Германиянинг KfW банки Ўзбекистон бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 500 млн евро ажратиши мумкин, деди Mangold Consulting компанияси раҳбари Кристоф Мангольд иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев билан учрашувда.
ЕТТБнинг бизнес-форуми доирасида «Агробанк» Германиянинг ODDO BHF банки билан 20 млн евролик шартнома имзолади. Маблағлар «Агробанк» орқали савдони молиялаштириш соҳасидаги лойиҳаларга йўналтирилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё-Хитой» саммитидаги нутқида 6 давлатнинг миллий ривожланиш стратегиясини боғлаш, «янги иқтисодий мулоқот»ни шакллантириш, ўзаро боғлиқликни кучайтириш ва минтақа давлатларининг 2030 йилга бориб Хитой билан товар айирбошлаш ҳажмини 2 баравар оширишни таклиф қилди.
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 174 млрд 130 млн сўм этиб тасдиқлади. Сиёсий партияларга жами 19 млрд 655 млн сўм, ҳар бир номзодга эса 4 млрд 914 млн сўмдан ажратилади.
Сергели туманида тўрт нафар фуқаро 100 минг қалбаки АҚШ долларини 70 минг долларга сотишда гумонланиб қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
1 июндан бошлаб пойтахтда 50, 103, 105, 110-автобус йўналишларининг графиги ўзгаради. Шунингдек, 19 майдан 119-сонли автобус йўналишида энди ўта катта сиғимли, «King Long» русумли автобуслар ҳаракатлана бошлайди.
Дин ишлари бўйича қўмита экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган ва Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган Telegram, YouTube каналлар, Facebook, Instagram, TikTok саҳифалар, сайтлар, китоблар ва нашидалар рўйхатини эълон қилди.
Шанба куни фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, баъзи вилоятларда шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда. 21 майда Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво очиқ ва қуёшли бўлади. Кундузги ҳарорат кўтарилиб, +31…+33 даражани ташкил этади.
Хитойнинг Сиань шаҳрида «Марказий Осиё — Хитой» биринчи саммитида иштирок этаётган давлатлар раҳбарларини расман кутиб олиш маросими бўлди. Шу билан Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф қилинган «Марказий Осиё ва Хитой халқлари маданияти ва санъати йили»га старт берилди.
Тижорат банклари 19 май куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 430 — 11 475 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 510 — 11 545 сўм.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида 15 та мактаб қуриш бўйича келишувга эришди. Лойиҳанинг капитал қиймати 55−75 млн долларни ташкил этади.
Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли Кучлари махсус бўлинмалари сохта душманни разведка қилиш ва уни йўқ қилиш бўйича қўшма машғулотлар ўтказди. Машғулотлар давомида оловли қўллаб-қувватлов гуруҳида енгил зирҳланган автомобиллар, жанговар вертолётлардан фойдаланилди.
Андижонда тиббиёт факультети талабаси — Ҳиндистон фуқароси турмуш қуриш таклифини рад этганидан сўнг ўзини ёқиб юборган Ҳиндистон фуқароси вафот этди.
Си Цзиньпин ва Шавкат Мирзиёев музокаралари, Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги 41 та ҳамкорлик ҳужжати, мактабда ўқувчини тишлаб олган илон, Озарбайжонда 3 та конни ўзлаштиришни режалаштираётган «Ўзбекнефтгаз», Боку портида терминал очадиган Ўзбекистон ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Собиқ энергетика вазири Алишер Султанов Ўзбекистон президентининг нефть-газ, кимё ва энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинлангани маълум бўлди.
Ўзбекистон ва Хитой раҳбари 2023−2027 йилларга мўлжалланган икки давлат ўртасида янги даврдаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш дастурини қабул қилди. Улар иштирокида давлат органлари ва компаниялар ўртасида ҳам қатор ҳужжатлар имзоланди.
Келгуси беш йил иссиқхона газлари чиқиндилари ва Эль-Ниньо табиий ҳодисаси туфайли рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин, дея огоҳлантирмоқда Бутунжаҳон метеорология ташкилоти.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва ХХР раиси Си Цзиньпин Хитойнинг камбағалликка қарши кураш тажрибасини мамлакатда татбиқ этиш, қайта тикланадиган энергия манбалари, хусусан, қуёш панеллар ишлаб чиқариш, электромобиль заводларини ишга туширишдаги ҳамкорлик каби масалаларни муҳокама қилди.
Тошкентдаги 348-сонли мактаб (собиқ Тошкент вилоятига қарашли, коллектор ёнида жойлашган) биносида 6-синф ўқувчисини сув илони тишлаб олди. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилган, шундан сўнг у ўқишга қайтган.
«Ўзбекнефтгаз» SOCAR билан биргаликда 2024 йилда Озарбайжонда учта углеводород конини ўзлаштиришни бошлашни режалаштирмоқда. SOCAR`нинг эса Ўзбекистондаги қидирув ишларида иштирок этиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг