ДХХга ишга киритиб қўяман деб пул олган қамашилик ва ўзини ДХХ ходими деб таништириб, одамлардан пул олган хивалик шахс қўлга олинди.
Сенат томонидан энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга сотиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.
Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги «Sulton teх group» корхонаси фаолияти билан танишди.
Профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини Россиянинг Краснодар шаҳрида аргентиналик Назарено Гастон Руизга қарши жанг ўтказади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Меҳнат кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилиши натижасида ишга қабул қилишда эндиликда прописка талаб қилинмайдиган бўлди.
Президент Қаршидаги Республика ихтисослаштирилган кардиология ҳамда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказларининг филиалларига ташриф буюрди.
Франция тараққиёт агентлиги Ўзбекистон бюджетини қўллаб-қувватлашга 150 млн евролик заём ажратди.
Давлат органлари, ташкилотлари, маҳаллий ҳокимиятлар ходимлари учун ҳукумат мобил алоқаси тизими ишга туширилади.
БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон президенти Бош Ассамблеянинг 72-сессиясида илгари сурган «Маърифат ва диний бағрикенглик» махсус резолюциясини қабул қилди.
Вазирлар Маҳкамасининг Фарғона вилоятида қўшимча кичик саноат зоналари ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
«Бекобод авто» чегара божхона пости ходимлари томонидан пайпоқлари ичига яширган ҳолда 20 минг АҚШ долларини республикадан олиб чиқмоқчи бўлган шахс фош қилинди.
Ички ишлар органлари томонидан Тошкент шаҳрида охирги бир йил давомида 5 мингдан ортиқ шахс тиланчилик қилиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган.
Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди, шу билан бирга 2019 йил 1 январдан халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.
Жиззах вилоятининг Ш. Рашидов туманида яшовчи М.У. табиий газнинг чала ёниши оқибатида заҳарланиб, касалхонада вафот этди.
2019 йилдан бошлаб, 635 та мактабларда ташкил этилган ва минимум даражада жиҳозланган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларига мавжуд касблар бўйича 2,1 млрд. сўмлик хом-ашё етказиб бериш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев Муборак туманидаги замонавий иссиқхона билан танишди ва бундай иссиқхоналар тармоғини янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
2019 йилда халқ таълими тизими учун ажратиладиган 17,1 триллион сўмнинг 90 фоиз соҳа ходимларининг ойлик маошларига йўналтирилади.
Янги турар жойлар мажбурий тарзда қўриқлаш-ёнғин ташвишгоҳлари ва газоанализаторлар билан жиҳозланади.
Президент Шавкат Мирзиёев Яккабоғ туманида «Sag agro Yakkabog'» масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилаётган ёнғоқзор вабодомзорни бориб кўрди.
Мактаб ўқитувчилари юритадиган ҳужжатлар сони 7 тадан 3 тага қисқартирилди. Шу билан бирга мактабларнинг текшириш сони 26 баравар камайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг