Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
28 март 2022, 11:50

Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Март ойи охиригача республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат сешанба куни баъзи ҳудудларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат жанубда +25 даражагача кўтарилади.

Каттақўрғон шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими ходими пора билан ушланди
28 март 2022, 11:35

Каттақўрғон шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими ходими пора билан ушланди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими катта мутахассиси фуқарога уй олиш учун субсидия ажратиб бериш эвазига 1200 доллар пора олганликда гумон қилинмоқда. Тезкор тадбир давомида унинг ёнидан «марихуанна» ва уни истеъмол қилиш учун мўлжалланган мослама ҳам топилгани айтилмоқда.

Намангандан Олмаотага авиақатновлар йўлга қўйилади
28 март 2022, 11:25

Намангандан Олмаотага авиақатновлар йўлга қўйилади

Uzbekistan Airways Наманган — Олмаота — Наманган йўналиши бўйича янги авиақатновларни йўлга қўймоқда. Парвозлар ҳафтада икки марта амалга оширилади.

Сурхондарёда тадбиркор 220 минг доллар кредит маблағини ўзлаштирганликда гумонланмоқда
28 март 2022, 10:59

Сурхондарёда тадбиркор 220 минг доллар кредит маблағини ўзлаштирганликда гумонланмоқда

Музработ туманида корхона раҳбари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда айланма маблағини тўлдириш учун ажратилган 220 минг доллар кредит маблағини ўзлаштиришда гумон қилинмоқда. Унинг асл баҳоси 737,8 млн сўм бўлган бино нархини сунъий равишда ошириб, уни 2,5 млрд сўмга гаров таъминоти сифатида қўйгани ҳам аниқланди.

«Оскар-2022» мукофоти ғолиблари эълон қилинди
28 март 2022, 10:24

«Оскар-2022» мукофоти ғолиблари эълон қилинди

АҚШда «Оскар» мукофотининг 94-маросимида Уилл Смитт энг яхши актёр, Жессика Честейн эса йилнинг энг яхши актрисаси деб эълон қилинди. Энг яхши бадиий фильм номинациясида CODA эътироф этилди. «Дюна» фильми 6 та «Оскар» соҳиби бўлди.

Ўзбекистонга 2,1 млндан ортиқ Moderna вакцинаси келтирилди
28 март 2022, 10:14

Ўзбекистонга 2,1 млндан ортиқ Moderna вакцинаси келтирилди

Душанба куни Ўзбекистон COVAX дастури доирасида коронавирусга қарши яна 2,1 млн дозадан ортиқ Moderna вакцинасини қабул қилиб олди.

Тошкент халқаро инвестиция форумида $7,8 млрдлик шартнома ва битимлар имзоланди
28 март 2022, 09:45

Тошкент халқаро инвестиция форумида $7,8 млрдлик шартнома ва битимлар имзоланди

Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз якунига етди, унинг доирасида 7,8 млрд долларлик аниқ шартномалар ва инвестициявий битимлар пакети имзоланди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг маълум қилишича, қиймати 3,5 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга ҳам эришилган.

ЕТТБ Ўзбекистоннинг тўртта банкига 210 млн доллар кредит ажратади
27 март 2022, 17:11

ЕТТБ Ўзбекистоннинг тўртта банкига 210 млн доллар кредит ажратади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистоннинг тўртта банкига 210 млн доллар кредит ажратади. Ушбу маблағлар маҳаллий корхоналарга товар захираларини яхшироқ бошқариш ва узоқроқ муддатларда савдони режалаштириш мақсадида ажратилади.

Бу «рисклар» савдони эркинлаштирмаслик учун сунъий ўйлаб топилган қийинчиликлар — иқтисодчилар Галина Саидованинг сўзлари ҳақида
27 март 2022, 16:00

Бу «рисклар» савдони эркинлаштирмаслик учун сунъий ўйлаб топилган қийинчиликлар — иқтисодчилар Галина Саидованинг сўзлари ҳақида

Президент маслаҳатчиси ўринбосари Галина Саидованинг Ўзбекистонда савдони либераллаштиришдаги рисклар ҳақидаги сўзларига иқтисодчилар ўз муносабатини билдирди. «Мақолани 3 маротаба ўқисам ҳам иқтисодиётимизга либерализациянинг қандай рисклари мавжуд эканлигини тушунмадим», — деди Ботир Қобилов.

Самарқанд вилоятида 10 гектар ерни 250 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
27 март 2022, 15:24

Самарқанд вилоятида 10 гектар ерни 250 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқанд вилояти Нуробод туманида МЧЖ раҳбари жамият тасарруфидаги 10 гектар лалми ер майдонини 250 минг долларга сотмоқчи бўлиб, пулнинг 100 минг долларини олаяётган вақтда ушланди.

ДБҚ раҳбарияти ва қатор ҳудудий божхона бошқармаларида тайинловлар амалга оширилди
27 март 2022, 15:12

ДБҚ раҳбарияти ва қатор ҳудудий божхона бошқармаларида тайинловлар амалга оширилди

Давлат божхона қўмитаси раисига иккита ўринбосар, бешта ҳудудий божхона бошқармаси ҳамда «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексига раҳбарлар тайинланди. Шунингдек, олтита ҳудудий божхона бошқармалари бошлиқларига ўринбосарлар тайинланди.

Сирдарёда ДСБ бошлиғи ўринбосари тадбиркордан олган порасини қайтараётганда ушланди
27 март 2022, 13:54

Сирдарёда ДСБ бошлиғи ўринбосари тадбиркордан олган порасини қайтараётганда ушланди

Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари тадбиркордан жарима миқдорини камайтириб бериш учун 14,5 минг доллар пора олганликда айбланиб ҳибсга олинди. Шунингдек, Фарғона вилоятидаги туманлардан бирининг Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ҳам пора олаётганида ушланган.

Silk Avia авиакомпанияси учун 70 ўринли учта самолёт келиши кутилмоқда — Раъно Жўраева
27 март 2022, 10:42

Silk Avia авиакомпанияси учун 70 ўринли учта самолёт келиши кутилмоқда — Раъно Жўраева

Uzbekistan Airports раиси Раъно Жўраева янги ташкил этилаётган Silk Avia минтақавий авиакомпанияси бўйича айрим тафсилотларни очиқлади. Унинг сўзларига кўра, компания 40 га яқин йўналишда ички рейсларни йўлга қўяди. Биринчи босқичда 70 ўринли учта минтақавий самолёт келиши кутилмоқда.

Галина Саидова — савдони либераллаштиришда Ўзбекистон дуч келаётган хавф-хатарлар ҳақида
26 март 2022, 22:15

Галина Саидова — савдони либераллаштиришда Ўзбекистон дуч келаётган хавф-хатарлар ҳақида

Президент маслаҳатчиси ўринбосари Галина Саидова Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқи давомида Ўзбекистоннинг савдони либераллаштиришдаги ютуқларига тўхталиб ўтди. Шунга қарамасдан, у иш ўринларини яратиш, ташқи савдодаги дефицит, логистика ва интеграция билан боғлиқ тўртта хавфни айтиб ўтди. «Агар биз етарли даражада оддий бўлмаган мазкур тўртта муаммони ҳал қила олсак, ташқи савдо фаолиятини либераллаштиришнинг кейинги босқичи ҳақида гапиришимиз мумкин», — деди у.

Февраль ойи учун 18,4 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди — ДСҚ
26 март 2022, 22:12

Февраль ойи учун 18,4 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди — ДСҚ

Давлат солиқ қўмитаси февраль ойида харид чекини рўйхатдан ўтказган 183 мингдан ортиқ истеъмолчига 18,4 млрд сўм кешбэк тўлаб берилганини маълум қилди.

Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШда ўтган ҳарбий мусобақада ғолиб бўлди
26 март 2022, 17:11 1

Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШда ўтган ҳарбий мусобақада ғолиб бўлди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари Aбдурасул Туйғунов ва Aбдумалик Aбдураҳмонов AҚШнинг Миссисипи штатида бўлиб ўтган «Энг илғор жангчи-2022» мусобақасида ғолиб бўлди. Улар AҚШ Миллий гвардиясининг Махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари билан фитнес тест, 15 кг юк билан 20 кмга марш югуриш, артиллерия оловини бошқариш, ўқотар қуролларни ёйиш ва йиғиш, ўқ отиш ҳамда кутилмаган машқлар доирасида ўзаро куч синашди.

Қимматбаҳо металлар мавжуд ер участкалари аукцион орқали сотилади
26 март 2022, 16:12

Қимматбаҳо металлар мавжуд ер участкалари аукцион орқали сотилади

Ҳукумат қарорига кўра, қимматбаҳо металларни қазиб олиш учун рухсатномалар Давлат геология қўмитаси томонидан фақат Ўзбекистон резидентларига 3 йилга берилади. Бунда 5 гектаргача бўлган ер қаъри участкаси ҳар гектарига бошланғич 9,4 млн сўм нархида аукционга қўйилади. Рухсатнома олганлар иш бошлашдан олдин ҳокимият, Экология, ҳамда Саноат хавфсизлиги қўмиталарини хабардор қилиши лозим.

Тошкентда кузатилаётган шамол туфайли ҳайдовчилардан машиналарини дарахт тагида қолдирмаслик сўралди
26 март 2022, 13:54

Тошкентда кузатилаётган шамол туфайли ҳайдовчилардан машиналарини дарахт тагида қолдирмаслик сўралди

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Тошкентда кузатилаётган кучли шамол сабабли ҳайдовчилардан автомобилларини дарахтлар тагида қолдирмасликни сўрамоқда. Ўзгидромет маълумотларига кўра, шамол тезлиги 18−23 м/с гача кучайиши мумкин.

Харид чеки сабаб фуқароларни «самосуд» қилган шахсларга маъмурий чора кўрилди
26 март 2022, 13:16

Харид чеки сабаб фуқароларни «самосуд» қилган шахсларга маъмурий чора кўрилди

Тошкентнинг иккита туманида харид чеки берилмаганлиги учун дўконнинг QR-кодини сканер қилиб, «Soliq» мобил иловаси орқали мурожаат йўллаган харидорлар тадбиркорлар томонидан «самосуд» қилинди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилганини маълум қилди.

Фермерларга қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳар бир гектари учун 1 млн сўмдан субсидия берилади
26 март 2022, 12:46

Фермерларга қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳар бир гектари учун 1 млн сўмдан субсидия берилади

Президент қарори билан 2022−2023 йилларда синов тариқасида тупроқ унумдорлиги ва пахта ҳосилдорлигини оширган, суғоришнинг янги технологияларини жорий этган фермер ва кластерларга ҳар бир гектар ер учун 1 млн сўмдан субсидия ажратилади. Қолаверса, тупроқ унумдорлигини оширганлик ва эрозиядан муҳофаза қилганлик учун солиқ имтиёзлари ҳам берилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг