Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида диний йиғинда юз берган тиқилинчда камида 121 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши жароҳат олди. Қурбонларнинг кўпчилигини аёллар ташкил этди.
Парижда ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар делегациясини кузатиш маросимида терма жамоа байроқдорларига давлат байроғи топширилди, шунингдек, жамоанинг расмий либоси ҳам тақдим этилди. Фото.
Бағдод туманида эркак Катта Фарғона каналига чўмилиш мақсадида тушиб, чўкиб кетди. Унинг жасади орадан 3 кун ўтиб каналнинг Ўзбекистон туманидан ўтган қисмида топилди.
Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегара ҳудудида яширин туннель аниқланиб, жиноий гуруҳ аъзоларидан Ҳиндистонда чиқарилган 1 млрд сўмлик дори воситалари олиб қўйилди. Узунлиги 310 метр бўлган туннелда ҳаво вентиляцияси, ёритиш тизими, юк арава ва арқонлар борлиги аниқланди (+ видео).
Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг 6−7-даҳаларида магистраль сув қувурининг ёрилиши оқибатида кўчаларни сув босди. Ҳудуднинг бир қисми сув таъминотисиз қолмоқда. Йўл ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Ўзбекистонда 1 сентябрдан ҳар қандай юридик шахс томонидан йўллар, тротуарлар ва бошқа йўл инфратузилмаси объектларида қурилиш ишларини олиб бориш, таъмирлаш, бузиш, қазиш, ўзгартириш ёки реконструкция қилиш фақатгина тегишли рухсатнома олингандан сўнг амалга оширилади.
Япония Ўзбекистонга қиймати 6 млн доллардан ортиқ бўлган яна тўртта тиббий мобил контейнер етказиб беради. Улар компьютер томографияси, ультратовуш, рентген ва бошқа ускуналар учун сканерлар билан жиҳозланган ва мамлакатнинг исталган нуқтасига жойлаштириш мумкин.
Бухорода оилалари келишуви асосида 16 ёшли бола ва 17 ёшли қизнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтгани аниқланди. Болалар омбудсмани уларнинг ота-оналарини маъмурий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.
АҚШ Меҳнат вазирлиги мамлакатда илк бор ишчиларни аномал иссиқдан ҳимоя қилиш бўйича стандартларни таклиф қилди. Агар у тасдиқланса, иш берувчилардан иссиқ ҳарорат билан курашиш режаларига эга бўлиш ва ишчиларга соя ҳамда сувдан фойдаланиш имкониятини бериш талаб қилинади.
Урганч ҳокимлиги ерини бериш комиссияси мансабдорлари, хусусан, қурилиш бўлими собиқ бошлиғига нисбатан жиноят иши очилди. Улар 1,5 га экин майдонини савдо шохобчаси қуриш учун ажратиб берган. Шунингдек, 15 минг кв. м. қишлоқ хўжалиги ерида турар жой қуришга рухсат бериб, 756 млн сўм зарар етказган.
Исроил ҳарбий раҳбарияти снарядлар тақчиллиги шароитида, ҳатто ҲАМАС ҳозирча ҳокимиятда қолса ҳам, Ғазода сулҳ тузиш тарафдори, деб ёзди New York Times. Бу, ҳарбийларга кўра, гуруҳ қўлидаги гаровга олинганларни озод қилишнинг энг яхши йўли бўлади.
Ўзбекистонда энди янги ҳайдовчилик гувоҳномаларини онлайн тарзда олиш мумкин (илгари фақат алмаштириш мумкин эди). Ҳужжатни энг яқин Давлат хизматлари марказидан олиш ёки почта орқали уйга буюртма қилиш мумкин.
2024 йилда газ субсидиясига 9,5 трлн сўмдан кўп бўлмаган маблағ ажратилган, бироқ унинг 85 фоизи биринчи чоракда ўзлаштириб бўлинди, деди ҳукумат аъзоларининг сўзларига таянган депутат Дониёр Ғаниев. Аммо унда субсидиялар ҳажми ва ижтимоий соҳада ўзлаштирилмаган харажатларга оид саволлар туғилган.
Париж-2024 Олимпия ўйинларида боксчи Абдумалик Халоков ва қиличбоз Зайнаб Дайибекова Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари бўлади. Ғолибларга Токиодаги каби олтин медаль учун $200 минг, кумуш учун $100 минг, бронза соҳибига эса $50 минг берилади. Спортчилар 7Saber бренди остидаги формада қатнашади.
Ўзбекистонда тунги вақтда фуқароларнинг осойишталиги ҳамда нормал дам олишини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Бу учун жарима фуқаролар учун БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдорларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача этиб белгиланмоқда.
Шавкат Мирзиёев 3−4 июль кунлари амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади ва ШҲТ давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Ташриф доирасида хорижий делегация раҳбарлари билан учрашув ҳам ўтказилади.
Гулистон шаҳри электр таъминоти корхонаси бошлиғи 90 млн сўм пора олишда гумонланмоқда. У тадбиркорнинг электр таъминотидаги 200 млн сўмдан ортиқ қарздорлигини камайтириб беришни ваъда қилган.
Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашининг депутати этиб сайланди.
ДХХ Тахиатош, Бўстон ва Бўка туманлари ҳокимлари ўринбосарларини пора олишда гумонлаб қўлга олди. Хусусан, Тахиатош ҳокими ўринбосари фуқарога ҳокимлик балансидаги бузилишга тушган уйни фуқарога расмийлаштириб бериш эвазига 35 млн сўм талаб қилган.
Пойтахт автобусларида йўловчилар кундузи транспортда кондиционерлар ўчиқлигидан шикоят қилмоқда. «Газета.uz» совитиш тизими қайси соатлар оралиғида ишлаши, салондаги ҳарорат қандай бўлиши ва тартиб қоидаси бузилганда йўловчилар қаерга мурожаат қилиши мумкинлигига аниқлик киритди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг