Умра сафарига борувчи зиёратчиларнинг сонини белгилаш бўйича чекловлар олиб ташланди.
9 ой давомида 4655 ҳайдовчига автотранспорт воситасини маст ҳолда бошқаргани учун маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди, 33583 киши ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Шуҳратали Имомов Бўка тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Туркиянинг Tasyapi компанияси Галабулоқ ва Қуштепа олтин конларида геологик разведка ва ўзлаштириш ишларини олиб боради.
Эфиопияда илк бор аёл киши — дипломат Сахле-Ворк Зевде президент лавозимига сайланди.
Урганч шаҳрида илк маротаба талабалар ўртасида математика бўйича Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиада ўтказилади.
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида 746 минг долларни ноқонуний олиб чиқиб кетаётган икки ўзбекистонлик ушланди.
Тошкентнинг Бектемир туманида сэндвич-панеллар ишлаб чиқарувчи цех биносида ёнғин содир бўлди.
UzCard тизими уч кун ишламай қолгани сабабли давлат бюджетига 27−30 млрд сўм келиб тушмади, дея маълум қилди иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари.
Пойтахтда коллеж ўқувчилари Экопаркда эркак кишига пичоқ билан ҳужум қилгани учун судланди.
Эндиликда Тошкент ва Тошкент вилоятида ҳар қандай қийматдаги янги қурилган уйлардан сотиб олган Ўзбекистон фуқаролари доимий пропискага эга бўлади.
Вақт ўтишини тескари ҳисобловчи светофорлар ўрнатиш бўйича жамоавий мурожаатни ҳал этиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Қорақалпоғистон ва вилоятларда доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби такомиллаштирилди.
2030 йилгача Ўзбекистонда ўта қашшоқликни тугатиш, кам таъминланган аҳоли сонини ҳозиргига нисбатан икки бараварга камайтириш режалаштирилмоқда.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилмайдиган бўлди.
Қўқондаги махсус енгил саноат коллежи директори давлат мулкини талон-тарож қилганлик, директорнинг ҳайдовчиси ва бошқа ходимлар жинсий зўровонликда айбланиб, ҳибсга олинган.
ОТМга қабул жараёнида квота тизимидан давлат буюртмаси ва табақалашган тўлов-контракт тизимига ўтказилади, хорижий ОТМ дипломларини тан олиш ва нострификациялаш тартиби соддалаштирилади.
IMEI-кодларини текшириш орқали мобил қурилмалари эгалари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими яратилади.
АҚШда фаолият юритаётган Ўзбекистон халқ артисти Изро Малаков 60 дан зиёд ноёб экспонатларни Шаҳрисабздаги «Мақом музейи"га жўнатди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жорий йил 22 октябр куни қайд этилган гуруҳли овқатдан заҳарланиш ҳолати бўйича расмий баёнот берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг