Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи бир йил ичида 9,5 фоизга ўсиб, 17,3 млрд долларни ташкил этди.
Хатирчи туманида ака-ука Ҳ.Х. ва З.Х. опасининг уйида вояга етмаган жияни Б.А.ни тарбиялаш мақсадида таёқ билан уриб, ўлимига сабабчи бўлди.
Словакияда ўтказилган президентлик сайловида ғолиб бўлган Зузана Чапутова мамлакатнинг илк аёл раҳбари бўлди.
Ахборот ва коммуникациялар агентлигида ўтказилган амалий семинарда 2018 йилда Ўзбекистонда чоп этилган китоблар борасида маълумот берилди.
Малайзияда ўтказилган таэквондо ITF бўйича I Осиё — Тинч океани чемпионатида Ўзбекистон спортчилари 14 та олтин медаль соҳиби бўлди.
Брюсселда «Ўзбекистон пахта теримида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қандай барҳам бермоқда» мавзусидаги мунозара форуми бўлиб ўтади.
Фарғонада 17 хил турдаги 328 дона уяли алоқа воситаларини ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров япониялик Кеита Обарани мағлуб этди.
Мирзо Улуғбек туманида яшаган О.К.нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилгани сабабли жиноят иши қўзғатилган.
«Яндекс» Ўзбекистон учун ҳам бутун интернет, ҳам Tas-ix сайтлари бўйича маълумотлар, сурат ва видеоларни қидиришни йўлга қўйди.
130 километрлик Чимкент-Тошкент веломарафонида Ўзбекистон ва Қозоғистондан 250 нафарга яқин спортчи иштирок этди.
2000 дан ортиқ қизил китобга киритилган йўрға тувалоқлар Қизилқум ялангликларига қўйиб юборилди.
Атом реакторларига сув нима учун керак, АЭСлардан чиққан сув туризм ва спорт учун хавфсизми, атом электр станциялари ўз атрофидаги биохилма-хилликка таъсир кўрсатадими? Венгриялик муҳандис-энергетикнинг «Газета.uz» учун интервьюси.
Ольга Забелинская Кипрда ташкил этилган «Aphrodite Cycling Race» халқаро турнирида иккинчи олтин медаль соҳиби бўлди.
Ҳукумат қарори билан республикада 2019 йилда 1 млн 490 минг 660 тонна картошка етиштирилади.
Президент Бухоро вилоятида 35 мингдан зиёд аёллар иш билан таъминланмагани, хотин-қизлар жиноятчилиги сақланиб қолаётганини танқид қилди.
Хўжайли туманида аёл ва унинг уч ўғли ўлик ҳолда топилди. Энг кичик ўғил уч ойлик.
Шавкат Мирзиёев Бухорони «саёҳатлар чорраҳаси"га айлантириш, шаҳар тарихи музейини қуриш, кўнгилочар масканлар, ҳунармандлар марказлари ва Бухоронинг эски шаҳар қисмида туристлар пиёда сайр қиладиган йўналишлар ташкил қилиш бўйича топшириқлар берди.
Миллий гвардия ҳарби хизматчилари «Тошкент-Шарқий» аэродромида антитеррор машғулотларини ўтказди.
Апрелдан жорий этилаётган мобил қурилмаларни IMEI бўйича рўйхатга олиш бепул амалга оширилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг