туманида навбатчи шифокорга таҳдид қилиб, унга ҳақоратомуз сўзлар айтилгани юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Москвада ўтказилган бокс кечасида ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев россиялик Максим Чурбановни нокаутга учратди.
Ҳукумат қарори билан Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Қозоғистонда муддатдан аввалги президент сайлови куни юзлаб одамлар намойишга чиқди. Полиция 500 нафарга яқин киши қўлга олинганини хабар қилди.
Тошкентнинг Чилонзор туманида ҳашаротларга қарши дориланган уйдан кекса аёл ва унинг набираси ўлик ҳолда топилди.
Марғилондаги «ТРЗ» номи билан машҳур бозорда ёнғин чиқди. Олов 1575 кв. м. майдондаги қурилиш конструкциялари ва мол-мулкларга зарар етказди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримовмексикалик Норберто Гонсалесни нокаут эвазига мағлуб этди.
Ўзбекистонда дарсликларни яратиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Дарсликлар илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
«Сеул-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган фуқаронинг сумкалари ичида озиқ-овқат маҳсулотлари орасига 26 миллион сўмлик 114 дона уяли яширилгани фош этилди.
Словенияда ўтказилаётган велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича «Ljubljana — Domžale — Ljubljana» халқаро мусобақасида ўзбекистонлик Ольга Забелинская кумуш медални қўлга киритди.
Президент фармонига биноан 2020 йил 1 январдан тадбиркорларни тугатиш жараёнидаги ортиқча ҳужжатлар қисқартирилади.
Нукус шаҳридаги Амударё МФЙ ҳудудида жойлашган дала майдонидаги 1500 дона пресс сомонлар ғарамида ёнғин содир бўлгани оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистонлик ММА жангчиси Маҳмуд Муродов Octagon 12 турнирида бразилиялик Уда Перейрани 1-раундда нокаутга учратди.
Ҳукумат қарори билан Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш республика маркази ташкил этилди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси ОАВни қўллаб-қувватлаш жамғармаси раҳбари Саид-Абдулазиз Юсуповга нисбатан қийноқ қўлланилганини рад этди. Айбланувчида қон-томир касаллиги аниқланган, бироқ бу қамоққа олишга тўсқинлик қилмаслиги маълум қилинди.
GM Uzbekistan арзон автомобиль моделларини бозорга чиқаришни режалаштирмоқда. Улар Сhevrolet Onix седани ва янги авлод Tracker кроссовери бўлиши мумкин.
Тошкентда 49 кишининг овқатдан заҳарланишига сабаб бўлган Oqtepa Lavash мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши очилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг