Қаршидаги 1-сонли руҳий-асаб касалликлари шифохонасида ёнғин содир бўлди. Бир бемор куйиш жароҳатини олган.
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ўзбекистонлик оғир атлетикачи Руслан Нуриддинов қонидан тақиқланган модда аниқланганига изоҳ берди.
Қуролли Кучларда тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Хотин-қизлар қўмитаси конференциясида келинларнинг пропискага қўйилиши, ёш оилалар ҳаётига аралашувлар ва ажрашувдан кейинги мулк ҳуқуқи муаммолари муҳокама қилинди.
Brent маркали нефть нархи 2017 йилдан буён илк бор 50 доллардан пастроққа арзонлашди.
Экспортни ошириш, сайёҳлар ва инвестицияларни жалб қилиш — ТИВнинг келгуси йилдаги энг асосий вазифаларидан.
Президент қарори билан 2019 йилда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.
Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси органлари ташаббуси билан фарзандлари учун 56 362 026 сўм алимент пулни ўз вақтида тўламай келаётган отага нисбатан 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Тошкентда қурилаётган «Ҳумо арена» муз саройи яқинидаги омборда пайвандлаш ишлари вақтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши ёнғинга сабаб бўлди. Жабрланганлар йўқ.
«Тошкент-Урганч» тезюрар йўловчи поезди йўналиши Хивага қадар узайтирилди.
Президент қарорига кўра ҳудудий ички ишлар органларида Жамоат хавфсизлигини рағбатлантириш жамғармалари ташкил этилди.
Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Миробод туманида ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келган раҳбарлар тўлақонли ҳокимга айланди.
Наманган қурилиш институти талабаси Ш. Т. уйи ошхонасида газ плитасидан сизиб чиққан табий газдан заҳарланиб вафот этди.
Президент қарори билан ҳар бир маҳаллада «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари шакллантирилади ва жамоат хавфсизлигини рағбатлантириш жамғармалари ташкил этилади.
Андижон тиббиёт институти ректорининг Германияга қилган сафари чоғида икки олийгоҳ билан ҳамкорлик келишувига эришилди.
Президент қарорига биноан профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозими жорий этилди.
«Сирғали» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида контейнерларда ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча 167,3 миллион сўмлик кир ювиш машинаси, чангютгичлар ортилганлиги аниқланди.
Ҳукумат қарори билан Акмал Арслонович Холмуродов «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди.
Орол денгизининг қуриган туби ва Устюрт текислигидан ўтадиган «Rally Muynak» мусобақаси ралли маршрутининг дастлабки масофаси 363 километрни ташкил этади.
Президент қарори билан 2019 йилда умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастур учун 975 миллиард сўмлик маблағ ажратилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг