Булоқбоши туманида хитойлик ҳамкорлар томонидан янги цемент заводининг қурилиш ишлари бошланди.
«Ўзбекнефтгаз» раҳбарияти ва «VTB Capital» (Россия Федерацияси) инвестиция банки вакиллари ҳамкорлик бўйича бир тўхтамга келди.
Геном маълумотларини давлат рўйхати олиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Унда маълумотлари ДНК базасига киритилиши мажбурий бўлган шахслар рўйхати келтирилган.
Бокуда ўтказилган бокс бўйича «Буюк ипак йўли» халқаро мусобақасида Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритди.
Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида тўртта ҳолатда наркотик моддалар савдосига чек қўйилди.
Ўзбекистон тиббиёт олий ўқув юртлари ҳамда Туркия Соғлиқ билимлари университети ўртасида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.
Ўзини ДХХ ходими деб таништириб, товламачилик йўли билан одамларни чув туширган шахс ва унинг шерикларига қонуний чора кўрилди.
Медет Тлеуов Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Марказий банк илк бор Ўзбекистоннинг қурол-яроғ ва ўқ-дорилар импорти харажатларини ошкор қилди.
Ўзбекистон делегацияси Кобулга ташриф вақтида Самарқандда Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида музокаралар ўткаишни таклиф қилди.
Ўзбекистон туманида 5 кунлик ўғил фарзандини туғруқхона бўлимида ҳамширалар фуқаро М.Р.га 500 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланган.
Европа Иттифоқи мамлакатлари Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканини билдирди.
Китоб туманида янги усти ёпиқ сув иншооти, баскетбол майдончаси, футбол майдони қуриш ҳамда теннис корти учун 6,8 миллиард сўм ажратилди.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг Мўйноқ тажриба участкасида чўл ўсимликлари генофондини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифидан сўнг Бухоро вилоятида учта туман ҳокими ва иккита университет ректори ўзгарди.
Самарқандда МИБ ходимининг шаъни ва қадр-қимматини қасддан таҳқирлаган шахсга икки йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Март ойида инфляция 1,2 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқатлар ўртача 1,5 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари — 0,8 фоиз ва хизматлар — 1,2 фоизга қимматлашди.
Ўзбекистон Респуликаси бош прокурори Отабек Муродов 2−3 апрель кунлари Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказади.
Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи бир йил ичида 9,5 фоизга ўсиб, 17,3 млрд долларни ташкил этди.
Хатирчи туманида ака-ука Ҳ.Х. ва З.Х. опасининг уйида вояга етмаган жияни Б.А.ни тарбиялаш мақсадида таёқ билан уриб, ўлимига сабабчи бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг