2024 йилдан бола туғилганидан сўнг доимий яшаш манзилига бириктирилган мактабда онлайн ҳисобга қўйиш тизими жорий қилинади. Мактабларнинг ҳар ўқув йили учун қабул режаси my.maktab.uz платформасида шакллантирилади. Шунингдек, директорлар очиқ танлов асосида лавозимга тайинланадиган бўлади.
2024 йил 1 июндан боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар мактаб ўқитувчилариникига тенг миқдорда ойлик олади. Шунингдек, давлатга қарашли боғча, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагогларига малака тоифасини бериш тартиби ўзгаради.
Президент мактабларига 2023/2024 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 10 июндан 30 июнга қадар онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.
Ўзбекистонда профилактик ҳисобда турган шахслар доирасини қисқартириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ҳужжат билан 368,6 минг нафардан зиёд шахсга нисбатан профилактик ҳисоб бекор қилиниши мумкин.
Президент Антикоррупция агентлигига Энергетика вазирлиги билан 1 сентябргача ёқилғи-энергетика тармоғини «коррупциясиз соҳа»га айлантириш бўйича ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишни топширди. ДХХ, ИИВ ва БП ҳузуридаги департамент электр ва бошқа тармоқларга ноқонуний уланишларга қарши курашади.
Тижорат банклари 31 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 350 — 11 400 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 410 — 11 465 сўм.
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ҳомиладор аёлларга давлат томонидан дори-дармон учун етарли маблағ ажратилаётган бўлса-да, уларга рўйхат ёзиб берилаётганини ва туғилишларнинг аксарияти кесарча кесиш йўли билан бўлаётганини танқид қилди.
25 май куни Қўштепа туманида мактаб битирувчиси Катта Фарғона каналида чўкиб кетди. Унинг жасади орадан 5 кун ўтса ҳам топилмаган. Қутқарув отряди воқеа жойида қидирув ишларини давом эттирмоқда.
Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков Koba san’at majmuasi масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси экани ҳақида хабарлар пайдо бўлгач, таъсисчи ўзгартирилди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вазирликка келгусида қонунларга қатъий риоя қилиш борасида тақдимнома киритди.
Аргентинада ўтаётган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧ Ўзбекистон учун ниҳоясига етди. Нимчорак финалда улар сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, Исроилга мағлуб бўлди.
ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида тасдиқлади. Сайловолди дастурида саноат соҳасидаги «мегалойиҳалар», Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини ташкил этиш, автомобиль ишлаб чиқаришни 1 млн дан ортиқ донага етказиш ва бошқалар ҳақида гапирди.
Экопартиядан Ўзбекистон президентлигига номзод, жума табригини тарқатишга Мусулмонлар идорасининг муносабати, Россиядан Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳақида гапирган энергетика вазири, минглаб ишлаб чиқарган бўлсада, сотувда йўқ Cobalt, Lacetti, Damas ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
30 майга ўтар кечаси Киев ой бошидан буён 17-марта оммавий ҳаво ҳужумига учради. Бир киши ҳалок бўлди, яна 13 киши яраланди. Ўша куни эрталаб Москвага ҳам учувчисиз учиш аппаратлари ҳужуми уюштирилди, бир нечта бинолар зарар кўрди.
12 июнга қадар Japan Digital University`да кузги семестрга қабул давом этади. Абитуриентлар муҳандис-дастурчи, компьютер графикаси ва дизайн йўналишилари бўйича ҳужжат топширишлари мумкин.
Индонезиянинг Batik Air авиакомпанияси октябрь ойи охиридан бошлаб Куала-Лумпур-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди. Парвозлар ҳафтасига уч мартагача амалга оширилади.
Тошкент вилоятида учта хонадонда ёнғин содир бўлди. Оқибатда 450 квадрат метр майдонда том ва ички жиҳозлар ёниб зарарланди.
Тармоқларда Менинг маънавий ҳамроҳим номли мактаб дарслиги яратилаётгани, у 1-синфдан 11-синфгача ўтилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бу китобнинг қўлланма экани, ўқув режага киритилиши режалаштирилмаганини билдирди.
30 май куни Самарқандда «Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциациясининг «Масъулиятли молия ва қишлоқнинг барқарор ривожланиши» таълим лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.
Косово шимолида серб аҳолиси ва НАТО тинчликпарвар кучлари ўртасида муниципал сайловлар натижалари ортидан тўқнашувлар юз берди. Тўполонларда камида 50 нафар намойишчи ва 25 га яқин тинчликпарвар кучлар вакили жароҳатланди.
Сирдарё вилоятида мактабга бориш учун дарёни қайиқда кечиб ўтадиган қиз сентябрдан ўқишни Гулистондаги спорт мактабида академик эшкак эшиш йўналишида давом эттиради. Шу сабаб энди қиз дарёдан ўтиши шарт эмас.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг