Ўзбекистон томонининг Amnesty International’дан яширадиган ёки муҳокама кун тартибидан олиб ташланадиган масалалари йўқлиги ташкилот вакиллари билан ТИВда бўлиб ўтган учрашувида қайд этилди.
Кекса ёшли эркак кишини кетма-кет ўтказиб юбормаган барча 15 ҳайдовчи жавобгарликка тортилди.
Абдулазиз Оққулов ва Фахриддин Давруков Давлат туризм қўмитаси раиси ўринбосарлари этиб тайинланди.
Янги ўқув йилидан ягона мактаб формаси жорий этилади. У Тошкент ва Сирдарёдаги икки мактабда синовдан ўтказилди.
Бекобод туманида коллеж ўқувчиси собиқ синфдошига пичоқ билан беш марта тан жароҳати етказиб, ўлимига сабабчи бўлди.
Янги ўқув йилидан бошлаб ОТМларнинг махсус сиртқи бўлимлари талабалари учун масофадан ўқитиш йўлга қўйилади.
15 май куни бўлиб ўтган Тошкент ва Хўжанд ўртасидаги биринчи автобус рейси ҳақида видео ва фоторепортаж.
Самарқанддаги 62-сонли махсус мактаб-интернатининг собиқ директори ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилгани учун ишдан бўшатилди.
Ҳукумат шаҳарларда рухсат берилган энг юқори тезликни 60 км/с гача пасайтирмасликка қарор қилди. Автомобилларда кундузги юриш чироқлари ва болалар ўриндиқлари — мажбурий бўлади.
Тошкент ИИББ патруль автомобили ичи ва ташқарисидаги жараёнларни ёзиб олувчи видерегистраторни синовдан ўтказмоқда.
Бош прокуратура йил бошидан буён ноқонуний муомаладаги 1,35 млн доллар ва 3,2 млрд сўмни олиб қўйди.
Ўзбекистон мактабларида ўқув йили тугашига бағишланган тадбирлар 11 йиллик таълимга ўтилгани муносабати билан янгича шаклда ўтказилади.
Ўзбекистонда қамоқхоналарнинг тўлганлик даражаси 80 фоиз, вояга етмаганлар учун колонияларда — 20 фоиз, деди Акмал Саидов.
Ҳар йили ОТМларга 600 мингдан зиёд ёшлар кира олмайди. Mirzo Ulugbek Innovation Center мана шу мақсадли аудитория билан ишлашни мўлжалламоқда, деди марказ директори Фарҳод Ибрагимов.
Чироқчи туманидаги ўқиш учун шароитлари бўлмаган мактаб филиали ўқувчилари бошқа бинога жойлаштирилди.
Тошкентда «Мовий гумбазлар» ресторани жойлашган хиёбон ободонлаштирилади.
Келгуси икки йилда Ўзбекистонда 49 та кинотеатр қурилади, уларнинг 12 таси ёзги бўлади.
Ўзбекистон президенти ва Россия мудофаа вазири ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди.
Суд Самарқанд вилоятида ўқитувчи Диана Еникеевани уриб юборган ҳайдовчига нисбатан чиқарилган ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.
Ички ишлaр вaзирлигидa aлoҳидa xoтин-қизлaр бўлинмaлaрини ташкил этиш ҳамда aёллaр йўл-пaтруль вa сaйёҳлик xизмaтлaрини йўлга қўйиш тaклиф қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг