Қирғизистон раҳбари Садир Жапаровнинг жияни Бишкекда божхонадаги жиноий схемаларда иштирок этганликда гумонланиб қўлга олинди. Жапаровнинг матбуот хизмати ҳибсга олинган шахс президент билан қариндош эканини тасдиқлаб, «коррупцияга қарши курашда истисно йўқлигини» таъкидлади.
Димланган майин товуқ филеси, темари-суши, классик лазаня, картошкадан пишлоқли тоблатма, мексиканча буррито ва бошқалар — Zira.uz тўйимли ва мазали қуюқ таомлар рўйхатини тақдим этади.
Май ойида олтин сотиш бўйича дунёда 2-ўринни эгаллаган Ўзбекистон, Чилонзорда режалаштирилган лойиҳалар, диний материалларни тарқатгани учун озодлиги 4 йилга чекланган тошкентлик йигит, автомобилда халқаро ташув учун рухсатнома бериш тартиби ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон собиқ ташқи ишлар вазирининг ўғли Дониёр Комилов Россиядаги Урал кон-металлургия компаниясининг янги бенефициар эгаси бўлди, дея хабар бермоқда Forbes.
«Тошкент металлургия заводи» «Газета.uz» мақоласига жавобан корхонанинг қарзлари тижорий фаолият орқали тўланишини маълум қилди. «Давлат компаниянинг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас», дея таъкидлади ТМЗ. Аввалроқ, ЎзТТЖ суд жараёнида заводнинг банкрот бўлиш хавфи борлигини билдирганди.
Эндиликда Click-аккаунтни фирибгарлардан ҳимоялаш учун селфи қилишнинг ўзи етарли бўлади.
ЖССТ яқин ойларда бутун дунё бўйлаб экстремал об-ҳаво ҳодисалари, жумладан, қурғоқчилик, сув тошқини ва аномал иссиқ кутилаётгани ва улар инсон саломатлигига таҳдид солишини билдирди. Аввалроқ Бутунжаҳон метеорология ташкилоти ҳам аномал иссиқдан огоҳлантирганди.
Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида IT кластер ташкил этиш режалаштирилмоқда. Унда университет, масофавий IT хизматларини экспорт қилиш маркази, тадқиқот марказлари ва ахборот технологиялари билан боғлиқ бошқа объектлар очилади.
Литванинг Start Group компанияси Ўзбекистон ИИВ ходимлари учун 7000 та планшет етказиш бўйича тендерда ғолиб чиқди ва лот учун 3,61 млн евро таклиф қилди. Бир планшет нархи тахминан 6,38 млн сўм. Қурилма профилактика инспекторлари, ППХ ходимлари ва бошқа хизматлар ишини яхшилашга ёрдам бериши керак.
Ҳукумат қарори билан Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом қабул қилинди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Германия, Литва ва Люксембургнинг олтита иш берувчи компанияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумларни имзолади. Жумладан, Германияда автомобилсозлик, электроника, ҳамширалик иши ва парвариши (кексаларга қараш) мутахассислари вақтинчалик иш билан таъминланади.
9−10 июль кунлари Ўзбекистонга Эрондан иссиқ ҳаво кириб келади, унинг чўққиси 11−13 июль кунлари кузатилади: +43…+45 даража. Кейинроқ Кавказдан салқинроқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳарорат 3−5 даражага пасаяди. Июль ойида аномал иссиқ кутилмайди.
Май ойида Ўзбекистон хорижга 11 тонна олтин сотиб, дунёда олтин сотиш бўйича иккинчи ўринга чиқди. Туркия 63 тонна кўрсаткич билан қимматбаҳо металл савдоси бўйича яна мутлақ етакчига айланди.
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бироз кўтарилади, аммо аксарият ҳудудларда +33…+38 даража кузатилади. Бу июль ойи учун мақбул қийматлар саналади.
Зафаробод туманида 3 туп игнабаргли дарахтларни ноқонуний кесган шахсга 1 650 000 сўм миқдорида жарима тайинланди. Шунингдек, ҳуқуқбузар ўсимлик дунёсига етказилган 25 миллион 740 минг сўм зарарни ҳам тўлайди.
Президент Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 320 гектар майдонда кичик саноат зонаси ташкил этиш, «Бўрижар» канали қирғоқларини ободонлаштириш ва у бўйлаб гастрономик кўча ҳамда хиёбон қуриш, шунингдек, трансформаторларни ўрнатиш каби қатор лойиҳаларни тасдиқлади.
Тошкент вилоятида Telegram орқали ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиб келган йигитнинг озодлиги 4 йилга чекланди.
Жаҳон банки иссиқхона эмиссиясини камайтириш ва халқаро углерод бозорларига кириш лойиҳаси учун Ўзбекистонга 46,2 млн долларлик грант ажратмоқда. Париж келишуви доирасида минтақадаги биринчи бундай ташаббус 2028 йилга келиб CО2 чиқиндиларини тахминан 60 млн тоннага камайтиришга ёрдам беради.
Тижорат банклари 7 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 480−11 550 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 590−11 610 сўм.
Пискент туманидаги «Тошкент» давлат ўрмон хўжалигига қарашли ҳудудда содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳодиса оқибатида зарарланган майдон 5,89 гектарни ташкил этган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг