Саудия Арабистонида бўлиб ўтган форумда «Агробанк» Халқаро ислом савдо ва молия корпорацияси ва Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси томонидан иккита мукофот билан тақдирланди.
ЖСТга аъзо бўлиш давлат корхоналари учун жаҳон бозорига йўл очади, улар рақобатга тайёр бўлиши, айрим тармоқлар ўз ривожланиш моделини қайта кўриб чиқиши керак, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев. Унинг таъкидлашича, ЖСТга аъзолик «жуда қисқа муддатда ва кейинги тенденция динамик бўлади».
Air Cairo авиакомпаниясининг Шарм аш-Шайхдан Тошкентга чоршанба куни белгиланган парвози об-ҳаво шароити туфайли 10 соатдан ортиқ кечиктирилди. 200 нафардан зиёд йўловчи Тошкент вақти билан соат 15:00 да жўнаб кетишни кутмоқда.
Тошкент шаҳрида «Мен ғолиб» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши сабабли 20−21 май кунлари пойтахтдаги бир қатор кўчалар автотранспортлар ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
ЖССТ тиббиётда ChatGPT, Bard ва шунга ўхшаш платформалар билан ишлашда хавфларни ўрганишга чақирди. Ташкилот, айниқса, сунъий интеллектга эга чатботлар томонидан яратилиши мумкин бўлган ёлғон маълумотлардан хавотирда.
Ўзбекистонда электр энергиясининг қайта тикланувчи манбалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилганини тасдиқловчи «яшил энергия» сертификатлари тизими босқичма-босқич жорий этилади. Сертификатлар эркин муомалада бўлади ва бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказилиши мумкин.
Олмазор туманида одам ўғирлаш, босқинчилик ва бошқа жиноятларни содир этган 4 нафар судланувчи 13,5 йилдан 15 йилгача бўлган муддатларга қамалди. Улар ЙПХ ходими кийимида фуқарони ўғирлаб, пулларини олиб қўйган, шунингдек, ўлдириш билан таҳдид қилган.
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Toyota ва Lacetti автомобиллари тўқнашиши оқибатида 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Яна 6 киши шифохонага етказилди. Мамлакат ИИВ ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланганини билдирди.
Ўзбекистонда мактабгача таълим қамровини кенгайтириш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқилади. Президент мутасаддиларга таълим сифатини яхшилаш, давлат-хусусий шериклик муносабатларини ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди.
Тижорат банклари 17 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 360 — 11 415 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 430 — 11 475 сўм.
Ёзёвон туманида хандақ қазиётган ишчини тупроқ босиб қолди. Фуқарога ФВБ ходимлари ёрдам кўрсатди. Воқеага ишчининг хавфсизлик қоидаларига риоя қилмагани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари апрель ойида пасайишда давом этди, деб хабар берди Марказий банк. Шу билан бирга, респондентлар орасида нархлар ва иш ҳақининг сунъий оширилишини кутилаётган инфляциянинг асосий омиллари деб ҳисобловчилар улуши кескин ошган.
Ўзбекистонда Mastercard`нинг ваколатхонаси очилиши, Нукус воқеалари бўйича апелляция суди, туман бош имомлигидан бўшатилган «shukurullohdomla», қўлга олинган Hello Tashkent, salam Tashkent гуруҳи админлари, метрода ёш қизга шилқимлик қилган 24 ёшли йигит ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистонда сўз эркинлиги даражасини изоҳлаб, 2016 йил охиридан буён бу борадаги ислоҳотлар натижаларига адекват баҳо бериш кераклигини айтди. Комил Алламжонов эса сўз эркинлиги даражасини 5,5 балга баҳолаб, ҳали қилинадиган ишлар кўплигини айтди.
18−19 май кунлари Сиан шаҳрида «Хитой-Марказий Осиё» биринчи саммити бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этади.
Марказий банк «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими жорий этилган Korzinka супермаркетлар тармоғи кассаларида банк карталаридан нақд пул ечиш хизмати йўлга қўйилганини маълум қилди. Синов жорий йил 1 ноябрига қадар давом этади.
18 май — Халқаро музейлар куни муносабати билан Ўзбекистон давлат музейлари ташриф буюрувчиларни бепул қабул қилади. Давлат санъат музейида Баҳодир Жалолнинг «Мангуликдаги чизиқ» кўргазмаси очилади ва рассом билан учрашув ўтказилади, Миниатюра музейида хаттотлик бўйича маҳорат сабоқлари ўтказилади.
12 май куни Тошкент шаҳрида метро вагони ичида ёш қизга шаҳвоний шилқимлик қилган йигитга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Унинг аввал ҳам маъмурий жавобгарликка тортилгани сабаб жазо енгиллаштирилмади. Йигит 5 суткага қамалди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошлоқ тумани бош имоми Шукрулло Эгамбердиевни лавозимидан озод қилди. Идоранинг «Газета.uz»га маълум қилишича, бунга унинг сўнгги 6 ой давомида аҳолининг норозилигига учраган видеолари сабаб бўлган.
Марказий Осиё давлатлари ноқулай геосиёсий вазиятга чидамлилик кўрсатмоқда. ЕТТБ прогнозига кўра, минтақа иқтисодиёти 2023 йилда 5,2 фоизга ўсади ва келгуси йилда ҳам ўсишда давом этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг