Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди
21 октябр 2021, 21:09

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритилди. Ойбек Баракабаев ва Дониёржон Тожибоев ўн йил муддатга Олий суд судьяси лавозимига сайланди.

Дунё бўйлаб 100 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари коронавирусдан вафот этган — ЖССТ
21 октябр 2021, 20:26

Дунё бўйлаб 100 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари коронавирусдан вафот этган — ЖССТ

2021 йилнинг май ойига қадар дунё бўйлаб 100 мингдан ортиқ тиббиёт ходимлари COVID-19`дан вафот этишган. ЖССТ шифокорларни корорнавирусдан ҳимоя қилиш чораларини кучайтиришга чақирмоқда.

9 ойда хориждан Ўзбекистонга $5,7 млрд миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилган
21 октябр 2021, 19:17

9 ойда хориждан Ўзбекистонга $5,7 млрд миқдорида пул ўтказмалари амалга оширилган

Марказий банк маълумотларига кўра, январь-сентябрь ойларида хориждан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 5,7 млрд долларни ташкил этди. Пул ўтказмалари ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 34,2 фоизга ўсди.

Қашқадарёда 9 йил олдин содир этилган мудҳиш қотиллик фош этилди
21 октябр 2021, 18:08

Қашқадарёда 9 йил олдин содир этилган мудҳиш қотиллик фош этилди

Қашқадарёда 2012 йилда Nexia-2 ҳайдовчисини ўлдириб, далага кўмиб юборган шахслар жинояти фош этилди.

Хўжа Порсо масжиди иши тергов учун Бош прокуратурага юборилди
21 октябр 2021, 17:28

Хўжа Порсо масжиди иши тергов учун Бош прокуратурага юборилди

Фарғона вилояти ҳокимлиги Хўжа Порсо жоме масжидини бузиб қайта қуриш учун масъул идоралар хулосаси олинганини маълум қилди. Маданий мерос агентлиги эса лойиҳа таклифи Илмий-эксперт кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан рад этилганини қайд этди. Хўжа Порсо масжиди иши тергов учун Бош прокуратурага юборилди.

Ўзбекистон Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқига аъзо бўлди
21 октябр 2021, 17:06

Ўзбекистон Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқига аъзо бўлди

Марказий Осиёда биринчи бўлиб Ўзбекистон Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг аъзоси (умумий 92-аъзоси) бўлди.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
21 октябр 2021, 16:52

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 9,99 сўмга кўтарилиб, 10 692 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Марказий Банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдиргани бўйича изоҳ берди
21 октябр 2021, 16:38

Марказий Банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдиргани бўйича изоҳ берди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14% даражасида қолдирди. Ушбу қарор йил якунига қадар инфляция даражасини 10 фоизгача пасайтириш ва келгусида 5 фоизлик инфляцион таргетга эришиш мақсадида қабул қилинди. Бу йилги инфляциянинг ўзгаришига асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўзгариши сабаб бўлди.

«Одамлар мени тушунмаётган пайтда ғалабадан умидвор бўлишим мумкинми?» — Алишер Қодиров
21 октябр 2021, 16:09

«Одамлар мени тушунмаётган пайтда ғалабадан умидвор бўлишим мумкинми?» — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси номзоди тошкентлик сайловчилар учрашувда ғалабадан умидвор эмаслигини, бироқ, одамлар албатта ўзгаришини таъкидлади. «Одамлар мени тушунмаётган пайтда ғалабадан умидвор бўлишим мумкинми? Афсус билан айтиш керак, агар одамлар мени тушунмаётган бўлса менга овоз бермайди», — деди Алишер Қодиров. У сайлов кампанияси бошида президент сайловларида ғалаба қозониш ниятида эканлигини маълум қилганди.

Сенаторлар етим болалар ижтимоий таъминотидаги камчиликларни санаб ўтдилар
21 октябр 2021, 15:57

Сенаторлар етим болалар ижтимоий таъминотидаги камчиликларни санаб ўтдилар

Сенатда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ахборот тингланди. Сенаторлар коллеж ва ОТМларда болаларни ўқитиш учун китоблаб сотиб олишга субсидиялар ҳалигача ажратилмаганини қайд этдилар. Уларнинг фикрича, оилавий болалар уйларини ташкил этиш тўғрисидаги низомни янгилаш зарур.

«Толибон» Тожикистон билан чегарада мунтазам бўлинмаларни жойлаштиради — ОАВ
21 октябр 2021, 15:26

«Толибон» Тожикистон билан чегарада мунтазам бўлинмаларни жойлаштиради — ОАВ

Толиблар 150 га яқин жангчиларини тожик-афғон чегарасини қўриқлаш учун тайёргарликдан ўтказди. Таъкидланишича, улар Тахор аҳолисининг хавфсизлигини ҳам таъминлашади. «Биз ҳаракат аъзоларидан ва собиқ ҳукумат армияси ҳарбийларидан ташкил топган мунтазам армия тузмоқдамиз ва бошқа давлатнинг бостириб киришига йўл қўймаймиз», — деди «Толибон» бўлинмаларининг Мозори Шариф шаҳридаги қўмондони Мавлави Атаулла Омарий.

Икки ярим йилда транспорт соҳасида 358 шахс коррупцияда айбланган, жами 24 млрд сўм ўзлаштирилган
21 октябр 2021, 15:01

Икки ярим йилда транспорт соҳасида 358 шахс коррупцияда айбланган, жами 24 млрд сўм ўзлаштирилган

Сенаторлар 2019−2020 йиллар ва 2021 йилнинг биринчи ярмида транспорт соҳасидаги корхона ва ташкилотларнинг 375 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилгани, уларнинг 358 нафари коррупцияда айбланган. Ушбу жиноятлар ортидан 24 млрд маблағ талон-торож қилинган. Қолаверса, Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги 149 нафар ходим жиноят содир этган.

«Газ келажак авлодга мерос, уни ҳар хил шартномалар билан сотиб юбормаслик керак» — Шавкат Мирзиёев
21 октябр 2021, 14:21 10

«Газ келажак авлодга мерос, уни ҳар хил шартномалар билан сотиб юбормаслик керак» — Шавкат Мирзиёев

ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёев жиззахлик сайловчилар билан учрашувда мамлакат саноатида табиий газга талаб катталигини таъкидлади. «Газ келажак авлодга қоладиган бойлик, ҳар хил шартномалар билан сотиб юборавериш керак эмас», — деди давлат раҳбари.

Дўстлик боғи (Бобур) реконструкциядан сўнг очилди (фото)
21 октябр 2021, 14:21

Дўстлик боғи (Бобур) реконструкциядан сўнг очилди (фото)

Тошкентдаги Дўстлик боғи (собиқ Бобур боғи) реконструкциядан сўнг очилди. Расмийлар боғнинг, аҳоли талаб қилганидек, шовқинли аттракционларсиз, қулай ва сокин жой бўлиб қолишига ваъда беришди. Фото.

Непалдаги сел оқибатида 80 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
21 октябр 2021, 14:15

Непалдаги сел оқибатида 80 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Непалда уч кун мобайнида давом этаётган кучли ёмғир туфайли келиб чиққан кўчкилар ва сув тошқинлари оқибатида камида 88 киши ҳалок бўлди. 30 киши бедарак йўқолди.

«Менга 80 трлн сўм эмас, бир инсоннинг ҳаёти муҳимроқ» — президент коронавирус пандемияси давридаги харажатлар ҳақида
21 октябр 2021, 12:41 6

«Менга 80 трлн сўм эмас, бир инсоннинг ҳаёти муҳимроқ» — президент коронавирус пандемияси давридаги харажатлар ҳақида

Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемияси даврида аҳолининг саломатлигини сақлаш учун 80 трлн сўм сарфланганини маълум қилди. Давлат раҳбари аҳолини коронавирусга қарши эмланишга чақирди. Унинг айтишича, душанба куни мамлакатга гриппга қарши вакцина ҳам олиб келинмоқда.

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
21 октябр 2021, 12:35

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

2024 йилгача айрим турдаги газлама ва матолар импорт божидан озод қилинди
21 октябр 2021, 11:26

2024 йилгача айрим турдаги газлама ва матолар импорт божидан озод қилинди

Президент қарори билан 2024 йил 1 январгача сунъий мўйна, зиғирпоя ва сунъий толалардан тўқилган газламалар, шиша иплар ҳамда шиша толали матоларга импорт божи қўлланилмайди.

Дзюдочи Диёрбек Ўрозбоевда допинг аниқланди ва 3 йилга дисквалификация қилинди
21 октябр 2021, 11:02

Дзюдочи Диёрбек Ўрозбоевда допинг аниқланди ва 3 йилга дисквалификация қилинди

Ўзбекистонлик дзюдочи Диёрбек Ўрозбоевдан олинган допинг-синамада тақиқланган модда аниқланган. Спортчи 3 йил муддатга дисквалификация қилиниб, халқаро ва миллий тоифадаги мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Uzbekistan Airports хорижий авиакомпаниялар учун тарифларни пасайтирмоқда
21 октябр 2021, 11:02

Uzbekistan Airports хорижий авиакомпаниялар учун тарифларни пасайтирмоқда

Uzbekistan Airports хорижий авиакомпаниялар учун тарифлар ва тўловларни ўртача 15 фоизга пасайтирмоқда. Компаниянинг таъкидлашича, бу хорижий авиакомпанияларни жалб қилишга ва авиачипталар нархини пасайтиришга имкон яратади. Баҳорда тарифлар 27 фоизга пасайтирилган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг