Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари Сианда инвестиция лойиҳалари ва савдо ҳажмини оширишни муҳокама қилди
18 май 2023, 20:20

Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари Сианда инвестиция лойиҳалари ва савдо ҳажмини оширишни муҳокама қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва ХХР раиси Си Цзиньпин Хитойнинг камбағалликка қарши кураш тажрибасини мамлакатда татбиқ этиш, қайта тикланадиган энергия манбалари, хусусан, қуёш панеллар ишлаб чиқариш, электромобиль заводларини ишга туширишдаги ҳамкорлик каби масалаларни муҳокама қилди.

Тошкентдаги мактаблардан бирининг биносида ўқувчини илон тишлаб олди
18 май 2023, 19:46

Тошкентдаги мактаблардан бирининг биносида ўқувчини илон тишлаб олди

Тошкентдаги 348-сонли мактаб (собиқ Тошкент вилоятига қарашли, коллектор ёнида жойлашган) биносида 6-синф ўқувчисини сув илони тишлаб олди. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилган, шундан сўнг у ўқишга қайтган.

«Ўзбекнефтгаз» 2024 йилда Озарбайжонда учта конни ўзлаштиришни бошлашни режалаштирмоқда
18 май 2023, 19:34

«Ўзбекнефтгаз» 2024 йилда Озарбайжонда учта конни ўзлаштиришни бошлашни режалаштирмоқда

«Ўзбекнефтгаз» SOCAR билан биргаликда 2024 йилда Озарбайжонда учта углеводород конини ўзлаштиришни бошлашни режалаштирмоқда. SOCAR`нинг эса Ўзбекистондаги қидирув ишларида иштирок этиши кутилмоқда.

Қарийб 2 трлн сўмлик қуёш панелларини ўрнатиш бўйича танлов бекор қилинди. Сабаблар
18 май 2023, 16:00

Қарийб 2 трлн сўмлик қуёш панелларини ўрнатиш бўйича танлов бекор қилинди. Сабаблар

Энергетика вазирлиги қуёш панелларини ўрнатиш бўйича танлов натижаси бекор қилинганини билдирди. Қарийб 2 трлн сўмлик танловнинг барча — 6 та лотида иккита компания ғолиб чиққан. Танлов нотўғри ташкил этилгани учун энергетика вазири ички текширув эълон қилди.

Ўзбекистон Боку портида ўз терминалини очишни режалаштирмоқда
18 май 2023, 15:59

Ўзбекистон Боку портида ўз терминалини очишни режалаштирмоқда

Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Боку портида ўз терминалини очишни режалаштирмоқда. Ҳозирда товарларни сақлаш учун мазкур порт ҳудудида омбор инфратузилмасини яратиш ишлари олиб борилмоқда.

Украина ва Россиянинг «дон битими» икки ойга узайтирилди
18 май 2023, 15:57

Украина ва Россиянинг «дон битими» икки ойга узайтирилди

Украина донини Қора денгиз портларидан олиб чиқиш бўйича битим яна 60 кунга узайтирилди. Украина, Россия, Туркия ва БМТ томонидан тузилган битимнинг амал қилиш муддати 18 майда тугади.

Фуқароларнинг банк карталаридан фирибгарлик йўли билан пул ечиб олган шахслар ушланди
18 май 2023, 15:21

Фуқароларнинг банк карталаридан фирибгарлик йўли билан пул ечиб олган шахслар ушланди

ИИВ Киберхавфсизлик маркази ўзини Сlick тўлов тизимининг хавфсизлик хизмати ходимлари сифатида таништириб, фуқароларнинг банк карталаридан пул ечиб олган бир неча шахсни аниқлади.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга келди
18 май 2023, 15:15

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов қозоғистонлик ҳамкасби Руслан Жақсилиқовни қабул қилди. Томонлар ҳарбий соҳада ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича таклифлар билдиришди ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилишди.

Ўзбекистондаги музей ва кўргазмаларга онлайн саёҳат
18 май 2023, 13:38

Ўзбекистондаги музей ва кўргазмаларга онлайн саёҳат

«Газета.uz» республикада мавжуд мемориал музейлар ҳақида кўплаб мақола ва фоторепортажлар тайёрлаган. 18 май — Халқаро музейлар куни муносабати билан таҳририят ана шу тарихий манзилларга виртуал саёҳат қилишга таклиф этади.

Сурхондарё вилоятида «тез ёрдам» ходимлари чақирувга скутерларда ҳам бормоқда
18 май 2023, 13:15

Сурхондарё вилоятида «тез ёрдам» ходимлари чақирувга скутерларда ҳам бормоқда

Сурхондарё вилоятида фельдшерлар синов тариқасида «тез ёрдам» чақирувига скутерларда ҳам бормоқда. Бунда тирбандликлар ва ҳаракатланиш қийин бўлган жойларда осон юра олиш мақсад қилинган. Улар аҳволи оғир бўлмаган беморларга биринчи ёрдамни кўрсатиб қайтади.

Ўзбекистон Тожикистондан 1,2 млрд кВт соат электр энергиясини импорт қилади
18 май 2023, 13:02

Ўзбекистон Тожикистондан 1,2 млрд кВт соат электр энергиясини импорт қилади

2023 йилнинг май-сентябрь ойларида Ўзбекистон Тожикистондан 1 млрд 285 млн кВт соат электр энергиясини импорт қилади.

Нью-Йоркда теракт уюштирган Сайфулло Соипов 8 марта умрбод ва 260 йилга озодликдан маҳрум қилинди
18 май 2023, 11:59

Нью-Йоркда теракт уюштирган Сайфулло Соипов 8 марта умрбод ва 260 йилга озодликдан маҳрум қилинди

2017 йил Нью-Йоркда юк машинасини одамлар устига ҳайдаб, 8 кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик Сайфулло Соипов 8 марта умрбод ва 260 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

ЕТТБ Uzbekistan Airports махсус техника паркини янгилашда ёрдам беради
18 май 2023, 11:34

ЕТТБ Uzbekistan Airports махсус техника паркини янгилашда ёрдам беради

ЕТТБ Uzbekistan Airports`га Ўзбекистон халқаро аэропортларида махсус техникалар паркини янгилаш учун 28 млн еврогача маблағ ажратади. Шунингдек, банк компания ва унинг таркибий бўлинмалари фаолияти самарадорлигини ошириш учун 1 млн евро миқдорида грант ажратади.

Кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими ишга туширилади
18 май 2023, 10:27

Кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими ишга туширилади

1 декабрдан Ўзбекистонда кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма-босқич ишга туширилади. Бунда «Кучли зилзиладан огоҳлантириш» мобил иловаси орқали аҳолига қисқа сонияларда республиканинг аниқланган ҳудудларида кучли зилзила кузатилиши тўғрисида тезкор хабарнома юборилади.

Тижорат банкларида доллар курси сезиларли кўтарилди
18 май 2023, 09:53

Тижорат банкларида доллар курси сезиларли кўтарилди

Тижорат банклари 18 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 405 — 11 450 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 480 — 11 520 сўм.

Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
18 май 2023, 09:34

Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

18−20 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

ССВ 60 ёшдан ошганларга хавфли дорилар тарқатилаётганини рад этди
18 май 2023, 09:30

ССВ 60 ёшдан ошганларга хавфли дорилар тарқатилаётганини рад этди

Тармоқларда Ўзбекистонда 60 ёшдан ошганларга Хитойдан келтирилган хавфли дорилар тарқатилаётгани ҳақида хабар тарқалди. ССВ буни «бўҳтон ва сафсатадан бошқа нарса эмас» деб атади.

Тошкент шаҳри ҳокимига ўринбосар тайинланди
18 май 2023, 09:20

Тошкент шаҳри ҳокимига ўринбосар тайинланди

2019 йилдан бери Тошкент шаҳри ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Алимардон Қаршиев лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнини Абдулвосид Хомитжонов эгаллади.

17 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
17 май 2023, 22:00

17 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Нукус ишида апелляция берган яна 28 маҳкум, Cobalt ва Lacetti нархи ошишини рад этган UzAuto Motors, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши ҳақида, хотинидан қасд олиш учун 2 ўғлини бўғиб ўлдирган самарқандлик эркак, «яшил энергия» сертификатлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

ЕТТБ Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қурилишини молиялаштиради
17 май 2023, 21:41

ЕТТБ Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қурилишини молиялаштиради

Европа тикланиш ва тараққиёт банки ACWA Power Wind Karatau компаниясига Нукусда 100 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қуриш учун 19,3 млн доллар кредит ажратди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг