Йил охирига қадар Тошкент вилоятида 17 та кичик саноат зонаси ташкил этилади.
Тошкент метрополитени раҳбари йўловчилар оқимининг камайиши сабаблари ва янги станциялар қурилиши режалари тўғрисида сўзлаб берди.
Абдусаид Кўчимов Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) бош директори этиб тайинланди.
Бахтиёр Сайфуллаев маданият вазири бўлди, Озодбек Назарбеков вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Президент ҳудудларни ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди. Мамлакат секторларга ажратилди, уларнинг раҳбарларига муаммоларни ўз жойида ҳал этиш ваколати берилди.
Янги ўқув йилидан бошлаб 15 та ОТМда педагогик йўналишлар бўйича сиртқи бўлимлар очилади.
10 сентябрга қадар бутун Ўзбекистон бўйича 1235 та мактаб ярмаркаси фаолият кўрсатади.
ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Швейцариянинг янги тайинланган элчиси Оливье Шавни қабул қилди.
Оренбург вилоятидаги ЙТҲ натижасида ўн уч нафар Ўзбекистон фуқароси енгил жароҳат олган.
Актам Ҳаитов Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига раҳбар этиб тайинланди.
Президент Ўзбекистон Давлат консерваториясини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлади.
Пойтахт ҳокимияти чиқиндилар учун қутилар етишмаслиги муаммосини ҳал этишга киришди.
Қўқон, Марғилон ва Андижон ўртасида электропоезд ҳаракати йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилма инвестициялари банки президенти Цзинь Лицюнни қабул қилди.
Содиқжон Турдиев ЎзЛиДеП раиси лавозимини тарк этди. Бахтиёр Якубов партия раҳбари вазифасини бажарувчи бўлди.
Ўзбекистон бош вазири Чўлпон-Отадаги (Қирғизистон) ҳукуматлараро комиссия мажлисида иштирок этади.
Тикланиш ва тараққиёт фонди эркин иқтисодий зоналардаги инвестиция лойиҳаларига 100 млн долларлик кредит ажратади.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Латвиянинг Тошкентдаги элчиси миссиясини тамомлаётган Эдгарс Бондарсни қабул қилди.
Ўзбекистон миллий университети иккинчи олий таълимни олишни истаганлар учун сиртқи бўлим очди.
ТИВ хабар қилишича, четга чиқиш стикерларини бекор қилиш ва хорижга чиқиш паспортларини жорий этиш ҳақидаги қарор лойиҳалари тайёр ва идоралараро келишув босқичида турибди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг