Бўстонлик туманида 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳаваскор ёшлар ўртасида «Chimgan challenge» қишки спорт турлари бўйича ёшлар фестивали ташкил этилди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Германиянинг «Detecon International GmbH» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Ҳафта ўртасида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда, кечаси ҳаво ҳарорати -7 даражага тушади.
2019 йилда Тошкент метрополитенининг 14 та янги станциясини фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.
2002 — 2015 йиллар орасида 38 миллионсўмлик алимент пулини тўламай юрган китоблик Ўктам Элмирзаевдан зарур маблағ ундирилди.
Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ахлоқий-руҳий таъминот концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қўшма қарор имзоланди.
Тошкентда ўтказилган Марказий Осиё қиличбозлик конфедерациясининг I очиқ чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Президент Шавкат Мирзиёев «Уруғчилик тўғрисида"ги қонунни имзолади.
1 апрелдан автомобилларни рўйхатга олиш Тошкент ЙҲХБдан Давлат хизматлари агентлигига ўтказилади.
Энергетика вазири Алишер Султоновга бош вазир маслаҳатчиси вазифасини бажариш юкланди.
ДТМ абитуриентлардан тест синовларида қатнашиш учун ЭКИҲнинг бир баробарига тенг миқдорда йиғим ундиришни таклиф қилди.
Теҳрон шаҳрида 34-бор ташкиллаштирилган Фажр мусиқа фестивалида Ўзбекистон номидан «Сақил» ансамбли қатнашди.
«Деҳли-Тошкент» йўналишида учиб келган фуқаролар 50 миллион сўмлик дори воситаларини олиб ўтмоқчи бўлганида фош этилди.
Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида иккита қонун лойиҳаси, хусусан Сайлов кодекси қабул қилинди.
Самарқанд вилоятидаги 330 та маҳаллада ташкил этилган «Жамоатчилик назорати маскани» томонидан 50 дан ортиқ жиноятнинг олди олинди.
Ўзбекистонлик спортчилар таэквондо WTF бўйича «Turkish Open» турнирида 10 та, «President's Cup European region» турнирида эса 2 та медаль соҳиби бўлди.
Янгиқўрғон туманида М.А бошқарувида бўлган «Кобальт» юкхонаси ва салонида ҳужжатлари бўлмаган 16 дона чангютгич борлиги аниқланди.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
1 апрелдан ЯИДХП орқали ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришга ариза топшириш мумкин бўлади.
Тошкентнинг 3D форматдаги бош режасини ишлаб чиқиш учун вертолётлар ёрдамида шаҳар тўлиқ тасвирга туширилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг