UzAuto Motors янгиланган Tracker ва Onix нархларини эълон қилди
25 май 2023, 09:43

UzAuto Motors янгиланган Tracker ва Onix нархларини эълон қилди

UzAuto Motors Chevrolet Tracker ва Onix автомобилларининг янгиланган комплектациялари учун шартнома беришни бошлашини эълон қилди.

«Ҳар бир мактаб битирувчиси меҳр ва эътиборда бўлади» — президент
25 май 2023, 09:38

«Ҳар бир мактаб битирувчиси меҳр ва эътиборда бўлади» — президент

Ўзбекистон президенти мактаб битирувчиларига йўллаган табригида уларнинг ҳар бири «эл-юртнинг меҳр ва эътиборида бўлишини» таъкидлади. У ёшларни «тинимсиз ўқиб, замонавий билимларни эгаллашга, мунтазам тажриба оширишга ва мақсад сари дадил ҳаракат қилишга» чақирди.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками Аида Хасанова вафот этди
24 май 2023, 22:49

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками Аида Хасанова вафот этди

Таниқли қиличбоз, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками Аида Хасанова 39 ёшида вафот этди. Бир кун олдин у хусусий клиникада косметологик жарроҳлик амалиётини ўтказган, шундан сўнг аҳволи оғирлашган.

24 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
24 май 2023, 22:00

24 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Сингапур президентининг Шавкат Мирзиёев билан учрашуви тафсилотлари, танишини пичоқ уриб ўлдириб қўйган 19 ёшли йигит, қизлар ётоқхонасига яширин камера ўрнатганлар жаримага тортилгани, хорижда тузиладиган 56 та сайлов участкаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Россиянинг МДҲдаги геосиёсий роли «емирилмоқда» — Moody’s
24 май 2023, 20:58 1

Россиянинг МДҲдаги геосиёсий роли «емирилмоқда» — Moody’s

Украинадаги уруш ва санкциялар туфайли Россиянинг МДҲдаги роли «емирилмоқда». Бу РФнинг иқтисодий таъсири кучлилигича қолаётган бўлишига қарамасдан, айниқса Марказий Осиёда геосиёсий альянсларнинг ўзгаришига олиб келади, деб ёзмоқда Moody’s.

Masdar Қашқадарёда қуёш электр станциясини қуриш бўйича тендерда ғолиб чиқди
24 май 2023, 19:56

Masdar Қашқадарёда қуёш электр станциясини қуриш бўйича тендерда ғолиб чиқди

Қашқадарёда қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ва фойдаланиш бўйича ўтказилган тендернинг дастлабки ғолиби эълон қилинди. ФЭС БААнинг Masdar компанияси томонидан барпо этилади.

Changi Airports янги Тошкент аэропортининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда ёрдам беради
24 май 2023, 19:44

Changi Airports янги Тошкент аэропортининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда ёрдам беради

Сингапурнинг Changi Airports International компанияси янги Тошкент аэропорти қурилишининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда ёрдамлашади, шунингдек, мавжуд аэропорт фаолиятини оптималлаштириш бўйича маслаҳатлар беради.

Қозоғистон Россияга товарлар экспорти устидан назоратни кучайтиради
24 май 2023, 19:02

Қозоғистон Россияга товарлар экспорти устидан назоратни кучайтиради

Қозоғистон Ғарб санкцияларини бузмаслик учун Россияга товарлар экспорти устидан назоратни кучайтирмоқчи. Аввалроқ журналистлар Қозоғистондаги компаниялар орқали Россияга РФнинг Украинадаги армияси эҳтиёжлари учун дрон ва микрочиплар ташилаётгани тўғрисидаги суриштирувни эълон қилган эди.

Uzum экотизими тўртта «Йил бренди-2022» мукофотига сазовор бўлди
24 май 2023, 19:00

Uzum экотизими тўртта «Йил бренди-2022» мукофотига сазовор бўлди

«Йил бренди-2022» мукофоти доирасида Uzum экотизимининг брендлари тўртта мукофотни қўлга киритди, улардан иккитасини Uzum Market маркетплейси ютиб олди.

Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида 7 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди
24 май 2023, 17:55

Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида 7 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди

Шавкат Мирзиёев ва Ҳалима Яқуб ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди ва 7 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди. Саммит якунида президентлар Фахрий меҳмонлар хиёбонида арча экди.

Ўзбекистон ва Сингапур президентлари давлат бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлаш масаласини муҳокама қилди
24 май 2023, 17:37

Ўзбекистон ва Сингапур президентлари давлат бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлаш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси негизида ташкил этилган қўшма таълим маркази доирасида Сингапур тажрибаси жорий этилади. Музокараларда Ўзбекистон ва Сингапур президентлари томонидан шу ва бошқа мавзулар муҳокама қилинди.

Тошкентда 19 ёшли ўқувчи танишини пичоқлаб ўлдириб қўйди
24 май 2023, 16:51

Тошкентда 19 ёшли ўқувчи танишини пичоқлаб ўлдириб қўйди

Олмазор туманида 19 ёшли мактаб ўқувчиси танишини пичоқлаб ўлдирди. Воқеага уларнинг телефон талашиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Қўқон педагогика институтида қизлар ётоқхонасига яширин камера ўрнатганлар жаримага тортилди
24 май 2023, 16:24

Қўқон педагогика институтида қизлар ётоқхонасига яширин камера ўрнатганлар жаримага тортилди

Қўқон давлат педагогика институтида қизлар ётоқхонасига камера ўрнатилгани сабабли маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилган проректор (4,5 млн сўм) ва 3 ходимга (3 млн сўмдан) жарима тайинланди. Аввалроқ уларнинг барчаси ишдан олинганди.

МСК хорижда 56 та сайлов участкаси тузилишини маълум қилди
24 май 2023, 15:44

МСК хорижда 56 та сайлов участкаси тузилишини маълум қилди

Марказий сайлов комиссияси президент сайлови учун 56 та сайлов участкаси тузиш тўғрисида қарор қабул қилди. Хусусан, АҚШ, БАА, Германия, Қирғизистон, Туркияда — 2 тадан; Қозоғистон ва Хитойда — 3 тадан; Россияда — 7 та сайлов участкалари тузилади. Улар Тошкентдаги 14-округга бириктирилади.

Олмалиқда Damas уриб кетган ўқувчи қизлардан бири вафот этди
24 май 2023, 15:09

Олмалиқда Damas уриб кетган ўқувчи қизлардан бири вафот этди

15 май куни светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетган Damas ҳайдовчиси томонидан уриб кетилган икки ўқувчи қиздан бири вафот этди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, иккинчи қиз даволанмоқда ва яқин орада уйига рухсат берилади.

Ўзбекистонда газ, электр ва кўмир қазиб олиш 2022 йилги кўрсаткичлардан пастлигича қолмоқда
24 май 2023, 15:07

Ўзбекистонда газ, электр ва кўмир қазиб олиш 2022 йилги кўрсаткичлардан пастлигича қолмоқда

Январь-апрель ойларида Ўзбекистонда газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,5 фоизга, апрелда эса 8,1 фоизга камайди. 4 ой давомида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 4 фоизга, кўмир 7,4 фоизга тушди. Йил бошидан бери нефть қазиб олиш 4,3 фоизга ўсди, бироқ апрелда пасайиш кузатилди.

Фото: Сингапур президентини кутиб олиш маросими
24 май 2023, 14:34

Фото: Сингапур президентини кутиб олиш маросими

24 май куни Кўксарой қароргоҳида Сингапур раҳбари Ҳалима Яқубни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.

«Сўнгги қўнғироқ» тадбирида ўқувчиларга вальс тушиш тақиқланмаган — вазирлик
24 май 2023, 13:09

«Сўнгги қўнғироқ» тадбирида ўқувчиларга вальс тушиш тақиқланмаган — вазирлик

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 25 май куни бўлиб ўтадиган «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида мактабларда вальс тушиш тақиқлангани ҳақидаги маълумотни рад этди. Вазирлик бу қарорни мактаб маъмуриятларининг ўзлари қабул қилган бўлиши мумкинлигини истисно этмади.

Остонада Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш бўйича тендер: Дастлабки ноқонуний тендер ғолиби яна ютиб чиқди
24 май 2023, 11:09 1

Остонада Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш бўйича тендер: Дастлабки ноқонуний тендер ғолиби яна ютиб чиқди

Ўзбекистон Бадиий академияси Алишер Навоий ҳайкалини Остона шаҳрида ўрнатишга оид тендерни қайтадан ўтказди. Унда илк тендерда ноқонуний равишда ғолиб бўлган компания яна ютиб чиқди. Антикоррупция агентлиги биринчи тендерда манфаатлар тўқнашуви ва бошқа қонунбузарликларни аниқлаганди.

Самарқанддаги бузилиши белгиланган 12 қаватли бинода қаҳвахона ишлаётгани аниқланди
24 май 2023, 11:08

Самарқанддаги бузилиши белгиланган 12 қаватли бинода қаҳвахона ишлаётгани аниқланди

Самарқанд туманида 10 йил давомида ноқонуний қуриб келинган 12 қаватли бинони 2022 йилда сейсмик ҳолати ва бошқа талабларга жавоб бермагани учун бузиш бўйича суд қарори берилган. Шунга қарамай, у ерда қаҳвахона ишлаётгани аниқланди ва МИБга қарор ижросини таъминлаш бўйича хат йўлланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг