Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон инвестицион порталини ишлаб чиқди.
Юнусобод туманида Чингиз Айтматов хотирасига бағишлаб ўрнатилган барельефнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистоннинг АҚШда диний соҳадаги «ортиқ даражадаги хавотирларни» уйғотувчи мамлакатлар рўйхатидан чиқарилиши кутилган қарор бўлди, дейилади ТИВ хабарида.
Мактабларга тегишли умумтаълим фанлари бўйича дарслик ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш хизматлари давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар рўйхатига киритилди.
«Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилди.
АҚШ Ўзбекистонни диний эркинликни бузувчилар рўйхатидан ўчирди. Мамлакат эндиликда «махсус кузатув рўйхати"да.
Ўзбекистон ва Қозоғистон Сариағаш-Келес темир йўл ўтказиш пункти ўтказувчанлигини оширишга келишиб олди.
«O‘zbekiston temir yo‘llari» АЖ томонидан 2018 йил 30 декабрдан 2019 йил 3 январгача маҳаллий ва тезюрар «Afrosiyob» поездларининг қўшимча қатнови жорий қилинди.
Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Маҳаметовнинг уйида йирик ўғрилик содир этилди. Жиноий иш қўзғатилди.
Қурғоқчилик ва зараркунандалар сабабли пахта, буғдой, сабзавот, мева ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосили ўтган йилга нисбатан камайди.
Ўзбекистон украин шакарини божхона расмийлаштирувидан ўтказишни қайта йўлга қўйди.
Қонунчилик палатаси солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилингани муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди.
Давлат рақобат қўмитаси нима учун айнан у Ucell мобил операторини сотиб олганига изоҳ бериб, Telia Company билан шартнома бўйича бошқа саволларга жавоб қайтарди.
Гулнора Каримованинг ўғли Ислом унинг онаси молиявий ва жисмоний томондан қўлидан келганича Ўзбекистондаги янги ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди.
Асосий Янги йил арчаси Истиқлол кўчасидаги Навоий номидаги кутубхона қаршисига ўрнатилди. Тошкентнинг ҳар бир туманида Янги арчаси ўрнатилиб, байрам тадбирлари ўтказилади.
Тошкентнинг Юнусобод тумани Навоий кўчасида 57-автобусда ёнилғи тизимидаги носозлик туфайли ёнғин чиқди.
Ўзбекистонда боғчага бормайдиган болаларга бир йиллик мажбурий бошланғич таълим бериш бўйича лойиҳа ишга туширилмоқда.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва замонавий йўл инфратузилмасини ташкил этиш соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги томонидан Тошкентдан Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрига қатновчи автобус ҳаракати йўлга қўйилди.
Наманган вилояти Мамай қишлоғида машина текширилганида давлат рақами алмаштирилгани ва айланма йўллар билан олиб кирилган озиқ-овқат маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг