Президент фармони билан 2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланиб, дам олиш кунлари кўчирилган эди.
2−12 март кунлари Россиянинг Красноярск шаҳрида бўлиб ўтади Бутунжаҳон қишки универсиадасида ўзбекистонлик олти спортчи қатнашади.
Президентнинг «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Ҳукумат қарори билан Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Почта жўнатмалари ва чегарада постлари орқали психотроп таблеткалар ва наркотик моддаларни Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахслар фош этилди.
Шавкат Мирзиёев Доминикан Республикаси президенти Данило Медина Санчесни мустақиллик куни билан табриклади.
Самарқанд шаҳрида ноқонуний авиакасса очиб, Туркия ва Россия давлатларига бориш учун қалбаки авиачипта сотган шахс қўлга олинди.
Марказий банк томонидан олтин ва кумуш эсдалик тангаларининг сотиш нархлари эълон қилинди.
Енгил конструкцияли инфратузилма объектларини қуриш учун ер участкаси ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистонга чемпионлик камарини олиб келиш ниятида эканини билдирди.
Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ортда қолаётган ҳудудлар масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Ҳукумат қарори билан хорижий фуқароларга кўрсатилган тиббий хизматлар учун ҳақ оширилган миқдорда бозор нархларидан келиб чиқиб тўланиши белгиланди.
Баҳорда Тошкентда 410 минг тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиш режалаштирилмоқда.
Футболдан бир умрга четлатилган Самвел Бабаян Тошкентнинг «Локомотив» клуби президенти маслаҳатчиси бўлди.
Муаллифлик ҳуқуқларини бузганлар маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин, дея эсга олди Интеллектуал мулк қўмитаси вакили.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Наврўз байрами кунларига ички рейсларга 30−50 фоизлик чегирма эълон қилди.
Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллсни қабул қилди.
Наманганда ноқонуний олиб ўтилаётган кийим-кечак маҳсулотлари ва маиший техника воситалари тўхтатиб қолинди.
«Жаҳон адабиёти дурдоналари: ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этишдаги ютуқлар, муаммолар ва истиқболдаги режалар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Фахриддин Бобоевга «Ўзчармсаноат» уюшмасининг раиси вазифасини бажариш юкланди, Фарҳод Нурмуҳамедов уюшма раисининг ўринбосари этиб тасдиқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг