Гулистонда Миллий гвардия ходимлари 3 нафар болани ис гази заҳарланишидан сақлаб қолди
1 ноябрь 2021, 18:47

Гулистонда Миллий гвардия ходимлари 3 нафар болани ис гази заҳарланишидан сақлаб қолди

Гулистон туманида Миллий гвардия ходимлари хонадонлардан бирида ис газидан захарланиш оқибатида карахт холда бўлган 3 нафар болани қутқариб қолди.

Мусулмонлар идораси Қашқадарёда қўлга олинган «жиҳодчилар» орасида имом-ноиб борлиги бўйича муносабат билдирди
1 ноябрь 2021, 18:45

Мусулмонлар идораси Қашқадарёда қўлга олинган «жиҳодчилар» орасида имом-ноиб борлиги бўйича муносабат билдирди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ДХХ томонидан Қашқадарё вилоятида «Жиҳодчилар» аъзоси сифатида гумон қилиниб, ушланган масжид имом-ноиби аслида бошқа касб эгаси эканлигини маълум қилди. «Ёлғон ёки тасдиқланмаган ахборотни тарқатиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлишини алоҳида таъкидлаймиз», — дейилади муносабатда.

Дунё миқёсида COVID-19 қурбонлари сони 5 миллиондан ошди
1 ноябрь 2021, 18:42

Дунё миқёсида COVID-19 қурбонлари сони 5 миллиондан ошди

1 ноябрь ҳолатига кўра дунё миқёсида COVID-19 қурбонлари сони 5 миллиондан ошди. Ҳисоб-китобларга кўра, бу 1950 йилдан бери урушларда ҳалок бўлганлар сонига тенг. COVID-19 тести ўтказиш имкониятининг чекланганлиги ҳамда одамлар уй шароитида тиббий ёрдамсиз ҳалок бўлаётгани сабабли бу рақамлар ҳақиқий ҳолатни акс эттирмаслиги мумкин.

«Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилиши давлат бюджети учун қўшимча харажат» — Бизнес-омбудсман
1 ноябрь 2021, 18:36

«Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилиши давлат бюджети учун қўшимча харажат» — Бизнес-омбудсман

Бизнес-омбудсман мутахассисининг таъкидлашича, шу йилнинг 9 ойида 1000 дан ортиқ мансабдор маъмурий жавобгарликка тортилиб, 225 тасига интизомий жазо қўлланилган. Судларга 28 млрд сўмлик даъво аризалар киритилган. «Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилиши давлат бюджети учун қўшимча харажат» — деди у.

Оксфорд луғати 2021 йил сўзини танлади
1 ноябрь 2021, 17:37

Оксфорд луғати 2021 йил сўзини танлади

Оксфорд луғати 2021 йил сўзи деб «вакцина» ёки «вакцинация» маъносини берувчи vax сўзни танлади. «Бу йилги муҳитни яхшироқ акс эттирувчи сўз йўқ», — дея таъкидлади луғат тузувчилари.

Октябрь ойида инфляция 1,3 фоизни ташкил қилди
1 ноябрь 2021, 17:29

Октябрь ойида инфляция 1,3 фоизни ташкил қилди

Октябрь ойида инфляция 1,3 фоизни ташкил этди. Ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 1,9 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,1 фоизга, пуллик хизматлар 0,5 фоизга қимматлашди.

Сўх аэропортига синов парвози амалга оширилди
1 ноябрь 2021, 17:10

Сўх аэропортига синов парвози амалга оширилди

Фарғона халқаро аэропортидан Сўх туманидаги янги аэропортга дастлабки синов парвози амалга оширилди. Humo Air авиакомпаниясига қарашли лайнер парвози 40 дақиқани ташкил қилди.

Ўзбекистон дунё армиялари рейтингида Марказий Осиё бўйича биринчи бўлди
1 ноябрь 2021, 16:31

Ўзбекистон дунё армиялари рейтингида Марказий Осиё бўйича биринчи бўлди

Дунё армиялари бўйича Global Firepower Index — 2021 рейтингида Ўзбекистон Қуролли кучлари 140 давлат ичидан 51 ўринни эгаллади. Мамлакат армияси Марказий Осиё бўйича биринчи ўринда.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
1 ноябрь 2021, 16:28

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 15,87 сўмга кўтарилиб, 10 690,08 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.

Намангандаги иккита ЙТҲда 3 киши вафот этди, яна 8 киши оғир тан жароҳати олди
1 ноябрь 2021, 15:58

Намангандаги иккита ЙТҲда 3 киши вафот этди, яна 8 киши оғир тан жароҳати олди

Наманган вилоятида Damas машинаси иштирокидаги йўл транспорт ҳодисасида 8 киши оғир тан жароҳати олди, икки йўловчи вафот этди. Яна бир ҳолатда эса Damas ҳайдовчиси 71 ёшли фуқарони йўлдан ўтаётганида уриб юборди.

Январь-сентябрь ойларида жисмоний шахсларнинг муаммоли кредитлари ҳажми 5,4 баробарга ўсди
1 ноябрь 2021, 15:50

Январь-сентябрь ойларида жисмоний шахсларнинг муаммоли кредитлари ҳажми 5,4 баробарга ўсди

Марказий банк таҳлилларига кўра, 2021 йилнинг 9 ойида жисмоний шахсларнинг муаммоли кредитлари (NPL) ҳажми 5,4 баробар ўсиб, 5,2 триллион сўмга етган. Шу билан бирга, кейинги ойларда банкларнинг кредит портфелининг сифати босқичма-босқич яхшиланмоқда.

Москва маъмурияти қурилиш майдонларида меҳнат мигрантларидан воз кечиш режасини ишлаб чиқади
1 ноябрь 2021, 15:41

Москва маъмурияти қурилиш майдонларида меҳнат мигрантларидан воз кечиш режасини ишлаб чиқади

Москва мэрияси қурилиш майдончаларида меҳнат мигрантларидан воз кечиш режасини тайёрлайди. Шаҳар маъмурияти маълумотларига кўра, меҳнат ресурслари танқислиги 40%га яқинлашган. Россия пойтахти расмийлари қурилишга камроқ, лекин уч-тўрт марта кўпроқ иш ҳақи билан яхшироқ малакага эга мутахассисларни жалб қилмоқчи.

«Ипак йўли» туризм университетига маданий мерос ихтисослиги қўшилмоқда
1 ноябрь 2021, 15:32

«Ипак йўли» туризм университетига маданий мерос ихтисослиги қўшилмоқда

«Ипак йўли» туризм университети маданий мерос ихтисослигига ҳам эга бўлади ва ШХТнинг туризм, маданий меросни бошқариш ва музейшунослик соҳаларида кадрлар тайёрловчи таянч ОТМга айланади. Шунингдек, университетнинг Тошкент филиали ташкил этилади.

Икки нафар вазир биринчи ўринбосари ва уч нафар вилоят ҳокими ўринбосари интизомий жазога тортилди
1 ноябрь 2021, 15:15

Икки нафар вазир биринчи ўринбосари ва уч нафар вилоят ҳокими ўринбосари интизомий жазога тортилди

Вазирлар Маҳкамаси тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни ўзлаштиришда масъулиятсизликка йўл қўйган икки нафар вазир биринчи ўринбосари ва уч нафар вилоят ҳокими ўринбосарига интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларига илк йўлланмани қўлга киритди
1 ноябрь 2021, 14:04

Ўзбекистон 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларига илк йўлланмани қўлга киритди

Ўзбекистонлик чанғичи Комилжон Тўхтаев 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво кескин совуқлашади
1 ноябрь 2021, 12:09

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво кескин совуқлашади

Ҳафтанинг ўртасигача Ўзбекистон бўйлаб +15…+17 даражагача илиқ об-ҳаво бўлади. Иккинчи ярмида эса республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати +3…+8 даражагача пасайиши кутилмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари Daryo мухбирини бўғиб, камерасини тортиб олмоқчи бўлгани айтилмоқда
1 ноябрь 2021, 11:55

«Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари Daryo мухбирини бўғиб, камерасини тортиб олмоқчи бўлгани айтилмоқда

«Ўзбекнефтгаз» раиси ўринбосари Мухтор Темиров 13-Қашқадарё сайлов округи матбуот маркази раҳбари Жаҳонгир Тўйчиевни ҳақоратлади, Daryo мухбири Отабек Қўлдошевга нисбатан эса куч ишлатди. Бунга пресс-тур вақтида ажратилган автобуснинг «олиб қўйилиши» сабаб бўлгани айтилмоқда. Компания матбуот хизмати муносабат билдирди.

Давлат Бобонов ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди
1 ноябрь 2021, 11:49

Давлат Бобонов ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Олимпия ўйинлари совриндори Давлат Бобонов дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди. Яккалик баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Пахта мавсумида меҳнат қонунчилигини бузган 65 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди
1 ноябрь 2021, 11:37

Пахта мавсумида меҳнат қонунчилигини бузган 65 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди

Пахта терими мавсумида мажбурий меҳнат бўйича ўтказилган мониторингда 65 нафар мансабдор шахсга жами 198 млн 450 минг сўм миқдорда маъмурий жарима тайинланди. Мажбурий меҳнатга йўл қўйганлиги учун 5 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди.

Эльмира Баситханова аёлнинг туғруқдан кейинги ўлимини яширишга уринганини рад этди
1 ноябрь 2021, 10:55

Эльмира Баситханова аёлнинг туғруқдан кейинги ўлимини яширишга уринганини рад этди

Ижтимоий тармоқларда соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова ССВ раҳбаридан туғруқдан кейин вафот этган аёлнинг ўлимини яширишга уринаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. У мазкур хабарни рад этиб, бу «вазиятни нотўғри талқин қилиш» деб ҳисоблашини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг