Тошкентда метро яқинидаги бир неча дўконларда ёнғин чиқди (фото, видео)
15 январь 2024, 16:30

Тошкентда метро яқинидаги бир неча дўконларда ёнғин чиқди (фото, видео)

Сергели туманида метронинг «Қипчоқ» ва «Турон» бекатлари яқинидаги бир нечта енгил конструкцияли дўконларда ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмади, деб хабар берди ФВВ. «Тошкент метрополитени» ёнғин метро тизимига таъсир кўрсатмаганини билдирди.

Жапаров: Депутат Жамғирчиев «Салимбой»дан ««икки дўст»ни йўқ қилишни» сўраган
15 январь 2024, 16:29

Жапаров: Депутат Жамғирчиев «Салимбой»дан ««икки дўст»ни йўқ қилишни» сўраган

Қирғизистон раҳбари Садир Жапаровнинг айтишича, «Салимбой» билан учрашиш учун ўзбек-қирғиз чегарасини ноқонуний кесиб ўтган депутат Эмил Жамғирчиев ундан «икки дўстни» йўқ қилишга ёрдам беришни сўраган. Қирғизистон матбуотининг қайд этишича, мамлакатда президент ва МХДҚ раҳбари шундай чақирилади.

Навоийда иккита машина тўқнашиши оқибатида икки йўловчи вафот этди
15 январь 2024, 15:11

Навоийда иккита машина тўқнашиши оқибатида икки йўловчи вафот этди

Навоийда Volkswagen ID6 машинаси қизил чироқда тўхтаб турган Matiz`га келиб урилди. Оқибатда Matiz`нинг орқа ўриндиғида бўлган 2 нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди.

Ўзбекистонда Eltech Industrial технопарки ташкил этилади
15 январь 2024, 15:02

Ўзбекистонда Eltech Industrial технопарки ташкил этилади

Оҳангарондаги технопарк негизида Eltech Industrial технопарки ташкил этилмоқда. Мақсад — «янги турдаги электротехника маҳсулотлари ва уларнинг бутловчи қисмларини ўзлаштириш». Шунингдек, Сурхондарёда 2 гектар қишлоқ хўжалиги ер майдони ошхона ҳаво тортиш қурилмалари ишлаб чиқариш учун ажратилади.

Чироқчи тумани ҳокимига ҳайфсан берилди
15 январь 2024, 14:40

Чироқчи тумани ҳокимига ҳайфсан берилди

2023 йил август ойидан буён Қашқадарёнинг Чироқчи туманига ҳокимлик қилиб келаётган Файзулла Юсуповга нисбатан ҳайфсан жазоси қўлланди. Вилоят ҳокимлиги унинг топшириқлар ижросида назоратни сусайтиргани ва камчиликларга йўл қўйганини билдирди.

Хорижий товарларнинг давлат харидларидаги иштирокига чекловлар кучайтирилиши режалаштирилмоқда
15 январь 2024, 13:32

Хорижий товарларнинг давлат харидларидаги иштирокига чекловлар кучайтирилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистон ҳукумати хорижий товарларнинг (ҳозирда 520 дан ортиқ товарга тақиқ қўйилган) давлат харидларида иштирок этишига чекловларни кучайтиришни ва маҳаллий компанияларга, жумладан, электротехника ишлаб чиқарувчиларга кўпроқ имтиёзлар беришни режалаштирмоқда.

«Тайван — Хитойнинг ажралмас қисми» — Ўзбекистон ТИВ Тайвандаги президентлик сайлови ҳақида
15 январь 2024, 12:56

«Тайван — Хитойнинг ажралмас қисми» — Ўзбекистон ТИВ Тайвандаги президентлик сайлови ҳақида

Тайванда ўтган президентлик сайловида ҳукмрон партия номзоди Лай Циндэ ғалаба қозонди. Ўзбекистон ТИВ жараёнга муносабат билдириб, мамлакат «Ягона Хитой» тамойилини қатъий қўллаб-қувватлаши ва Тайван Хитойнинг ажралмас қисми эканини таъкидлади.

Тошкентдаги яна бир кафеда ёнғин содир бўлди
15 январь 2024, 12:49

Тошкентдаги яна бир кафеда ёнғин содир бўлди

Душанбага ўтар кечаси Юнусобод туманида жойлашган кафе ёниб кетди. Вафот этганлар ва жабрланганлар йўқ. Икки кун аввал Миробод туманидаги кафелардан бирида ёнғин содир бўлиб, 3 киши жароҳатланган эди.

Испаниянинг Santander банки Ўзбекистонда ваколатхонасини очиши мумкин
15 январь 2024, 12:10

Испаниянинг Santander банки Ўзбекистонда ваколатхонасини очиши мумкин

Испаниядаги Santander банкининг минтақавий менежери Давид Плаза Ўзбекистон банк хизматлари бозорига киришга қизиқиш билдирди. Шунингдек, банк Ўзбекистонга 500 млн доллар миқдорида кредит маблағларини ажратишга тайёрлигини маълум қилди.

Бухорода боласини бешикка боғлаганча калтаклаб келган аёлга нисбатан жиноят иши очилди
15 январь 2024, 12:04

Бухорода боласини бешикка боғлаганча калтаклаб келган аёлга нисбатан жиноят иши очилди

Шофиркон туманида аёл 5 ёшли боласини 1,5 йилдан ортиқ вақт давомида бешикка боғлаган ҳолда калтаклаб, қийнаб келгани аниқланди. Ҳолат болалар омбудсмани назоратига олиниб, жиноят иши қўзғатилди.

Ҳафта бошида қор ва ёмғир ёғади, чоршанбадан ёғингарчилик тўхташи кутилмоқда
15 январь 2024, 11:30

Ҳафта бошида қор ва ёмғир ёғади, чоршанбадан ёғингарчилик тўхташи кутилмоқда

Душанба ва сешанба кунлари ҳаво совиб, ҳудудларда қор ва ёмғир ёғади. Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғли жойларида қор кўчиши хавфи бор. Чоршанбадан иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, ҳарорат аста-секин кўтарилиб, кундузи +8…+13 даража илиққача юқорилайди.

Жиззахда электр таъминоти корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
15 январь 2024, 10:38

Жиззахда электр таъминоти корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди

Бахмал туманида электр таъминоти корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди. У ҳамкасби билан носоз жойни аниқлаш мақсадида текширув олиб бораётган бўлган.

Украина ва Британия хавфсизлик битимини имзолади
15 январь 2024, 10:17

Украина ва Британия хавфсизлик битимини имзолади

Буюк Британия G7 давлатларидан биринчи бўлиб Украина билан хавфсизлик бўйича битим тузди. Британиянинг ушбу ҳужжатда келтирилган мажбуриятлари Украина НАТОга қўшилгунча ўз кучида қолади, деди Украина президенти.

«Бир марталик эмас, узоқ муддатли ечимлар керак». Фаоллар тоза ҳаво сўраб флешмоб уюштирди (фото)
14 январь 2024, 22:09

«Бир марталик эмас, узоқ муддатли ечимлар керак». Фаоллар тоза ҳаво сўраб флешмоб уюштирди (фото)

Фаоллар ва блогерлар Тошкент марказида аҳоли ва ҳукумат эътиборини экологик муаммолар, хусусан, ҳаво сифати ёмонлигига қаратиш учун #tozahavokerak ҳештеги остида флешмоб ўтказди. Улар расмийлардан бир марталик эмас, балки узоқ муддатли ва кенг қамровли ечимларни кутаётганини билдирди. Фото.

Самарқанддаги «Зарафшон» миллий табиат боғида ёнғин содир бўлди
14 январь 2024, 17:57

Самарқанддаги «Зарафшон» миллий табиат боғида ёнғин содир бўлди

Самарқанд вилоятидаги «Зарафшон» миллий табиат боғи ҳудудида ёнғин содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, зарар миқдори 120,7 млн сўмни ташкил этмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Қозоғистонда носоз автобусда қолиб кетган 55 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди
14 январь 2024, 13:29

Қозоғистонда носоз автобусда қолиб кетган 55 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 55 нафар Ўзбекистон фуқароси носоз автобусдан эвакуация қилинди. Улар Тошкентдан Қозон (Россия) томонга ҳаракатланаётган бўлган.

Ўзбекистонга маиший техника импорт қилишда ишлаб чиқарувчининг дилери бўлиши шартлиги белгиланди
14 январь 2024, 10:42

Ўзбекистонга маиший техника импорт қилишда ишлаб чиқарувчининг дилери бўлиши шартлиги белгиланди

1 февралдан Ўзбекистонга музлаткич, радиатор, чангюткич, кир ювиш машинаси, телевизор ва бошқа жиҳозларни олиб киришда ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакиллари ёки расмий дилерлари бўлиши талаб қилинади. Улар, шунингдек, хизмат кўрсатишлари ҳам керак бўлади.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон Сурия билан дуранг ўйнади
14 январь 2024, 08:15 1

Осиё Кубоги: Ўзбекистон Сурия билан дуранг ўйнади

Ўзбекистонлик футболчилар Осиё Кубоги гуруҳ босқичини Сурия билан ўйиндаги голсиз дуранг билан бошлади (статистика, фото).

Президент: «Одамларнинг янгилик ва таҳлилларга бўлган эҳтиёжини тўлдирмасак, буни бошқалар қилади» (видео)
13 январь 2024, 23:31

Президент: «Одамларнинг янгилик ва таҳлилларга бўлган эҳтиёжини тўлдирмасак, буни бошқалар қилади» (видео)

Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида одамларнинг янгилик ва таҳлилий маълумотларга бўлган эҳтиёжи тўлдирилмаса, буни бошқа мамлакатлардаги манбалар амалга оширишини айтди. «Бунга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди», — деди у. Видео.

Президент ҳарбий хизматчиларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади
13 январь 2024, 19:59

Президент ҳарбий хизматчиларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади

Ўзбекистон президенти Қуролли кучлар ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчиларга табрик йўллади. У «ҳозирги ўта мураккаб вазиятда» мамлакат хавфсизлиги ва манфаатларини ишончли таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг