Юқори профессионал ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш мақсадида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ўқув курслари ташкил этилди.
2020−2024 йилларда олтин захираси ҳажмининг ўсиши 474 тоннани ташкил этиши мумкин.
Абдурашид Исроилов Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаментининг директори этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Қатарнинг Redco International компанияси Ўзбекистонда энергияси лойиҳаларини амалга оширишни мақсад қилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Тошкент прокуратураси Анҳор канали бўйидаги бузилаётган уйда яшовчиларни кўчиришга масъул ҳокимият ходимига нисбатан интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатди.
Андижон марказий поликлиникасида иситиш қозони портлаши оқибатида 18 нафар 9-синф ўқувчиси жароҳатланди. Портлаш улар тиббий кўрикдан ўтаётганда содир бўлди.
Сурхондарёнинг Денов туманида мактаб ўқитувчиси ёмон хулқи учун ўқувчини таёқ билан уриб, жароҳатлади.
Сурхондарё вилоят онкология диспансерида кўкс оралиғи ва ўпка соҳасидаги ўсмаларда жарроҳлик амалиётини ўтказиш йўлга қўйилди.
Олий Мажлис Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг «Сайлов кодекси» муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Ҳукумат қарори билан Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
ООК президенти билан 2030 йилги Осиё ўйинларини Ўзбекистоннинг Тошкент ҳамда Самарқанд шаҳарларида ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Сирдарёда фош этилган 3 та қонунбузарлик юзасидан умумий қиймати 34 миллион сўмга тенг бўлган 118 та уяли телефонлар ашёвий далил сифатида олинди.
Президент қарори билан «Давлат хизматларининг сирли мижози» институти ташкил этилади.
Қуйичирчиқ туманида содир бўлган ёнғин ўчирилганда маст ҳолда сигарет чекиб ухлаб қолган фуқаронинг жасади топилди.
Жаҳон спорти афсонаси Елена Исинбаева Ўзбекистонда ўтказиладиган «Нафосат-2019» аёллар спартакиадасига ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
11 февралдан электр энергияси учун қарздорлиги бўлган истеъмолчиларга муддати ўтган ҳар бир кун учун 0,1 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаш бошланди. Пеня ҳисоблаш 2017 йилда тўхтатилган эди.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига Ўзбекистонда БМТнинг қурғоқчилик ва чўлланишга қарши кураш конвенцияси мажбуриятларини бажариш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг