Қолипли нон эркин бозор нархи бўйича сотилади, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига эса «буханка» сотиб олиш учун компенсация тўланади.
Фарғона вилоятида беш ёшли қизчанинг ўлимига сабаб бўлган йигитга нисбатан айблов ҳукми эълон қилинди.
Кванжуда (Жанубий Корея) Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг хориждаги илк ваколатхонаси очилди.
Январь-августда Ўзбекистон экспорти ҳажми 8,6 млрд, импорт эса 12 млрд долларгача ошди. Ташқи савдо сальдоси — минус 3,4 млрд доллар.
Чилонзор тумани Ободонлаштириш бошқармаси ходими Шуҳрат Фатҳуллаевнинг иши жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг мажлиси ва суд тергови жараёнида кўрилганда айблов ноқонуний равишда эълон қилингани аён бўлди.
Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга ташрифини якунлаб, Минскка жўнаб кетди.
14 сентябрь куни Тошкентда Навоий номидаги ДАКТга элтувчи кўчалар вақтинча ёпилади.
2018 йил учун тасдиқланган Инвестиция дастурига мувофиқ боғчалар қурилиши, реконструкция қилиниши ва мукаммал таъмирланиши учун бюджетдан 771 миллиард сўм ажратилган.
Яширин овоз бериш натижаларига кўра, Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сенат аъзоси этиб сайланди.
Ўзбекистон билан КАИТЖ ўртасида имзоланган 30,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз битими доирасида 138 км автомобиль йўли ва 198 км сув таъминоти тармоғи қурилади.
2017 йилда ОТМлар контракт тўловларидан 1,2 трлн сўмга эга бўлди. Жорий йилда суперконтрактлар ҳисобига бу кўрсаткичнинг 1,8 трлн сўмга етиши кутилмоқда.
Муслима Нуриддинова ва Роза Қўзиева шаҳрида пауэрлифтинг бўйича Осиё ва Океания чемпионатида олтин медаль соҳиби бўлди.
14 сентябрдан «Тошкент-Нижний Новгород» йўналиши бўйича автобус қатнови йўлга қўйилди.
2018 йилнинг 7 ойи давомида Ўзбекистон фуқаролари Корея Республикасига, Россия Федерациясига, Туркияга ва Польшага ишлаш учун жўнаб кетди.
Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари МДҲ ўртасида армия қўл жанги биринчилиги чемпиони бўлди.
ТАТУ ва БДИРУ ўзбек-белорусь ахборот технологиялари факультети битирувчилари қўш дипломга эга бўлади.
Ўзбекистон фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Жиззах вилояти «Фориш» полигонида Ўзбекистон ҳамда Франция қуролли кучлари мутахассислари билан ҳамкорликда ҳарбий амалий тренинг машқлари ташкил этилмоқда.
Покистоннинг «MIDAS Group» компанияси ОАВ вакилларидан иборат делегация мавжуд қадамжо ва тарихий обидалар ҳақида фильм яратиш учун Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.
Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғойибназаров АҚШда профессионал рингдаги навбатдаги жангини ўтказади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг