Фарғона вилоятининг Данғара туманида эркак масжидда намоз олдидан таҳорат олаётган танишини пичоқлади. Маълум бўлишича, масжидга кетаётганда улар ўртасида можаро келиб чиққан. Ҳужум қилган шахс қўлга олиниб, жиноий иш очилган.
Григорий Лепснинг 23 октябрь куни Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган концерти бекор қилинди, дея хабар берди Afisha.uz ташкилотчиларга таяниб. Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги концерт «баъзи техник сабабларга кўра қолдирилганини» маълум қилди.
Ҳавоси ифлосланган Тошкент, 3 йилга қамалган Урганч шаҳри собиқ ҳокими, тиббиёт йўналишидан «суперконтракт»ни бутунлай йўқотиш таклифи, 13 ёшли қизчани зўрлаганликда гумонланаётган ИИО ходими, реконструкция қилинган Шимолий вокзал, Twitter`га қарши Threads ва бошқалар — «Газета.uz»нинг дайжестида.
Қирғизистонда жамоатчилик норозилигидан сўнг урилган украин танклари учун пул ваъда қилган россиялик қўшиқчи Григорий Лепснинг концерти бекор қилинди. Лепс октябрь ойида Ўзбекистонда концерт беришни режалаштирган.
Ўзбекистон ҳукумати бензин учун товон пули миқдорини 55 фоизга оширди. Ҳар ойлик тўловлар айрим тоифадаги шахсларга берилади.
Германияда Марказий Осиё давлатларининг етти нафар фуқароси террорчилик гуруҳи тузишда гумонланиб қўлга олинди. Нидерландияда ҳам терактлар тайёрлашда гумон қилинаётган Тожикистон ва Қирғизистоннинг яна икки фуқароси ушланган.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ таркибида бўлган ГЭСларда «яшил энергия» сертификатлари тизими ташкил қилиниб, улар энди биржа савдоси орқали сотувга қўйилади.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов мамлакатда 1,1 млн гектар ирригация ва мелиорация ҳолати ёмонлашуви натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолгани, сўнгги 5 йил ичида уларнинг 600 минг гектари фойдаланишга қайтарилганини маълум қилди.
Ўзбекистон Давлат санъат музейи таъмирлаш ишлари учун ёпилди. Ишлар бир неча ой давом этади.
Венгрия Картошкачилик илмий маркази директори Полгар Сзолт Ўзбекистон картошка уруғини импорт қилишни тўхтатиши кераклиги, Венгрия ва Ўзбекистон мутахассислари импорт ўрнини босиш мақсадида маҳаллий картошка уруғчилигини йўлга қўймоқчилигини маълум қилди.
Facebook ва Instagram`га эгалик қилувчи Meta компанияси Twitter билан тўғридан-тўғри рақобатлашиши кутилаётган Threads платформасини ишга туширди.
«Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат» халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида «Ўзмиллийбанк» Буюк Британиянинг Standard Chartered банки билан 100 млн долларлик шартнома имзолади.
Ўзбекистон президенти «мунтазам равишда юзага келадиган тирбандликларни бартараф этиш учун» Бунёдкор шоҳ кўчаси ва 2-Қатартол кўчаси чорраҳасида янги йўл ўтказгич қурилишини тасдиқлади.
Азиз Абдуҳакимов «Яшил макон» лойиҳаси доирасида 2 миллиондан ортиқ кўчат экилди деб ҳисоботга қўшиб ёзилгани, суғориш тизимлари бўлмаган ҳудудларга 7,3 миллион туп кўчат экилишига йўл қўйилгани каби камчиликлар ҳақида маълум қилганди. Шу бўйича прокуратура ўрганиш ишларини бошлади.
Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов қайнотаси унга 1,5 млн долларга уй олиб бергани ҳақидаги хабарни ёлғон деб атади. «[Бу ҳақдаги хабарни] қайнотамга юбориб қўйдим», — дея ҳазил қилди у Twitter`да.
Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ҳузурида қўриқлаш ва патруль хизмати ташкил этилиши режалаштирилмоқда. У қўриқлаш хизматлари учун олинадиган маблағлар ҳисобидан ўзини ўзи молиялаштириш тамойили асосида ишлайди.
Сукут сақлама (Nemolchi.uz) лойиҳасига май ойида қўшнисининг таниши томонидан зўрланган 13 ёшли қизчанинг онаси мурожаат қилди. Бу ишни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида фаолият олиб борувчи профилактика инспектори қилгани айтилмоқда.
3 июль куни эрта тонгда ҳаво ифлосланиши бўйича Тошкент яна дунёда етакчилардан бири бўлди. 6 июлга ўтар кечаси эса шаҳарни тутун ва куйинди ҳиди қамраб олди, ҳаво сифати яна «зарарли» даражага чиқди. Тошкент ҳокимлиги ва Ўзбекистон ҳукумати намойишкорона сукут сақламоқда.
Тошкент−Хива−Тошкент йўналишида 7−10 июль кунлари қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди.
Тижорат банклари 6 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 475−11 530 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 560−11 600 сўм.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг