Туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Улуғбек Азамов АОКА директорининг ўринбосари этиб тайинланди.
9 май куни кечқурун Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» боғида «Хотира ва қадрлаш куни»га бағишланган байрам салюти ташкил этилади.
Бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт, ўсимлик ёғи ва картошкани олиб кириш ва сотишда қўшилган қиймат солиғининг нол ставкаси муддати 2022 йил охиригача узайтирилди. Шунингдек, Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлар 2031 йилгача айрим солиқларни 1 фоизда тўлайди.
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши, ҳаво ҳарорати +30…+35 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. 9 май куни Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоийда ёмғир ёғади. 10 майда эса республика бўйлаб кучли жала қуйиши мумкин, ҳарорат эса +23…+28 даражагача пасаяди.
Марказий банк президент Шавкат Мирзиёев шахсига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар ёки банкнотларни муомалага чиқармаганлигини маълум қилди.
Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистоннинг уч фуқаросига қарши қурол ишлатгани айтилмоқда. Қирғизистон чегара хизмати фуқароларнинг барчаси олган жароҳатидан вафот этганини маълум қилди. Икки давлат вакиллари вазиятга ойдинлик киритиш учун учрашган. Воқеа юзасидан тергов давом этмоқда.
2021 йилдаги молиявий ҳисоботлар таҳлилига кўра, «Навоий кон-металлургия комбинати» энг кўп соф фойда (10 639,8 млрд сўм) олган ва энг кўп дивиденд (9,5 трлн сўм) тўлаган корхона деб топилди. «Ўзтрансгаз» эса энг кўп зарар (2,5 трлн сўм) кўрган ташкилот бўлди. Давлат иштирокидаги 20 та зарар кўриб ишлаган ташкилотлар орасида иккита футбол жамоаси ҳам бор.
«Ўзбекистон темир йўллари» Қамчиқ довонида содир бўлган сел оқибатида кетма-кет иккинчи кун Фарғона водийсига ҳаракатланувчи поездлар қатнови тўхтатилганини маълум қилди. 6 майга мўлжалланган чипталар пули йўловчиларга 100 фоиз қайтариб берилади.
Солиқ кодексига киритилган қўшимча ва ўзгартишларга биноан ногиронлиги бўлган шахсларнинг солиққа тортилмайдиган даромадлари миқдори оширилди. Шунингдек, солиқ имтиёзи берилган айрим солиқ тўловчилари мазкур солиқларни 1 фоизи миқдорида тўлайди. Янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерларни ер солиғидан озод қилиш муддати узайтирилди.
Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Мир-Акбар Раҳманкулов президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўзбекистонда маданий мерос ёдгорликларига нисбатан содир этилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатлар ёки уларга етиши мумкин бўлган хавф-хатарлар ҳақида хабар бериш учун ишонч телефони ишга туширилди.
Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болалар учун «Меҳрли мактаб» давлат таълим муассасаси ташкил этилди. Муассасада 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун мактабгача таълим ҳамда 1−11-синфлар учун умумий ўрта таълим берилади.
ХТВ мактаблар, мактаб-интернатлари ва Меҳрибонлик уйларида овқатланишни аутсорсингга топшириш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқди. Аутсорсинг компаниялари фойдаланадиган мактаб ўқувчиларининг кунлик рационал овқатланиш нормалари ССВ томонидан тасдиқланади.
Молия вазирлиги Ўзбекистондаги 10 та энг йирик солиқ тўловчи ташкилот бўйича прогноз маълумотларини эълон қилди. Унда Навоий (20,2%) ва Олмалиқ (11%) кон-металлургия комбинати энг юқори ўринларни эгаллади.
Кучли ёмғир туфайли сув остида қолган Тошкент кўчалари, пойтахт аэропортида багаж бўлинмаси ишини эфирга узатиш бошлангани, Спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлими бўйича ўқилган суд ҳукми, Осиё ва Параосиё ўйинлари ғолибларига бериладиган мукофот, маданий мерос объектига айлантириладиган Чорсудаги 7 гумбаз ва бошқалар — 5 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қаршида спортчи Элбек Раҳимовнинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд ҳукми ўқилди. 26 нафар айбланувчи орасида уч нафар вояга етмаган бола ва уч нафар ички ишлар органлари ходими ҳам бор. Улардан 19 нафари 3 йилдан 20 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилди. Айбланувчилар моддий ва маънавий зарарни ҳам қоплашлари шарт.
«Тошкент» халқаро аэропортига етиб келган йўловчилар ўз юкларини энди камералар орқали кузатишлари мумкин. Бу юкчиларни интизомга чақириши ва кутиш вақтини қисқартиришга хизмат қилиши керак. Илгари йўловчилар чамадонларнинг шикастлангани ҳақида кўп шикоят қилишарди.
Tashkent Сity`даги Nest One осмонўпар биноси қурилиш майдончасида содир бўлган ёнғин ўчирилди, жабрланганлар йўқ.
Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг ўзида вилоятлардан тез тиббий ёрдам бригадаси кечикиб келиши бўйича 50 мингдан ортиқ шикоят келиб тушганини танқид қилди. «Сабаби, соҳада ягона бошқарув тизими йўлга қўйилмаган, яъни тез тиббий хизматнинг учта „хўжайини“ бор», — деди президент. Энг катта муаммо — шошилинч ёрдам беморга яқин шифохонада эмас, бакли фақатгина бириктирилган шифохонада кўрсатилишида эканлиги айтилди.
Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб бўлган спортчилар, уларни тайёрлаган мураббийлар ва бошқа мутахассислар қўшимча равишда пул мукофотлари билан рағбатлантирилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг