Жиззахда туман прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушди
16 ноябрь 2021, 12:41

Жиззахда туман прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушди

Душанба куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Янгиобод тумани прокурорининг ўринбосари 8000 доллар олган вақтида қўлга олингани айтилмоқда.

Афғонистоннинг янги ҳукумати ваъдаларини бажаришга қодир — Ўзбекистон ТИВ раҳбари
16 ноябрь 2021, 12:22

Афғонистоннинг янги ҳукумати ваъдаларини бажаришга қодир — Ўзбекистон ТИВ раҳбари

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг фикрича, Афғонистоннинг янги ҳукумати ўз ваъдалари ва халқаро мажбуриятларини бажара олади. Чунки мамлакатни тинчлик ва фаровонликка олиб боришнинг бошқа йўли йўқ.

Ҳокимларнинг ғалла етиштирувчилар фаолиятига ҳар қандай аралашуви тақиқланди
16 ноябрь 2021, 11:53

Ҳокимларнинг ғалла етиштирувчилар фаолиятига ҳар қандай аралашуви тақиқланди

Президент ҳокимларнинг ғалла етиштирувчилар фаолиятига ҳар қандай аралашувини тақиқлашни назарда тутувчи қарорни имзолади. Эндиликда, ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар агротехник тадбирлар ўтказиш, кредитлардан фойдаланиш, буғдойни сотиш жараёнларига аралаша олмайди.

Ўзбекистон Миллий атласи яратилди
16 ноябрь 2021, 09:44

Ўзбекистон Миллий атласи яратилди

Президент топшириғига асосан илк маротаба Ўзбекистон Миллий атласи яратилди. Унда мамлакатнинг табиий-географик ўрни, ресурслари, атроф-муҳит муҳофазаси, аҳолиси, иқтисодиёти ва тарихи акс эттирилган.

Сенат фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади
16 ноябрь 2021, 09:40

Сенат фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади

Сенатнинг 21 ялпи мажлиси 18 ноябрь куни чақирилади ва унда асосий эътибор «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги ва «Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги қонунларга қаратилади. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритиш кутилмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий марказини ахбороти ва ҳукуматга юборилган сўров ҳам муҳокама қилинади.

Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда
15 ноябрь 2021, 23:33

Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда

ЖССТ ва Бутунжаҳон қандли диабет жамғармаси Ўзбекистон ва Қирғизистонда юқумли бўлмаган касалликлар, жумладан қандли диабетнинг олдини олиш ва назорат қилиш хизматларидан фойдаланишни яхшилаш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда. Ўзбекистонда 245 мингдан ортиқ қандли диабет билан касалланган бемор бор.

Тошкентда кузатилган чанг концентрацияси «мисли кўрилмаган ва ўта хавфли» — Техас университети олими
15 ноябрь 2021, 23:12

Тошкентда кузатилган чанг концентрацияси «мисли кўрилмаган ва ўта хавфли» — Техас университети олими

NASA олган қуюқ чангли туман остидаги Тошкент сурати earth.com сайтида кун фотоси сифатида эълон қилинди. Иқлимшунос олим Томас Гилл Тошкентда қайд этилган чанг концентрациясини «мисли кўрилмаган» деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, бу шаҳар ҳудуди атмосферасида қайд этилган энг йирик PM10 қийматларидан бири бўлиши мумкин.

2022 йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади
15 ноябрь 2021, 23:02

2022 йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

2022 йил учун давлат бюджети лойиҳасига кўра, иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорларини ва айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатларга 11,7 трлн сўм йўналтирилади.

Метрони ТТЗ массивигача кенгайтириш режалаштирилган. Ер ости линиясини ётқизишнинг иккита варианти муҳокама қилинмоқда
15 ноябрь 2021, 22:56

Метрони ТТЗ массивигача кенгайтириш режалаштирилган. Ер ости линиясини ётқизишнинг иккита варианти муҳокама қилинмоқда

Тошкентда Чилонзор метро линиясини «Буюк Ипак йўли» бекатидан ТТЗ массивигача узайтириш режалаштирилган. Ер ости линиясини ётқизишнинг иккита варианти — Мирзо Улуғбек кўчаси ёки Буюк ипак йўли кўчаси орқали олиб ўтиш устида ишланмоқда.

Рустам Иноятов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди
15 ноябрь 2021, 22:45

Рустам Иноятов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

Бахтиёр Исломов президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. 2018 йилнинг август ойидан буён ушбу лавозимни Рустам Иноятов эгаллаб келаётган эди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
15 ноябрь 2021, 22:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Ливия ҳукумати Каддафийнинг ўғли топширган президентлик сайловларида қатнашиш тўғрисидаги аризани рад этгани, Ливерпуль шаҳрида теракт содир этилгани, АҚШ Украинага 80 тонна ўқ-дорилар юборгани, Норвегияда дельта штаммининг янги варианти аниқлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Футбол: Ўзбекистон терма жамоаси Грузияга мағлуб бўлди
15 ноябрь 2021, 22:09

Футбол: Ўзбекистон терма жамоаси Грузияга мағлуб бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Грузия терма жамоасига кичик ҳисобда мағлуб бўлди.

15 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
15 ноябрь 2021, 21:30

15 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистон Мозори Шариф аэропортини реконструкция қилишни бошлаши, Андижонда 6 киши зўрлаганини айтган аёл туҳмат учун жавобгарликка тортилиши, Беҳзод Мусаев тунда Тошкент шифохоналаридаги вазиятни ўрганиши — «Газета.uz»нинг 15 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Самарқанд» аэропорти ёпилиши декабр ўртасигача узайтирилди
15 ноябрь 2021, 20:31

«Самарқанд» аэропорти ёпилиши декабр ўртасигача узайтирилди

«Самарқанд» халқаро аэропорти фаолиятининг тўхтатилиши 15 декабрга қадар узайтирилди.

1 январдан автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим бекор қилиниши мумкин
15 ноябрь 2021, 19:40 2

1 январдан автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим бекор қилиниши мумкин

Қонунчилик палатасига киритилган Давлат бюджети лойиҳасига мувофиқ, 2022 йилдан эътиборан автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим бекор қилинади. Депутат Дониёр Ғаниевнинг ёзишича, автомобиль олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштириш учун ундириладиган давлат божи ҳам ягона миқдорда — БҲМнинг 3 баравари этиб белгиланиши кутилмоқда.

Давлат идораларида қариндош-уруғчиликка йўл қўйган мансабдорларни жавобгарликка тортиш таклиф этилди
15 ноябрь 2021, 19:13

Давлат идораларида қариндош-уруғчиликка йўл қўйган мансабдорларни жавобгарликка тортиш таклиф этилди

Антикоррупция агентлиги Меҳнат кодексига давлат органларига ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларни ишга қабул қилишни тақиқловчи ўзгартишлар киритишни таклиф қилди. Қариндошлиги ҳақида хабар бермаган ходимларга 5,4 млн сўмгача, ходимларнинг қариндошлигини била туриб чора кўрмаган мансабдорларга эса 8,1 млн сўмгача жарима қўлланилиши мумкин.

«Инвестиция дастури вазирликда эмас, балки маҳалладан бошлаб шаклланади» — президент
15 ноябрь 2021, 18:44

«Инвестиция дастури вазирликда эмас, балки маҳалладан бошлаб шаклланади» — президент

Шавкат Мирзиёев келгуси йилдан маҳаллалар эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда инвестиция дастурлари ишлаб чиқилишини, бунга эса ҳоким ёрдамчилари масъул бўлишини маълум қилди. «Бундан буён инвестиция дастурларини ҳокимларнинг ўзи маҳаллабай тамойили асосида ишлаб чиқади. Яъни, дастур вазирликда эмас, балки маҳалладан бошлаб шаклланади», — деди давлат раҳбари.

Ўзбекистоннинг энг даромадли банклари рўйхати маълум қилинди
15 ноябрь 2021, 18:17

Ўзбекистоннинг энг даромадли банклари рўйхати маълум қилинди

Учинчи чорак якунига кўра, деярли барча банкларнинг молиявий кўрсаткичлари ижобий даражада сақланиб қолди. Spot`нинг ёзишича, энг даромадли банклар учлигига фақат давлат иштироки юқори бўлган — Ўзсаноатқурилишбанк, Ўзмиллийбанк ва Ипотека банк кирган. 4 та тирожат банки эса зарар кўришда давом этмоқда.

Андижонда 6 киши зўрлаганини айтган аёл туҳмат учун жавобгарликка тортилди
15 ноябрь 2021, 17:56

Андижонда 6 киши зўрлаганини айтган аёл туҳмат учун жавобгарликка тортилди

Андижон туманида 6 нафар эркак томонидан дала шийпонида зўрланганини айтган 20 ёшли келин туҳмат қилганликда айбдор деб топилди. Суд унга 2 йил-у 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади. Ноябрдаги жиноят иши аппеляцияда ҳам кўриб чиқилган ва ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.

Жиззахда президент мактаби очилди
15 ноябрь 2021, 17:42

Жиззахда президент мактаби очилди

Жиззах вилоятида президент мактаби очилди. Мактабга 10 000 нафар номзод орасидан 144 нафар ўқувчи қабул қилинди. Ушбу мактаб 70,7 млрд сўм эвазига давлат бюджети ҳисобидан қурилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг