Президент 2022/2023 ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларига қабул қилиш учун давлат буюртмаси параметрларини тасдиқлади.
Давлат ОТМларга кириш учун абитуриентларни онлайн-қабул 20 июндан 20 июлгача давом этади. Чет тилидан ижодий имтиҳон ўтказиладиган йўналишлар учун эса қабул 10 июлга қадар амалга оширилади. Абитуриентлар 5 тагача йўналиш билан бирга таълим шаклини ҳам танлаш имконияти берилмоқда.
Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг «Газета.uz»га маълум қилишича, ижтимой тармоқларда кенг тарқалган куёв келинни урган тўй шу йилнинг 6 июнида Сурхондарёда бўлган. Куёвга майда безорилик бўйича маъмурий иш қўзғатилди. Эр-хотин ва уларнинг ота-оналари билан «профилактик суҳбат» ўтказилгани айтилди.
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпиячилари Японияни мағлуб этиб, U23 Осиё кубоги финалига йўл олди (видео, фото, статистика).
Олмалиқ шаҳридаги «Махам-Ўзбекистон» қўшма корхонаси цехларидан бирида портлаш содир бўлиб, бино конструкциялари бузилди. Яқин атрофда бўлган юк машинаси ҳайдовчиси жароҳатланган.
Техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш бекор қилиниши, Тошкентнинг мамлакатдаги энг коррупциялашган ҳудудлардан бири экани, дуал таълим тизими жорий қилинадиган касб-ҳунар мактаблари ва техникумлар, ёздаги ёнғин сабабчилари ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 15 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Антикоррупция агентлиги раҳбари Тошкент Ўзбекистондаги энг коррупциялашган ҳудудлардан бири эканини айтди. Пойтахтда коррупцияга оид жиноятлар сони йил давомида уч баробарга ошган. Бундан ташқари, интернетда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги хабарларнинг ярми пойтахт ҳиссасига тўғри келади.
Чоршанба куни Ўзбекистон олимпия жамоаси Осиё кубоги ярим финалида Японияга қарши баҳс олиб боради. Жамоалар 2018 йилда ҳам тўқнаш келишган ва унда ўзбекистонликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонганди. Бироқ бу сафар Япония U23 жамоаси беллашувга ўзгача ёндашув билан келмоқда.
Президент 57 та профессионал таълим муассасасида жорий этилган дуал таълим шакли ўз самарасини бергани — педагогика коллежи ўқувчилари 2 кун ўқиб, 4 кун боғчада амалиёт ўтагани ва ойлик олганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ушбу тажриба касб-ҳунар мактаблари ва техникумларда ҳам йўлга қўйилади.
Қозоғистон вейп — электрон сигаретларни сотиш ва улардан фойдаланишни бутунлай тақиқлашни режалаштирмоқда. Ўзбекистонда эса сотувда маркасиз, таркиби ва ундан фойдаланиш хавфи ҳақида маълумот кўрсатилмаган кўплаб вейпларни учратиш мумкин.
ИИВ Ўзбекистон ва Япония ёшлар ТЖ ўртасидаги Осиё кубоги ярим финали учрашуви ўтадиган «Миллий» стадиони ОФК санкциялари туфайли маҳаллий мухлислар учун ёпилганини эслатиб ўтди. Мухлисларга ўйинни уйда томоша қилиш тавсия этилди. Стадион атрофидаги йўллар эса таъмирланиши сабабли вақтинча ёпилади.
Президент 2023 йилдан бошлаб техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш механизми бекор қилинишини таъкидлади. ОТМлардаги камида 60 та йўналиш техникумларга ўтказилади. Шунингдек, 1 январдан илмий даражаси бор техникум ўқитувчиларининг иш ҳақи олийгоҳ педагоглариникига тенглаштирилади.
Тошкент халқаро аэропортида янгийўллик 40 ёшли аёл 20 ва 23 ёшли икки нафар қизни алдов йўли билан Туркияга чиқариб юборишга уринганида қўлга тушди. Унга нисбатан одам савдоси моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистондаги барча маданият ва истироҳат боғларидаги 1879 та аттракционнинг 574 таси техник носоз эканлиги аниқланди. Шундан энг кўпи Қорақалпоғистон, Андижон, Фарғона, Қашқадарё ва Наманган ҳиссасига тўғри келмоқда. Пойтахтда эса 52 дона аттракционнинг 39 таси (75%) яроқсизлиги маълум бўлди.
Қозоғистонда ичида 31 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус ёниб кетишига сабабчи бўлган юк машинасини Ўзбекистон фуқароси бошқаргани айтилмоқда. У юк автомобиллари ҳаракати тақиқланган довондан ўтаётганда бошқарувни йўқотган ва тўхтаб турган 4 та транспорт воситасига урилган.
Прокуратура Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида йигит ва қиз калтакланган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатди. Жуфтлик уларга туман ИИБ ходимлари жароҳат етказганини таъкидлаганди.
Президент Олий таълим вазирлигида янги вазир ўринбосари лавозими жорий қилингани ва унга Бухоро шаҳар мономарказ раҳбари Садоқат Сиддиқова тайинланганини маълум қилди. У касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни бошқариш ҳамда методик таъминлашга масъул бўлади.
Йил бошидан бери 3449 та ёнғин содир бўлиб, унда 82 киши жабрланган, 48 киши эса ҳалок бўлган. ФВВ ёз ойи бошланиши билан ёнғин билан боғлиқ вазият ҳам фаоллашганини қайд этди. Таъкидланишича, аксарият ёнғинларга кондиционер, музлатгич ва қуруқ ўтлар ёқилиши сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўз тасарруфидаги диний таълим муассасалари учун қабул санаси ва абитуриентлардан талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхатини эълон қилди.
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Диёрбек Эрматов ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иккита кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг